Алимов Мансур Нарбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мавлоно Муҳаммад Қози маънавий меросининг ёшлар тарбиясидаги ўрни, 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal717
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Саматов Хуршид Улмасжонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент. Расмий оппонентлар: Рахматова Холида Холиковна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Ҳошимхонов Мўмин, фалсафа фанлари доктори (DSc),доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Муҳаммад Қози илмий меросининг ёшлар тарбиясидаги маънавий-маърифий ва ижтимоий-ахлоқий ўрнини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мавлоно Муҳаммад Қозининг тариқатлар ўртасида ёшлар тарбиясидаги рўй берувчи ижтимоий зиддиятларни бартараф қилишга қаратилган ижтимоий ҳамжиҳатлик, бағрикенглик (толерантлик), муросавийлик сингари ғоялари бугунги замонавий таълимнинг тамойилларида конструктив ўрни илмий асосланган;
“Силсилат ул-орифин ва Тазкирату-с-сиддиқийн” асаридаги Яратувчи, табиат, жамият ва инсон муносабатларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда таъсири хусусидаги қарашлари диний ва фалсафий дунёқарашнинг “квентессенсияси” эканлиги мантиқий исботланган;
Мавлоно Муҳаммад Қозининг “мўтадил ахлоқий консепсия”си орқали нақшбандия тариқати ривожидаги етакчилик ўрни ва ташаббускорлик фаолияти асосланган;
Мавлоно Муҳаммад Қозининг нақшбандия тариқатидаги муршид ва муриднинг хулқ-атвори ҳамда  маънавий қиёфаси ҳақидаги мулоҳазаларни бугунги кундаги устоз ва шогирд тизимига трансформация қилиш мумкинлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Мавлоно Муҳаммад Қози  маънавий меросининг ёшлар тарбиясидаги ўрнининг фалсафий асосларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Мавлоно Муҳаммад Қозининг тариқатлар ўртасида ёшлар тарбиясидаги рўй берувчи ижтимоий зиддиятларни бартараф қилишга қаратилган ижтимоий ҳамжиҳатлик, бағрикенглик (толерантлик), муросавийлик сингари ғоялари бугунги замонавий таълимнинг тамойилларида конструктив ўрни илмий асосланганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2022-йилда бажарилган 22/01/01 рақамли “Маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссонерлик таъсирига тушиб қолишини олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” мавзусидаги амалий-грант лойиҳасини ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2023-йил 24-ноябрдаги 23/24-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини янада такомиллаштиришга, ва мамлакатимиз ёшларини турли таҳдидларга қарши кураш ҳамда ёшларда ахборот  маданиятини ва таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
“Силсилат ул-орифин ва Тазкирату-с-сиддиқийн” асаридаги Яратувчи, табиат, жамият ва инсон муносабатларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда таъсири хусусидаги қарашлари диний ва фалсафий дунёқарашнинг “квентессенсияси” эканлиги мантиқий исботланганлигига оид илмий янгилик ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий - тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган маънавий ва маърифий тадбирлар ссенарийларини тайёрлаш ҳамда марказ томонидан буюртма асосида тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедик китобининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023-йил 27-декабрдаги 02/585-сон маълумотномаси). Натижада, энциклопедия мавзуларини яна-да такомиллаштиришга ҳамда кенг жамоатчиликка Мовароуннаҳрда тасаввуф таълимоти, ХИВ-ХВ аср диний-фалсафий фикрлар ривожида Мавлоно Муҳаммад Қози илмий меросининг ўрнини ёритишга хизмат қилган;
Мавлоно Муҳаммад Қозининг “мўтадил ахлоқий консепсия”си орқали нақшбандия тариқати ривожидаги етакчилик ўрни ва ташаббускорлик фаолияти асосланганлигига оид илмий таклиф-тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг “ЎзЛиДеП 20 ёшда: Ёшлар билан бирга”, “Янги авлод кадрлари” лойиҳалари ҳамда “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми тадбирлари дастурининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2024-йил 16-январдаги 01-27/21-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар дунёқарашида тасаввуфий-фалсафий мероси ва унинг ўзига хос хусусиятлари  маънавий-ахлоқий қарашлар асосида тарбиялашга ва замонавий талқинларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Мавлоно Муҳаммад Қозининг нақшбандия тариқатидаги муршид ва муриднинг хулқ-атвори ҳамда  маънавий қиёфаси ҳақидаги мулоҳазаларни бугунги кундаги устоз ва шогирд тизимига трансформация қилиш мумкинлиги далилланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йилда эфирга узатилган “Қадрият” кўрсатувининг навбатдаги сонининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-мартдаги 01-07/75 сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларимизни турли маънавий таҳдидлардан ҳимоя этиш ва уларда миллий ўзликни англаш туйғусини шакллантиришда ҳамда юксак маънавиятли баркамол авлод этиб тарбиялашда Мавлоно Муҳаммад Қози маънавий мероси муҳим назарий манбалардан бири бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish