Номозова Ўғилой Акмалжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оила фаровонлигини таъминлашда эр ва хотин мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5377.
Илмий раҳбар: Абдураманов Хамид Худайбергенович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, PhD.29/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлари доктори, катта илмий ходим Сайдивалиева Хуршида Ходжиакбаровна; педагогика фанлари доктори, профессор Қуронов Муҳаммаджон.
Етакчи ташкилот: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оила фаровонлигини таъминлашда эр ва хотин мулоқот маданиятини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эр ва хотин ўртасидаги мулоқот оилавий муносабатлар барқарорлигининг асосий индикаторларидан бири эканлиги шахснинг гендер хусусиятлари, ўз-ўзини баҳолаши ва умр йўлдоши ҳақидаги тасаввурларини ҳисобга олган ҳолда никоҳдан қониқиш даражаси билан боғлиқлиги эмпирик тадқиқот ва корреляцион таҳлил орқали аниқлаштирилган;
оилада эр ва хотин мулоқотига таъсир қилувчи ички ва ташқи омиллар оиланинг ҳаётийлик цикли босқичлари: “никоҳгача”, “никоҳ тузиш”, “ёш болали оила”, “ўсмир ёшидаги фарзанди бор оила”, “фарзандлари вояга етган оила”, “кексалик даврида оила” бўйича ҳар бир босқичга хос жиҳатлар дифференциал гуруҳлаш орқали аниқлаштирилган;
эр ва хотин мулоқот маданиятини риовжлантиришга қаратилган кенг қамровли “Оилада эр ва хотин мулоқот маданиятини ривожлантириш” муаллифлик модели ишлаб чиқилиши асосида эр-хотинларнинг мулоқот маданияти шаклланганлик даражасини баҳоловчи мезонлар аниқлаштирилган ва педагогик тажриба-синов ишлари орқали самарадорлиги асосланган;
“Оилавий мулоқот кўникмалари: бахтли оила сари қадам” номли муаллифлик тренинг дастури орқали эр-хотин ўртасидаги мулоқотда ўзаро ҳурмат, ҳиссий яқинлик, фаол тинглаш, конструктив танқид ва ширинсўзлик каби компетенсияларини ривожлантириш асосида оилаларда соғлом мулоқот муҳити шаклланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оила фаровонлигини таъминлашда эр ва хотин мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
эр ва хотин ўртасидаги мулоқот оилавий муносабатлар барқарорлигининг асосий индикаторларидан бири эканлиги шахснинг гендер хусусиятлари, ўз-ўзини баҳолаши ва умр йўлдоши ҳақидаги тасаввурларини ҳисобга олган ҳолда никоҳдан қониқиш даражаси билан боғлиқлиги эмпирик тадқиқот ва корреляцион таҳлил орқали аниқлаштирилганига доир таклифлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” 52-банди “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтнинг 2025-йил 15-сентябрдаги №10/579-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар оила фаровонлигини таъминлашда эр ва хотин мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик хусусиятларини илмий асослашга хизмат қилган;
оилада эр ва хотин мулоқотига таъсир қилувчи ички ва ташқи омиллар оиланинг ҳаётийлик цикли босқичлари: “никоҳгача”, “никоҳ тузиш”, “ёш болали оила”, “ўсмир ёшидаги фарзанди бор оила”, “фарзандлари вояга етган оила”, “кексалик даврида оила” бўйича ҳар бир босқичга хос жиҳатларни дифференциал гуруҳлаш орқали аниқлаштирилганига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-майдаги “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 292-сон қарорининг 3-қисми в бандида кўрсатилган оилаларни мустаҳкамлаш ва ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойилини тарғиб қилиш вазифалари доирасида чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 11-сентябрдаги № 02-02-04/1108-сонли маълумотномаси). Натижада эр-хотин ўртасида кечадиган мулоқотга таъсир этувчи омилларнинг тизимли равишда тадқиқ этилган таҳлилий маълумотлари маҳаллалар ходимлари ва жамоатчилик тузилмалари томонидан оилаларда соғлом ижтимоий муҳитни яратиш, эр-хотин муомала ва турмуш маданиятини ривожлантириш орқали оила фаровонлигига эришишга хизмат қилган;
эр ва хотин мулоқот маданиятини риовжлантиришга қаратилган кенг қамровли “Оилада эр ва хотин мулоқот маданиятини ривожлантириш” муаллифлик модели ишлаб чиқилиши асосида эр-хотинларнинг мулоқот маданияти шаклланганлик даражасини баҳоловчи мезонлар аниқлаштирилган ва педагогик тажриба-синов ишлари орқали самарадорлиги асосланганига доир илмий янгилигидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-майдаги “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 292-сон қарорининг 3-қисми в бандида кўрсатилган оилаларни мустаҳкамлаш ва ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойилини тарғиб қилиш вазифалари доирасида чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил
11-сентябрдаги №02-02-04/1108-сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллалар ходимлари ва жамоатчилик тузилмалари томонидан оилаларда соғлом ижтимоий муҳит ва соғлом мулоқот муҳитини яратиш, эр-хотин муомала ва турмуш маданиятини ривожлантириш орқали оила фаровонлигига эришиш имконини берган;
“Оилавий мулоқот кўникмалари: бахтли оила сари қадам” номли муаллифлик тренинг дастури орқали эр-хотин ўртасидаги мулоқотда ўзаро ҳурмат, ҳиссий яқинлик, фаол тинглаш, конструктив танқид ва ширинсўзлик каби компетенсияларини ривожлантириш асосида оилаларда соғлом мулоқот муҳити шаклланиши исботланганига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-майдаги “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 292-сон қарорининг 3-қисми в бандида кўрсатилган оилаларни мустаҳкамлаш ва ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойилини тарғиб қилиш вазифалари доирасида чора-тадбирларни амалга оширишда ҳамда ҳудудларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 02-02-04/1108-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиланинг муқаддаслиги ва оила бузилишининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш, намунали оила тажрибаларини оммалаштириш ҳамда оилада соғлом мулоқот муҳитини таъминлашга қаратилган тарғибот ишлари ва тадбирларни амалга оширишга хизмат қилган.