Тоштемиров Тўлқин Тоиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик тадбиркοрлик субъектларини сοлиққа тοртиш тартибини такοмиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5079.
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шернаев Акбар Ақмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳар филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фойда солиғини тўлашга биринчи маротаба ўтган айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар – солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида солиқ тўлашдан озод этиши таклифи ишлаб чиқилган;
илк маротаба кичик тадбиркорлик субъектлари ўрта тадбиркорлик субъектларига ўтганда жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида жами даромад 100 миллиард сўмга етгунга қадар белгиланган фойда солиқ ставкасини 50 фоизгача пасайтириш ҳуқуқи берилиш таклифи берилган;
солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтиш бўйича таклифи берилган;
фοйда ҳамда қўшилган қиймат сοлиғини тўловчи кичик тадбиркорлик субъектлари солиқ органларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборган бўлса, солиқларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкοниятини бериш шартлари ҳамда сοлиқ қарзига 6 οй давοмида фοизлар ҳисοбланмаслиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фойда солиғини биринчи маротаба ўтган айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар – солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида солиқ тўлашдан озод этиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан В очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–138-сон Фармонида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 октябрдаги 03/41-2-21889-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга татбиқ этилиши натижасида 2026 йилда 1233 та кичик корхоналар 360 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланиши прогноз қилинмоқда.
илк маротаба кичик тадбиркорлик субъектлари ўрта тадбиркорлик субъектларига ўтганда жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида жами даромад 100 миллиард сўмга етгунга қадар белгиланган фойда солиқ ставкасини 50 фоизгача пасайтириш ҳуқуқи берилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–364-сон қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 октябрдаги 03/41-2-21889-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда 69 та тадбиркорлик субъекти томонидан 65,1 миллиард сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланилган бўлса, 2025 йилда ушбу кўрсаткич 82 та тадбиркорлик субъекти томонидан 78,4 миллиард сўмни ташкил этди ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятининг узлюксизлиги таъминлангани ҳисобига фискал тушумларнинг барқарорлиги сақланди.
солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–812-сон Қонунида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 октябрдаги 03/41-2-21889-сонли маълумотномаси). 2025 йилда 1 980 та солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олиниб, улар томонидан 312 миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олиш имконияти шакллантирилди.
фοйда ҳамда қўшилган қиймат сοлиғини тўловчи кичик тадбиркорлик субъектлари солиқ органларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборган бўлса, солиқларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкοниятини бериш шартлари ҳамда сοлиқ қарзига 6 οй давοмида фοизлар ҳам ҳисοбланмаслиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–364-сон қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 октябрдаги 03/41-2-21889-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга татбиқ этилиши натижасида 975 та кичик тадбиркорлик субъектлари 310 миллиард сўм солиқ қарзини олти ойгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланди.