Тожибоев Азизбек Вахобжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Замонавий ўзбек жамиятида ижтимоий – маданий қадриятлар динамикаси” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fa1429
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Содиржонов Мухриддин Маҳамадаминович Социология фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент
Расмий оппонентлар: Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевич, фалсафа фанлари доктори(DSc), доцент, Абилов Ўрол Муродович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек жамиятида ижтимоий-маданий қадриятлар динамикасида юз бераётган трансформация жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
замонавий жамиятда анъанавий қадриятлар билан янги қарашлар ўртасида узлюксиз мувозанатни сақлаш ижтимоий-маданий трансформация жараёнларининг динамикасида  маданий институтлар (урф-одат, маросим, анъаналар) фаолиятини такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқариб, ижтимоий-маданий қадриятларнинг замонавий ижтимоий онгда қайта конструксияланишга ёрдам бериши фалсафий асосланган;
ёшлар онгида аксиологик ориентацияга асосланган муносабатни шакллантириш, глобаллашув шароитида оиланинг маънавий барқарорлигини таъминлаб, жамиятда "онтологик узилиш" ва "аксиологик зиддият" ларни олдини олииши исботланган;
замонавий ўзбек жамиятида анъанавий ва замонавий қадриятларнинг диалектик алоқадорлигини таъминлаш, ижтимоий онгда “аксиологик интеграция” жараёнини риволантириб, ёшларда анъанавий қадриятлардан ахлоқий таянч, замонавий қадриятлардан эса эркин тафаккур ва ижодийлик тамойилларини уйғунлашишига олиб келиши очиб берилган;  
жамиятда оилавий идентиклик ва ёшлар менталитети ўртасидаги диалектик муносабатларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар синтези орқали ривожлантириш, ёшлар ва оила муносабатлари парадигмасида авлодлараро қадриятлар коллизиясини олдини олиб, жамиятда ижтимоий узвийликни сақлашнинг “аксиологик адаптация” ва “интергенерацион транзит” (авлодлараро қадриятлар узатилиши) каби механизмлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек жамиятида ижтимоий-маданий қадриятлар динамикасининг тадқиқ этиш асосида:
замонавий жамиятда анъанавий қадриятлар билан янги қарашлар ўртасида узлюксиз мувозанатни сақлаш ижтимоий-маданий трансформация жараёнларининг динамикасида  маданий институтлар (урф-одат, маросим, анъаналар) фаолиятини такомиллаштиришга олиб келишига доир хулосаларидан оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025 йил январ ва июн ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Яшил макон” лойиҳаси, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси” ДМ 2025 йил 18-июлдаги 05-09-1165-сон далолатномаси). Натижада, ижтимоий-маданий қадриятларнинг замонавий ижтимоий онгда қайта конструксияланишга хизмат қилган;
ёшлар онгида аксиологик ориентацияга асосланган муносабатни шакллантириш, глобаллашув шароитида оиланинг маънавий барқарорлигини таъминлашга доир илмий хулосаларидан Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик шиори остида ёшлар ойлигини ўтказиш тўғрисида” ги 199-сон Фармойиши ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурлари лойиҳасини тайёрлаш, шунингдек, 2025-йилнинг июн ойида Навоий вилоятида ўтказилган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остидаги В-Республика ёшлар форумини ўтказишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги манавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2025-йил 19-июлдаги 2/3459-сон маълумотномаси).  Натижада,  жамиятда "онтологик узилиш" ва "аксиологик зиддият" ларни олдини олиишга хизмат қилган; 
замонавий ўзбек жамиятида анъанавий ва замонавий қадриятларнинг диалектик алоқадорлигини таъминлаш, ижтимоий онгда “аксиологик интеграция” жараёнини риволантиришига доир хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025 йил январ ва июн ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Яшил макон” лойиҳаси, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси” ДМ 2025 йил 18-июлдаги 05-09-1165-сон далолатномаси). Натижада, ёшларда анъанавий қадриятлардан ахлоқий таянч, замонавий қадриятлардан эса эркин тафаккур ва ижодийлик тамойилларини уйғунлашишига олиб келишига хизмат қилган;
жамиятда оилавий идентиклик ва ёшлар менталитети ўртасидаги диалектик муносабатларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар синтези орқали ривожлантириш, ёшлар ва оила муносабатлари парадигмасида авлодлараро қадриятлар коллизиясини олдини олишига оид илмий хулоса ва таклифларидан Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик шиори остида ёшлар ойлигини ўтказиш тўғрисида” ги 199-сон Фармойиши ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурлари лойиҳасини тайёрлаш, шунингдек, 2025-йилнинг июн ойида Навоий вилоятида ўтказилган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остидаги В-Республика ёшлар форумини ўтказишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги манавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2025-йил 19-июлдаги 2/3459-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ижтимоий узвийликни сақлашнинг “аксиологик адаптация” ва “интергенерацион транзит” (авлодлараро қадриятлар узатилиши) каби механизмлари аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish