Хайдарова Раъно Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ тиллари филология таълим йўналиши талаба-қизларининг ватанпарварлик фазилатларини ривожлантириш”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10635.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, Педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, PhD.29/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Мухсиева Азиза Шамсиддиновна; педагогика фанлари номзоди, доцент Нурматова Наргиза Улуғбековна.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат Педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шарқ тиллари филология таълим йўналиши талаба-қизларида ватанпарварлик фазилатларини ривожлантиришга хизмат қилувчи самарали, инновацион ва интегратив Pedагогик технологияларни такомиллаштириш асосида таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шарқ тиллари филологияси йўналишида таҳсил олаётган талаба-қизлар доирасида “оқилона (англанган) ватанпарварлик” тушунчасининг мазмуни тўлдирилиб, унинг таркибий белгилари (билим ва танқидий фикр, ички мотивация, қадрият даражасида қабул қилиш ҳамда масъулиятли амалий) уйғунлиги негизида кўп компонентли ижтимоий-Pedагогик феномен экани концептуал жиҳатдан далилланган;
шарқ тиллари филологияси йўналиши талаба-қизларида англанган ватанпарварликни диагностик баҳолаш ва натижаларни мониторинг қилиш учун шакллантирилган механизмда мотивацион, когнитив, аксиологик ва амалий компонентлар бўйича баҳолаш мезонлари, диагностик индикаторлар, ривожланиш даражалари – юқори, ўрта, паст ҳамда баҳолаш воситалари тизими белгилаб берилган; 
талаба-қизлар аудиторияси учун гендер сезгир методика ҳамда ОТМ-оила ҳамкорлиги асосида кўнгилли ташаббуслар ва ижтимоий лойиҳалар орқали тарбиявий жараённи кучайтиришга йўналтирилган ташкилий-Pedагогик ечимлар асослаб берилган; 
педагогика, психология ва шарқ тиллари фанлари мазмунидаги мустақил таълим мавзуларини интегратив лойиҳа топшириқлари асосида фанлараро ўқув-амалий фаолиятга йўналтириш орқали талаба-қизларда англанган ватанпарварликни ривожлантиришга қаратилган Pedагогик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ тиллари филология таълим йўналиши талаба-қизларда ватанпарварликни ривожлантириш  юзасидан ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
шарқ тиллари филологияси йўналишида таҳсил олаётган талаба-қизлар доирасида “мазмунли (англанган) ватанпарварлик” тушунчасининг мазмуни тўлдирилиб, унинг таркибий белгилари (билим ва танқидий фикр, ички мотивация, қадрият даражасида қабул қилиш ҳамда маʻсулиятли амалий) уйғунлиги негизида кўп компонентли ижтимоий-Pedагогик феномен экани концептуал жиҳатдан далилланганига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси  Ўзбекистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларини тайёрлашда (2025-йил июл ва август ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси, 2025-йил 20-июлдаги Ўз/Р-02-02/155-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришлар мазмунида таҳлилий ёндашув кучайди. Мавзулар илмий манбалар ва диссертация материаллари асосида аниқ ва тизимли ёритилиб, тингловчилар учун тушунарлилик ҳамда ишончлилик мустаҳкамланди;
шарқ тиллари филологияси йўналиши талаба-қизларида англанган ватанпарварликни диагностик баҳолаш ва натижаларни мониторинг қилиш учун шакллантирилган механизмда мотивацион, когнитив, аксиологик ва амалий компонентлар бўйича баҳолаш мезонлари, диагностик индикаторлар, ривожланиш даражалари – юқори, ўрта, паст ҳамда баҳолаш воситалари тизими белгилаб берилганига оид илмий натижалардан “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланмасини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-буйруғи (рўйхат рақами 538-т-014). Натижада таълимий-тарбиявий жараёнларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда талабаларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларга сезгирлигини мустаҳкамлаш имконини берди;
талаба-қизлар аудиторияси учун гендер сезгир методика ҳамда ОТМ-оила ҳамкорлиги асосида кўнгилли ташаббуслар ва ижтимоий лойиҳалар орқали тарбиявий жараённи кучайтиришга йўналтирилган ташкилий-Pedагогик ечимлар асослаб берилганига оид илмий натижалардан Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2025-йилга мўлжалланган иш режасининг “Оила, хотин-қизлар, гендер тенглик масалалари бўйича аҳоли ўртасида ўтказиладиган тарғибот ишлари учун услубий қўлланмалар ва тарғибот материалларини тайёрлаш” тўғрисидаги III бўлим 24-банди – “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига доир тарғибот материалларини тайёрлаш” бўйича банд ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 23-октябрдаги № 01-09/2869 сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот асосида ишлаб чиқилган услубий материаллар амалиётга жорий этилиб, уларнинг илмий жиҳатдан таъсирчанлиги ошишига хизмат қилган;
Педагогика, психология ва шарқ тиллари фанлари мазмунидаги мустақил таълим мавзуларини интегратив лойиҳа топшириқлари асосида фанлараро ўқув-амалий фаолиятга йўналтириш орқали талаба-қизларда англанган ватанпарварликни ривожлантиришга қаратилган Pedагогик модел ишлаб чиқилганига оид илмий натижалардан Тошкент давлат шарқшунослик университети таълим-тарбия жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 6-октябрдаги № 02/01-01-376 сонли маълумотномаси). Натижада танқидий таҳлил машқлари ва интерфаол фаолиятлар орқали талаба-қизларда миллий ўзликни англаш, маданий меросга ҳурмат, ижодий ёндашув ва фуқаролик дунёқарашини шакллантириш, шунингдек, англанган ватанпарварлик компетенцияларини чуқурлаштириш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish