Асқарова Дилноза Асломжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийсининг инвазив ҳашаротлари (тур таркиби, биоекологияси ва хўжалик аҳамияти)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Б1381.
Илмий раҳбар: Зокиров Исломжон Илҳомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08.
Расмий оппонентлар: Муродов Бақожон Эгамбердиевич, биология фанлари доктори, доцент; Юнусов Мирзакарим Мирзахалилович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси урбано ва агроекотизимларида учровчи инвазив ҳашаротларнинг тур таркибини аниқлаш, уларнинг биоекологик хусусиятлари, тарқалиш механизмлари (жумладан молекуляр асослари) ҳамда хўжалик зарарини баҳолаш асосида мониторинг ва уйғунлашган кураш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси инвазив энтомофаунаси таркиби аниқланиб, жами 4 туркум, 20 та оила ва 26 авлодга мансуб 28 та инвазив тур қайд этилди ҳамда уларнинг тизимлаштирилган рўйхати шакллантирилган;
инвазив турларнинг озуқа ўсимликлари билан трофик алоқалари ҳудудий кесимда таҳлил қилиниб, 24 оила, 52 туркумга мансуб 83 тур озуқа ўсимлиги билан боғлиқлиги ва айрим экин гуруҳларида инвазив турлар улуши юқорилиги асосланган;
инвазив ҳашаротларнинг трофик нишаларда тақсимланиш хусусиятлари ва фенологик гуруҳлари (авлодланиши, қишлаш босқичлари, имаго фаоллик даври) асосида биоекологик таснифи ишлаб чиқилди, поливолтинлик (57,2%) ва кенг озуқа диапазонига (78,6% – олигофаг ва полифаглар) эга бўлиш инвазив стратегиянинг асосий белгилари эканлиги асосланган;
инвазив турларнинг водийга кириб келиши ва тарқалишида тўртта устувор йўл (қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси – 50%, манзарали ва мевали кўчатлар савдоси – 32,1%, транспорт-логистика тармоқлари – 10,7% ва чорвачилик тармоқлари – 7,1%) изоҳланган;
илк бор Фарғона водийсида Л. деcемлинеата намунаси мисолида митохондриал CОИ гени асосида молекуляр-генетик таҳлил амалга оширилиб, БОЛД Сйстемс аниқлагичида 99,31% даражада Германиядан қайд этилган намуна (БИН: БОЛД:ААC0432; ГБCОУ3500-13) билан, БЛАСТ дастурида эса 99,85% даражада Хитойдан қайд этилган намуна (МЗ189364) билан ўхшашлик аниқланган;
филогенетик таҳлилда Фарғона водийсидан қайд этилган Л. деcемлинеата намунаси Германия, Хитой, Россия ҳамда Арманистон намуналари билан бир кладада жой олиши, К2П генетик масофа тур ичида 1,3-1,7%, Лептинотарса авлоди турлари орасида эса 6-16% (Л. ҳалдеманидан 13,8-14,9%, Л. жунcтадан 14,4-16,1%, Л. теханадан 13,9-15,5%) эканлиги аниқланган;
илк бор Фарғона водийсидан қайд этилган Л. деcемлинеата намунаси бошқа Л. деcемлинеата намуналаридан CОИ гени асосида 9 та диагностик нуклеотид ўринларида (106, 126, 159, 162, 687, 693, 699, 704, 714) фарқланиши аниқланиб, мазкур ўзига хос генетик сигнатура (“Фарғона ҳаплотипи”) асосчи гуруҳ эффекти, географик изоляция, мустақил инвазив тўлқин ва локал адаптация гипотезалари асосида изоҳланган;
инвазив турларнинг фенологик, трофик, этологик ҳамда физиологик-биокимёвий (ситохром П450, глутатион-С-трансферазалар, карбоксилестеразалар, ҲСП70/ҲСП90 иссиқлик шок оқсиллари) адаптацион механизмлари комплекс очиб берилган;
инвазив турлар учун зарар даражалари бўйича тўрт тоифали (ўта хавфли, хавфли, факултатив хавфли, иқтисодий зарари кам) таснифлаш ёндашуви қўлланиб, мониторинг ва карантин тадбирларини устувор йўналишлар асосида режалаштиришга хизмат қилувчи тасниф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсининг инвазив ҳашаротлари тур таркиби, биоекологияси ва хўжалик аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси ҳудудида инвазив ҳашаротлар фаунаси комплекс тадқиқ этилиб, 4 та туркум, 20 та оила, 26 та авлодга мансуб жами 28 турдан иборат инвазив ҳашаротлар рўйхатга олинган ҳамда уларнинг кириб келиш ва тарқалиш йўллари, антропоген омиллар таъсиридаги риск зоналари, мониторинг ва эрта огоҳлантириш мезонлари бўйича ишлаб чиқилган «Фарғона водийси инвазив ҳашаротлари» номли амалий тавсиянома Оʻзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Фарғона вилояти бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Оʻзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 17-мартдаги 03-04/1-03/6-03/3-2642-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилоятида инвазив турлар кириб келиши хавфи юқори бўлган иссиқхона мажмуалари, кўчат етиштирувчи хўжаликлар, йирик мева-сабзавот бозорлари ва чорвачилик комплекслари бўйича манзилли риск зоналарини ажратиш, фитосанитар ҳамда экологик мониторинг ишларини кучайтириш, шунингдек, мевали боғлар, сабзавот экинлари, иссиқхоналар ва чорвадор хўжаликларида инвазив зараркунандалар сонини баҳолаш ҳамда иқтисодий зарар чегараларига асосланган биологик ва кимёвий кураш тадбирларини режалаштириш имконини берган;
колорадо қўнғизи – Лептинотарса деcемлинеата бўйича олинган CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанк базасига жойлаштирилган ва унга ПЗ028495 инвентар рақами берилган (National Center for Biotechnology Information – GenBank Direct Submission Staff томонидан юборилган маълумотнома; СУБ16007261, Лептинотарса деcемлинеата уз, ПЗ028495). Натижада Фарғона водийси шароитида қайд этилган инвазив зараркунанда турнинг молекуляр-генетик идентификацияси халқаро маълумотлар базасида расмийлаштирилган, мазкур тур бўйича ДНК-баркод маълумотларидан фойдаланиш ҳамда инвазив ҳашаротларнинг филогенетик таҳлили ва келгусидаги молекуляр-экологик тадқиқотлар учун ишончли генетик манба яратиш имконини берган.