Назаров Ғайбулла Бекжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Япон лигуструми (Ligustrum japonicum Thunb.) ва Хитой лигуструми (Ligustrum sinense Lour.) турларининг биоекологияси, манзаравийлиги ва кўпайтириш технологияси” мавзусидаги 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш ихтиссослиги бўйича ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Қх1751.
Илмий раҳбар: Холмуротов Мансурбек Зарипбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, биология фанлари доктори, профессор; Балтаниязов Жақсибай Сарсенбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Япон лигуструми (Ligustrum japonicum Thunb.) ва Хитой лигуструми (Ligustrum sinense Lour.) турларининг биоекологияси ва манзаравийлигини аниқлаш ҳамда кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент шароитида Япон ва Хитой лигуструми турларининг 9-та фенологик ривожланиш босқичлари учун зарур бўлган ижобий ҳароратлар йиғиндиси аниқланган; 
Тошкент шаҳри ҳудудида ўсиб турган Япон ва Хитой лигуструмининг манзаравийлик хусусиятлари мос равишда 69 балл ва 52 балл билан баҳоланган;
Япон лигуструми очиқ майдонда Хитой лигуструми эса очиқ ва 50-75% сояли шароитларда ҳам барқарор ўсиши илмий асосланган;
Япон лигуструмини декабр ойининг II-декадасида экилган уруғларининг унувчанлиги ўртача 47,0 %, Хитой лигуструминики эса 49,67 % бўлиши исботланган;
Япон лигуструмининг уруғларига Гиббереллин (0,001%) стимулятори билан 12 соат давомида ишлов берилганда униб чиқиш кўрсаткичи 75 % фоизни, йил охирида сақланиб қолиш кўрсаткичи 80,66 % ни ташкил этиши, Хитой лигуструмида эса мос равишда 86,22% ва 81,61% ни ташкил этиши аниқланган;
Япон лигуструми қаламчаларининг узунлиги ўртача 12 см бўлганда 65,7% сақланиб қолиши, Хитой лигуструмида эса 10 см қилиб экилганда, 63% сақланиб қолиши аниқланган;
Лигуструм турларининг қаламчаларига гетероауксин билан ишлов берилганда уларнинг униб чиқиш кўрсаткичи 74,89% ва 86,22% ни ташкил этиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Япон ва Хитой лигуструми турларининг биоекологияси, манзаравийлиги ва кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Япон ва Хитой лигуструми кўчатларини етиштиришда уруғларни териб олиш муддатлари ва экишга тайёрлаш ишланмаси Тошкент вилояти, Пискент илмий-тажриба учаскаси марказий кўчатхонасида уммумий ҳар бир тур учун ўртача 0,3 гектар майдонида жорий этилган (Экология ва артоф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлигининг 03-03/1-03/3-757-сон маълумотномаси). Натижада, мос равишда 133 623 минг дона ва 196 157 минг дона стандарт уруғкўчатлар етиштирилиб, уларни сотишдан 37 668 050 ва 30 931 400 соʻм даромад олишга эришилган;
Япон ва Хитой лигуструми кўчатларини етиштириш ишланмаси, Тошкент шаҳар “Green zone of world” МЧж ҳудудининг 0,2 гектар, “Green nature builders” МЧЖ нинг 0,4 гектар майдонида жорий этилган (Экология ва артоф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлигининг 03-03/1-03/3-757-сон маълумотномаси). Натижада, мос равишда 413 595 дона ва 603 750 дона стандарт уруғкўчатлар етиштирилиб, уларни сотишдан 103 206 800 ва 94 456 250 соʻм даромад олишга эришилган;

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish