Аъзамова Кумуш Салим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Инсон қадрини юксалтиришда ижтимоий давлат механизмларининг регулятив функсиясини ривожлантириш” 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/S140 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.S.01.02
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Бобир Шаропович, социология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Гаффарова Мавлюда Курбонбоевна, социология фанлари доктори (DSc),  Мухтаров Азамат фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ижтимоий давлат шароитида инсон қадрини юксалтириш механизмларининг регулятив функсиясини такомиллаштиришнинг социологик ечимларини илмий асослантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат механизмларининг аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир регулятив функсиялари фрагментал ҳаракатдан эволюцион ривожланиш ҳаракатига ўтганлиги ҳамда ижтимоий сиёсатида инсон қадрини юксалтиришга қаратилган интенсив ва мақсадли ислоҳотлар “инсон-жамият-давлат” учлигида асослантирилган; 
социал институтлар (оила, маҳалла, таълим, спорт, иш билан бандлик) “бирдамлилик”, “ҳамжиҳатлилик” “боғланиш” ва “бириктириш” орқали ижтимоий муносабатларни белгилаш ва тартибга солиш негизида инсон қадрини юксалтириш йўллари социал эксперимент усули билан асослантирилган ҳамда социал институтлар субектлари фаолиятини социал таснифлаш усуллари ишлаб чиқилган; 
ижтимоий давлат шароитида инсон омилини инсон капитали тоифасига айлантириш орқали юксак профессионализм, маънавий камолот ҳамда ватанпарварлик омиллари уйғунлигида касбий фазилатлар, ижодий қобилиятлар, хулқ-атвор мотивлари, шахсий фазилатларни ривожлантириш орқали инсон қадрини юксалтиришнинг социологик ечимлари ишлаб чиқилган; 
ҳуқуқий, демократик ва ижтимоий давлат барпо этиш бўлган конституциявий мақсадга эришишда давлат хизматчилари сиёсий иродасини мустаҳкамлаш ва барча жамоатчилик кучларининг иштироки билан ушбу мақсадни барча фуқаролар учун миллий ғоя ва ҳаракат дастурига айлантириш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий давлат шароитида инсон қадрини юксалтириш механизмларининг регулятив функсияси тадқиқ этиш борасида олинган илмий натижалар қуйидаги фаолиятларга татбиқ қилинган:
Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат механизмларининг аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир регулятив функсиялари фрагментал ҳаракатдан эволюцион ривожланиш ҳаракатига ўтганлиги ҳамда ижтимоий сиёсатида инсон қадрини юксалтиришга қаратилган интенсив ва мақсадли ислоҳотлар “инсон-жамият-давлат” учлигида асослантирилганлик маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2024-йилга мўлжалланган иш режасининг И. “Қонун ижодкорлик” бўлими 8-“Ёшларнинг илм-фан билан шуғулланиши учун яратилаётган шарт шароитларни ўрганиш” қисмига “1. “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг ёшларни илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этишга оид қисми Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш, 2. Чегара олди ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, 3. Ўрганиш натижаларини Қўмита ҳамда халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг қўшма мажлисида муҳокама қилиш” бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Бундан ташқари диссертантнинг бевосита таклифига кўра қўмитанинг 2024-йилга мўлжалланган иш режаси ИВ. “Сенатнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти” бўлими 16-бандига қўшимча “Мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича таҳлилий ахборот тайёрлаш” банди, 19-бандига “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик танловини” ўтказиш бандлари киритилди. Шунингдек, 2024-йил 10-октябр куни Олий Мажлис Сенатида сенаторларнинг олий таълим муассасаларининг “Қизларжон” клуби раислари ҳамда хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раислари билан учрашуви ссенарийсини тайёрлашда ўз самарадорлигини кўрсатган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 08.08.2025-йилдаги №09/12-5-сонли маълумотномаси).
социал институтлар (оила, маҳалла, таълим, спорт, иш билан бандлик) “Бирдамлилик”, “Ҳамжиҳатлилик” “Боғланиш” ва “Бириктириш” орқали ижтимоий муносабатларни белгилаш ва тартибга солиш негизида инсон қадрини юксалтириш йўллари социал эксперимент усули билан асослантирилган ҳамда социал институтлар субектлари фаолиятини социал таснифлаш усуллари ишлаб чиқилганлик маълумотидан Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясида 2025-2026 ўқув йили учун “Маҳалла тизими ходимлари ва “Маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда вазирлик ва идораларнинг маҳаллаларга бириктирилган масʼул ходимларининг маҳалладаги фаолияти бўйича малакасини ошириш курсининг ўқув дастурини ҳамда ўқув режасининг 13-ўқув йўналишидаги “Маҳалла раислари томонидан “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали уларнинг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш механизмлари” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Бундан ташқари диссертантнинг бевосита таклифига кўра Маҳалла академияси томонидан 2025-йил феврал ойида ўтказилган “Маҳалла фуқаролари йиғини тузилмасидаги “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлилигини ўрганиш бўйича сўровноманинг 4, 5, 6, 7, 9, 10-саволлари ва жавоб вариантларини шакллантиришда фойдаланилган. Шунингдек, Маҳалла академияси томонидан 2025-йил январ-июн ойларида вилоятларда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, “Маҳалла еттилиги”нинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Маҳалла еттилиги фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида ўтказилган давра суҳбатларини ташкил қилишда ўз самарадорлигини кўрсатган. (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 06.08.2025-йилдаги №01-03/20-сонли маълумотномаси).
ижтимоий давлат шароитида инсон омилини инсон капитали тоифасига айлантириш орқали юксак профессионализм, маънавий камолот ҳамда ватанпарварлик омиллари уйғунлигида касбий фазилатлар, ижодий қобилиятлар, хулқ-атвор мотивлари, шахсий фазилатларни ривожлантириш орқали инсон қадрини юксалтиришнинг социологик ечимлари ишлаб чиқилганлик маълумотидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан анʼанавий тарзда ўтказиладиган “Ўзбекистон: Давлат мустақиллигининг – 33 йиллиги жамоатчилик фикри кўзгусида” мавзусида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсади ўтказилган сўровноманинг “Д” (мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари) блокидаги 3-саволни ва жавоб вариантларини, “Е” (Ижтимоий ҳимоя, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва бандлик) 5-6-7-саволлар ва жавоб вариантларини тайёрлашда фойдаланилган.   
Марказ фаолиятига жорий қилиш борасида таклиф қилинган илмий янгилик асосида Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини-ўзини ривожлантириш, инклюзив жамият, давлат ва фуқаролар ўртасидаги самарали мулоқотни ташкил қилувчи тузилмалар фаолиятини таҳлил қилиш, инсон қадрини юксалтириш, ҳар бир инсонга эътибор, фуқаролар мурожаатлари, ижтимоий муаммоларни фуқароларнинг ижтимоий фикрини ўрганиш орқали аниқлаш, инсон қадрини юксалиши ҳамда ўзгариш динамикасини социологик таҳлил қилиш каби масалаларни қамраб олувчи “Инсон қадрини юксалтиришда ижтимоий давлат механизмларининг регулятив функсиясини ривожлантириш” мавзусидаги сўровнома анкета лойиҳасини тайёрлашда ўз самарадорлигини кўрсатган. (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 21.04.2025-йилдаги №01/16-81-сонли маълумотномаси).
ҳуқуқий, демократик ва ижтимоий давлат барпо этиш бўлган конституциявий мақсадга эришишда давлат хизматчилари сиёсий иродасини мустаҳкамлаш ва барча жамоатчилик кучларининг иштироки билан ушбу мақсадни барча фуқаролар учун миллий ғоя ва ҳаракат дастурига айлантириш зарурати асослантирилганлик маълумотидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайлов олди дастурининг 1.3 “Давлат бошқаруви ва давлат хизматини янада ислоҳ этиш соҳасида” бўлимидаги 7, 8, 9 ва 10 бандларидаги давлат бошқаруви, давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотларининг ҳамжиҳатлиги ва давлат фуқаролик хизмати ҳамда давлат хизматчисига доир бандаларни янгилашда фойдаланилган. Шунингдек, 2025-йилдаги чора-тадбирлар режаси 4-бандига “Қадриятларга таянган тараққиёт”, 11-бандига “Тарихий тараққиётдаги ўрнимиз”  лойиҳаларини амалга ошириш режаси киритилди. Ушбу қисқа муддатли лойиҳалар асосида Партиянинг Ўзбекистон давлатлик тарихида ижтимоий давлатни барпо этишга доир Шарқ мутафаккирларининг илмий, маданий ва маънавий меросини ўрганишга бағишланган маърифий тадбирларини ташкил қилишда ўз самарадорлигини кўрсатган.
Диссертант томонидан таклиф қилинган илмий янгилик партиянинг Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларига партия электорати ҳамда сайловчиларнинг манфаатларини депутатлик фаолиятида акс эттиришга, партиянинг Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларини сайловчилар билан учрашувларида, ҳудудий ва маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан вилоят туман ва шаҳар кенгаш сессияларига масалалар киритишга доир депутатлар учун услубий қўлланмаларни тайёрлашда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 06.08.2025-йилдаги №02/02-78-сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish