Розматова Умида Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро стандартлар асосида номоддий активлар ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Илмий раҳбар: Мавланов Нормўмин Нормаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқотлар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: номоддий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
акциядорлик жамиятлари ҳисоб сиёсатига гудвиллнинг қадрсизланишини акс эттиришда 0580-“Гудвиллнинг қадрсизланиши” ишчи счётини қўллаш таклиф этилган;
активларни қайта баҳолашлар бўйича резерв суммаси мавжуд бўлмаганида номоддий активларнинг қиймати тушиш ҳолатларини акс эттиришда 9431-“Номоддий активларнинг қадрсизланишидан зарарлар” ишчи счётини қўллаш таклиф этилган;
номоддий активларга тўғри чизиқли усулда амортизация ҳисоблашда тугатиш қийматини 10 фоиз тарзида белгилаш таклиф этилган;
номоддий активлар ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида “Номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси”ни қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро стандартлар талаблари асосида номоддий активлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятлари ҳисоб сиёсатига гудвиллнинг қадрсизланишини акс эттиришда 38-сон “Номоддий активлар” ва 36-сон “Активларнинг қадрсизланиши” БҲХС қоидаларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида 0580-“Гудвиллнинг қадрсизланиши” ишчи счётини қўллаш таклифи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 05-08/1576-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятида гудвиллнинг қадрсизланиш зарарларини халқаро стандартлар талаблари асосида бухгалтерия ҳисобида аниқ акс эттириш ва унинг иқтисодий қийматини тўғри баҳолаш имконини берган;
активларни қайта баҳолашлар бўйича “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар” 8-сон БҲХС талаблари асосида активларни қайта баҳолашлар бўйича резерв суммаси мавжуд бўлмаганида номоддий активларнинг қиймати тушиш ҳолатларини акс эттириш мақсадида 9431-“Номоддий активларнинг қадрсизланишидан зарарлар” ишчи счётини қўллаш таклифи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 05-08/1576-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада қадрсизланишдан кўрилган молиявий зарарларни давр харажатларида тўғри ёритиб бериш орқали ҳисоб сиёсатини шакллантириш имконини берган;
амалдаги номоддий активларга амортизация ҳисоблаш тартибини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида, тўғри чизиқли усулда амортизация ҳисоблашда кутилаётган келгуси иқтисодий нафни аниқ аниқлаш учун тугатиш қийматини 10 фоиз тарзида белгилаш таклифи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 05-08/1576-сон маълумотномаси). Натижада, корхонанинг солиққа тортиш базасини бухгалтерия ва солиқ ҳисоби кесимида тўғри шакллантириш ҳамда эскиш суммаларини иқтисодий жиҳатдан асослаш имкониятини таъминлаган;
халқаро “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” (1-сон БҲХС) стандарти талаблари бўйича номоддий активлар ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида тизимли назорат қилиш мақсадида, янги таркибдаги “Номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси”ни амалиётга қўллаш таклифи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 05-08/1576-сон маълумотномаси). Натижада, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятида ушбу активлар ҳаракати устидан ички назорат тизими самарадорлигини ошириш ва молиявий ҳисоботларда тушунтириш хатларини шакллантириш маълумотларининг ишончлилигини таъминлаган.