Утаева Феруза Холмаматовнанинг
доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг ривожланиши: тарихий таҳлил (Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятлари мисолида, 1950 – 2025 - йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Tar541
Илмий маслаҳатчи: Хаитов Шадмон Ахмадович - тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хасанов Акрам Муминович - тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Саидов Илхом Мухиддинович - тарих фанлари доктори, профессор; Раупов Холмамат Рашидович - тарих фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ривожланиши борасидаги тарихий таққослаш (Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятлари мисолида, 1950 – 2025-йиллар) ҳамда ундаги ўзгаришларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ривожланишига Бухоро “Октябр 10 йиллиги” пиллакашлик, “Октябр 40 йиллиги” зардўзлик, “Трикотаж”, “Партия ХВИ сезди” ва “ВЛКСМ 20 йиллиги” тикувчилик ҳамда Самарқанд “Ҳужум” пиллакашлик, “Шойи тўқиш” ва “8-Март” тикувчилик фабрикаларида 1950-йилларда ип-калава, шойи, ипак, трикотаж, зардўзлик, тикувчилик саноати замонавий техникалар билан таъминланган, беш йиллик режалар ўз вақтида бажарилганлиги ҳамда бу соҳадаги қатор камчиликлар: режа ортиқан қувиб сифациз маҳсулотлар ишлаб чиқилиши, мутахассис кадрлар етишмаслиги натижасида техикаларни ишлатишда ва таъмирлашда жиддий қийинчиликларга дуч келган жиҳатлар тарихий-тизимли таҳлил ва муаммовий хронологик метод усулида асосланди;
Бухоро ва Самарқанд вилоятида тўқимачилик саноатининг ташкил этилиши, 1950 – 1960 - йилларда саноат корхоналари фаолиятида мутахассис ишчиларни тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ишлари яхши йўлга қўйилмасдан фабрикаларда сифациз маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани ва иш унуми пасайиб кетган ҳолатлар юзага келган. 1960 – 1970 - йилларда ташкил этилган қисқа курслар, техникумлар ва олий даргоҳларда енгил саноат соҳасида мутахассислар тайёрланиб, хом ашёни қайта ишлаш ва экспортбоп тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижий давлатлар билан ўрнатилган ҳамкорлик туфайли тўқимачилк саноатига техникаларнинг келтирилиши, халқаро тажрибалар алмашиниш кабилар ҳудудий хусусиятлар асосида далилланган;
Ипак ва ип-калава, шойи тўқиш, трикотаж, зардўзлик, тикувчилик тармоқларида 1970 – 1990 - йиллар ишлаб чиқаришга янги техникалар жорий этилиши, тўқимачилик саноати салоҳиятининг кўтарилиши кўплаб оилаларнинг моддий шарт-шароитларини яхшилашга хизмат қилган. Ишлаб чиқаришда хотин-қизлар фаолияти 80 фоизни ташкил этган бўлиб, фабрика ва корхоналарда кечаю-кундуз ишлайдиган болалар боғчалари, шифохоналар, сиёсий, тарбиявий иш олиб борадиган тўгараклар ташкил этилган. Хотин-қизлар меҳнати оммавий ахборот воситаларида ёритилиб, моддий рағбатлантирилган, давлат мукофотлари берилган каби маълумотлар далилланган;
Мустақиллик йилларида Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги корхоналар ип-йигирув, тўқув, бўяш, гул босиш ва тикувчилик саноатида замонавий техникаларни жорий этилиши, аҳоли бандлигининг таъминланиши, шунингдек, йирик ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган фабрикаларга олдингидек катта ҳажмдаги буюртмалар тушмаган, натижада ишлаб чиқариш ҳажми камайиб фаолияти тўхтаган ёки тўлиқ қувват билан ишламаган фабрикалар банкрот ҳолига тушиб, ўн йилдан ортиқ вақт давомида ташландиқ ҳолга келиб қолган (“Бухоротекс”, “Трикотаж”, “8-Март”) фабрикаларнинг бинолари тадбиркорларга ва хорижий инвесторларга сотилиб ишлаб чиқариш қайтадан ташкил этилган ҳолатлар асосланди;
“Занданача” ва “Вадорий” матоларининг табиийлиги ва пишиқлигини билган ҳолда Бухоро ва Самарқандда тўқимачилик борасидаги бой тажрибани такомиллаштириш асосида замонавий тўқимачилик саноати Янги Ўзбекистон шароитида 2017-йила ташкил этилган пахта-тўқимачлик кластерларида “Бухоро Cоттон Текстил”да “Б Жеанс”, “Мергантекс”да “Шойигул”, “Афросиёб Жеанс” ва “Навбаҳор Текстил”да ўзларининг савдо белгилари билан маҳаллий ва хорижий давлатларда савдо марказлари ташкил этилгани далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги тарихий тараққиётини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ривожланишига Бухоро “Октябр 10 йиллиги” пиллакашлик, “Октябр 40 йиллиги” зардўзлик, “Трикотаж”, “Партия ХВИ сезди” ва “ВЛКСМ 20 йиллиги” тикувчилик ҳамда Самарқанд “Ҳужум” пиллакашлик, “Шойи тўқиш” ва “8-Март” тикувчилик фабрикаларида ишлаб чиқилган ип-калава, шойи, ипак, трикотаж, зардўзлик, кийим-кечаклар тарихи келтирилган таҳлиллардан музейлардаги фотолавҳалар фондини тарихий кўргазма ва маълумотлар билан бойитиш мақсадида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2025-йил 10-октябрдаги 04-05/ 4037-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар асосида пиллакашлик, трикотаж, зардўзлик ва тикувчилик саноати тарихи ҳақида “Арк” музейига ва Файзулла Хўжаев уй музейига келган сайёҳларга бирламчи манбалар билан танишиш учун хизмат қилмоқда;
Бухоро ва Самарқанд вилоятида тўқимачилик саноатининг ташкил этилиши, 1950 – 1960 - йилларда саноат корхоналари фаолиятида мутахассис ишчиларни тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш яхши йўлга қўйилмасдан фабрикаларда сифациз маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани ва иш унуми пасайиб кетган ҳолатлар юзага келган. 1960 – 1970 - йилларда ташкил этилган қисқа курслар, техникумлар ва олий даргоҳларда енгил саноат соҳасида мутахассислар тайёрланиб, хом ашёни қайта ишлаш ва экспортбоп тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижий давлатлар билан ўрнатилган ҳамкорлик туфайли тўқимачилк саноатига техникаларнинг келтирилиши, халқаро тажрибалар алмашиниш хорижий давлатлар билан савдо орқали туризм салоҳияти ҳам ошиб бораётганлиги ҳақидаги тадқиқотдаги маълумотлардан АЛМ-202403110240 – “Бухоро вилоятининг рекреацион-туристик харитасини ва янги туристик машрутларни яратиш” номли амалий лойиҳаси бажаришда кенг фойдаланилди (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 17-январдаги 286-сон маълумотномаси). Диссертация натижалари грант лойиҳасини такомиллаштириш, фанлараро ёндошув асосида мураккаб тизимларни тадқиқ этиш, шунингдек, лойиҳанинг назарий-методологик аҳамияти ва унинг илмий-прогностик ўрнини аниқлашга хизмат қилди;
Ипак ва ип-калава, шойи тўқиш, трикотаж, зардўзлик, тикувчилик тармоқларида 1970-1990-йиллар ишлаб чиқаришга янги техникалар жорий этилиши, тўқимачилик саноати салоҳиятининг кўтарилиши ишлаб чиқаришда хотин-қизларнинг ўрни ишлаб чиқаришга янги техникаларни жорий этиш, тўқимачилик саноати салоҳияти кўтарилиб кўплаб оилаларнинг моддий шарт-шароитларини яхшилашга хизмат қилганлиги тўқимачилик саноати соҳа ходимларининг билим ва тасаввурларини кенгайтиришга ёрдам берди ва тўқимачилик саноати ҳақидаги тарихий тажрибалар амалиётга қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Бухоро шаҳар “БҲР СПИННИНГ” масъулияти чекланган жамиятнинг 2026-йил 20-январдаги 8-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар асосида фабрикада ип-калава ишлаб чиқаришни самарали ва барқарор ривожига хизмат қилмоқда;
Мустақиллик йилларида Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги корхоналар ип-йигирув, тўқув, бўяш, гул босиш ва тикувчилик саноатида, замонавий техникаларни жорий этилиши, аҳоли бандлигининг таъминланиши саноат салоҳиятининг кўтарилиши, кўплаб оилаларнинг моддий шарт-шароитларини яхшилашга хизмат қилган жиҳатлари, шунингдек, тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж саноати корхоналарида банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслик учун кўрсатиб ўтилган тарихий далиллар орқали соҳа ходимларининг билим ва тасаввурларини кенгайтиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси 2026-йил 4-февралдаги 02/06-182-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқотда келтирилган маълумотлардан тўқимачилик саноатида илмий-амалий чора-тадбирларга оид тарихий тажрибалар амалиётда қўлланилмоқда;
“Занданача” ва “Вадорий” матоларининг табиийлиги ва пишиқлигини билган ҳолда Бухоро ва Самарқандда тўқимачилик борасидаги бой тажрибани такомиллаштириш асосида замонавий пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда, “Ҳужум” пиллачилик, “Шойи тўқиш” ва “8-Март” тикувчилик фабрикалари фаолияти билан боғлиқ телекўрсатувларини тайёрлашда Бухоро вилоят телеканалининг 2025-йил 11-июн ва 17-июн кунлари “Ассалом Бухоро”, “Менга сўз беринг”, “Асрларнинг асраганлари” телекўрсатувларини ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 5-мартдаги № 01-09-25/1-сон маълумотномаси). Соҳага тегишли телекўрсатувларни тайёрлашда, материаллар мазмунини бойитишда ҳамда илмий далилларга бой бўлишида ва кўрсатувлар илмий-оммабоплигини таъминлашда муҳим имконият яратилган.