Исроилов Мирносир Мирсултоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шафтоли пайвандтагларини агробиологик хусусиятлари ва пайвандтаг нав комбинацияларини танлаш” мавзусидаги 06.01.07- Мевачилик ва узумчилик ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Qx1622
Илмий раҳбар: Намозов Ихтиёр Чориевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02
Расмий оппонентлар: Халмирзаев Дилмурод Камилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Сатторов Обиджон Одинамахмадович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шафтоли пайвандтагларини морфо-биологик хусусиятларини аниқлаш асосида пайвандтаг-нав комбинацияларини танлаш ҳамда сифатли кўчат етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор шафтоли ўсимлигини ер устки қисми биометрик кўрсаткичлари юқори бўлган ГФ677 ва Гарнем пайвандтаглари, қурғоқчиликка чидамлилиги бўйича ГФ677 (15,4%) ҳамда иссиқликка чидамлилиги бўйича Гарнем (21,4%) пайвандтаги ажратиб олинган;
шафтоли данакларини 150 кун стратификация қилишда ГФ677 пайвандтаги 90,3%, 96 соатлик сувда ивитиш натижасида эса бодом уруғкўчати данаклари унувчанлиги 87,7%ни ташкил қилганлиги аниқланган;
шафтоли навларидан Инжирний новий + ГФ677, Биг Банг + ГФ677, Инжирний новий + Гарнем, Лола + ГФ677, Биг Банг + Гарнем ва Красний Москва + ГФ677 пайвандтаг-нав комбинацияларининг тутувчанлик кўрсаткичлари (97,5%) юқори эканлиги исботланган;
шафтоли навларини илдиз бўғзидан 10 см баландликда пайвандлаш натижасида, шафтоли уруғкўчатида – 90,3%, бодом уруғкўчатида – 84,1%, ГФ677 пайвандтагида – 95,9% ҳамда Гарнем пайвандтагида – 90,7% баҳорги тутувчанлик аниқланган;
шафтоли пайвандтагларига истиқболли навларни улаш натижасида И навли стандарт кўчатлар чиқиши ГФ677 пайвандтагида 83,6% ва Гарнем пайвандтагида 81,1% бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шафтоли пайвандтагларини агробиологик хусусиятлари ва пайвандтаг нав комбинацияларини танлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
турли пайвандтагларда маҳаллий ва интродуксия қилинган шафтоли навларидан стандарт талабларига мос сифатли кўчат етиштириш ишланмаси Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Боғи ниҳол зиё файз” фермер хўжалигида 0,6 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/06-03-492-сонли маълумотномаси). Бунинг натижада, анъанавий шафтоли пайвандтагида кўчат етиштиришга нисбатан ГФ677 пайвандтагида 10-15% юқори ва 0,6 га майдондан 34536 дона сифатли ва стандарт кўчат олишга эришилган.
шафтоли пайвандтагини илдиз бўғзидан турли баландликда пайвандлаб кўчатларни етиштириш ишланмаси “Нигматов Рихсибай Агрофайз” фермер хўжалигида 0,4 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/06-03-492-сонли маълумотномаси). Бунинг натижада, анъанавий шафтоли пайвандтагида кўчат етиштиришга нисбатан ГФ677 пайвандтагида 10-15% юқори ва 0,4 га майдондан 23024 дона сифатли ва стандарт кўчат олишга эришилган.