Алтиев Фазлиддин Фахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон аҳолисида қалконсимон без саратонининг эпидемиологик ва молекуляр-генетик хусусиятлари», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.2.PhD/Tib1920.
Илмий раҳбар: Гафур-Ахунов Мирза-Али Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Алимходжаева Лола Тельмановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Акбар Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон аҳолиси орасида қалқонсимон без саратонининг эпидемиологик хусусияти, хавф омилларини ва молекуляр - генетик хусусиятларини ўрганиш, хамда даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида қалқонсимон без саратонининг интенсив ва стандартлаштирилган касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари кўп йиллик динамикада комплекс эпидемиологик жихатдан таҳлил қилиниб, касалланишнинг ҳудудий нотекис тарқалиши, аёллар ва меҳнатга лаёқатли ёш гуруҳларида юқори тенденцияси ҳамда ушбу кўрсаткичларни прогнозлаш ва профилактик тадбирларни режалаштиришдаги аҳамияти илмий жиҳатдан исботланган;
Пуассон регрессия таҳлили асосида қалқонсимон без саратони ривожланишида жинс, ёш, тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмоли каби хулқ-атвор омиллари, шунингдек, бўқоқнинг морфологик шакллари билан боғлиқ нисбий хавф кўрсаткичлари аниқланиб, айрим омилларнинг касаллик хавфини оширувчи ёки камайтирувчи аҳамияти статистик жиҳатдан асосланган ва уларнинг клиник-эпидемиологик аҳамияти исботланган;
қалқонсимон без саратонининг папилляр, фолликуляр ва дифференциаллашмаган гистологик шаклларида Ki-67, p53 ва CD34 молекуляр-генетик маркерлар экспрессияси даражаси яшовчанлик кўрсаткичлари билан солиштирма таҳлил қилиниб, юқори пролифератив фаоллик ва ген супрессор экспрессиясининг ўсиши касалликнинг агрессив кечиши ва салбий прогноз билан боғлиқ эканлиги исботланган;
қалқонсимон без саратони олди касалликларининг клиник-морфологик таҳлили асосида айрим аденомаларнинг малигнизация хавфи аниқланиб, ушбу гуруҳ беморларда радикал жарроҳлик тактикаси ва мажбурий гистологик назорат қўллаш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланган ҳамда комплекс ёндашув касаллик рецидивини олдини олишда самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон аҳолисида қалқонсимон без саратонининг эпидемиологик ва молекуляр - генетик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида қалқонсимон без саратонининг интенсив ва стандартлаштирилган касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари кўп йиллик динамикада комплекс эпидемиологик жихатдан таҳлил қилиниб, касалланишнинг ҳудудий нотекис тарқалиши, аёллар ва меҳнатга лаёқатли ёш гуруҳларида юқори тенденцияси ҳамда ушбу кўрсаткичларни прогнозлаш ва профилактик тадбирларни режалаштиришдаги аҳамияти илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгашининг 29.10.2025 йилдаги йиғилиши 55-сонли қарори билан тасдиқланган «Қалқонсимон без саратонида иммуногистокимёвий усулнинг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 5 ноябрдаги  51i-сонли ҳамда ушбу марказнинг Қашқадарё вилояти филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 104Т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февральдаги №02/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қалқонсимон без саратонининг ҳудудлар кесимида интенсив ва ёшга стандартлаштирилган касалланиш ҳамда ўлим кўрсаткичларини кўп йиллик динамикада таҳлил қилиш орқали касалликнинг ҳудудий нотекис тарқалиши, аёллар ва меҳнатга лаёқатли ёш гуруҳларида юқори тенденцияси аниқланди. Бу юқори хавф гуруҳларини эрта ажратиб олиш, профилактик ва скрининг дастурларини мақсадли ташкил этиш ҳамда онкологик хизматни самарали режалаштириш имконини берди. Натижада кеч босқичларда аниқланиш ҳолатлари камайиб, яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилаш учун шарт-шароит яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: эпидемиологик таҳлил натижаларини амалиётга жорий этиш орқали профилактик тадбирларни аниқ ҳудуд ва хавф гуруҳларига йўналтириш имкони яратилди. Бу ортиқча текширувлар ва кеч босқичдаги қимматбаҳо даволаш харажатларини қисқартиришга хизмат қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ёндашув ҳар бир бемор учун ўртача 2500000 сўмгача иқтисодий самара таъминлайди. Хулоса: қалқонсимон без саратонининг ҳудудий ва демографик хусусиятларини илмий асосда аниқлаш профилактик стратегияларни такомиллаштириш, эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш ҳамда тиббий харажатларни камайтириш, яъни ҳар бир бемор учун ўртача 2500000 сўмгача иқтисодий самарага эришиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: Пуассон регрессия таҳлили асосида қалқонсимон без саратони ривожланишида жинс, ёш, тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмоли каби хулқ-атвор омиллари, шунингдек, бўқоқнинг морфологик шакллари билан боғлиқ нисбий хавф кўрсаткичлари аниқланиб, айрим омилларнинг касаллик хавфини оширувчи ёки камайтирувчи аҳамияти статистик жиҳатдан асосланган ва уларнинг клиник-эпидемиологик аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгашининг 29.10.2025 йилдаги йиғилиши 55-сонли қарори билан тасдиқланган «Қалқонсимон без саратонида иммуногистокимёвий усулнинг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 5 ноябрдаги  51i-сонли ҳамда ушбу марказнинг Қашқадарё вилояти филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 104Т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февральдаги №02/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Пуассон регрессияси асосида қалқонсимон без саратони ривожланишида жинс, ёш, тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмоли ҳамда бўқоқнинг морфологик шаклларига боғлиқ нисбий хавф кўрсаткичларининг аниқланиши юқори хавф гуруҳларини илмий асосда шакллантириш имконини берди. Ушбу ёндашув аҳоли орасида мақсадли профилактика, ахборот-тарғибот ишларини йўналтириш ва хавф остидаги шахсларни эрта босқичда кузатувга олишга хизмат қилди. Натижада касалликнинг кеч аниқланиши камайиб, индивидуал профилактик стратегияларни жорий этиш орқали клиник натижаларни яхшилашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф омилларига асосланган стратификацияни клиник амалиётга татбиқ этиш орқали асоссиз лаборатор-инструментал текширувлар, кеч босқичдаги даволаш харажатлари ва самарасиз терапия ҳажми қисқартирилди. Ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ёндашув ҳар бир бемор учун ўртача 2800000 сўм иқтисодий самара таъминлади. Хулоса: қалқонсимон без саратони хавф омилларини Пуассон регрессияси асосида баҳолаш юқори хавф гуруҳларини аниқлаш, мақсадли профилактика ва эрта ташхис алгоритмларини жорий этиш орқали клиник қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириш, асоссиз текширув ва даволаш аралашувларини қисқартириш ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 2 800 000 сўм иқтисодий самара таъминлаш имконини бериб, мазкур илмий янгиликнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: қалқонсимон без саратонининг папилляр, фолликуляр ва дифференциаллашмаган гистологик шаклларида Ki-67, p53 ва CD34 молекуляр-генетик маркерлар экспрессияси даражаси яшовчанлик кўрсаткичлари билан солиштирма таҳлил қилиниб, юқори пролифератив фаоллик ва ген супрессор экспрессиясининг ўсиши касалликнинг агрессив кечиши ва салбий прогноз билан боғлиқ эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгашининг 29.10.2025 йилдаги йиғилиши 55-сонли қарори билан тасдиқланган «Қалқонсимон без саратонида иммуногистокимёвий усулнинг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 5 ноябрдаги  51i-сонли ҳамда ушбу марказнинг Қашқадарё вилояти филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 104Т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февральдаги №02/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ki-67, p53 ва CD34 молекуляр-генетик маркерлари экспрессиясини баҳолаш орқали қалқонсимон без саратонининг агрессив шаклларини эрта идентификация қилиш имкони яратилди. Ушбу ёндашув юқори хавфли беморларни дастлабки босқичда ажратиб олиш, прогнозни индивидуаллаштириш ва даволаш тактикасини оптимал танлашга хизмат қилади. Натижада клиник қарор қабул қилиш аниқлиги оширилиб, рецидив ва метастаз хавфини камайтириш ҳамда беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилаш имкони таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий маркерлар асосида хавф гуруҳларини стратификация қилиш орқали қўшимча инструментал текширувлар, самарасиз терапия ва асоссиз интенсив даволаш аралашувлари сони қисқартирилди. Ўтказилган иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ёндашувни жорий этиш ҳар бир бемор учун ўртача 3400000 сўм иқтисодий самара таъминлади. Хулоса: Ki-67, p53 ва CD34 маркерларини комплекс қўллаш қалқонсимон без саратонида биологик агрессивликни эрта баҳолаш, индивидуал даволаш тактикасини белгилаш ва асоссиз клиник аралашувларни камайтиришга хизмат қилиб, ҳар бир бемор учун ўртача 3400000 сўм иқтисодий самара таъминлаши билан мазкур илмий янгиликнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: қалқонсимон без саратони олди касалликларининг клиник-морфологик таҳлили асосида айрим аденомаларнинг малигнизация хавфи аниқланиб, ушбу гуруҳ беморларда радикал жарроҳлик тактикаси ва мажбурий гистологик назорат қўллаш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланган ҳамда комплекс ёндашув касаллик рецидивини олдини олишда самарали эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгашининг 29.10.2025 йилдаги йиғилиши 55-сонли қарори билан тасдиқланган «Қалқонсимон без саратонида иммуногистокимёвий усулнинг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 5 ноябрдаги  51i-сонли ҳамда ушбу марказнинг Қашқадарё вилояти филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 104Т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февральдаги №02/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қалқонсимон без саратони олди касалликларининг клиник-морфологик таҳлили асосида айрим аденомаларнинг малигнизация хавфи аниқланиши юқори хавф гуруҳ беморларни эрта босқичда радикал жарроҳлик давосига йўналтириш имконини берди. Ушбу ёндашув мажбурий гистологик назоратни таъминлаб, яширин малигнизация ҳолатларини барвақт аниқлаш, рецидив ва қайта операциялар хавфини камайтиришга хизмат қилди. Натижада беморларнинг клиник прогнозини яхшилаш ва асоратлар сонини қисқартириш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: малигнизация хавфи юқори бўлган аденомаларда радикал жарроҳлик тактикасини ўз вақтида қўллаш орқали кейинчалик ривожланиши мумкин бўлган саратони даволаш билан боғлиқ қимматбаҳо комплекс терапия, қайта операциялар ва узоқ муддатли стационар харажатлари олди олинди. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур комплекс ёндашув ҳар бир бемор учун ўртача 4200000 сўм иқтисодий самара таъминлади. Хулоса: қалқонсимон без саратони олди касалликларида малигнизация хавфини клиник-морфологик мезонлар асосида баҳолаш, радикал жарроҳлик тактикасини ўз вақтида қўллаш ва мажбурий гистологик назоратни таъминлаш рецидивларни камайтириш, қайта даволаш эҳтиёжини қисқартириш ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 4200000 сўм иқтисодий самара таъминлаши билан мазкур илмий янгиликнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish