Кодиров Нодирбек Мамасолиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Янги Ўзбекистон ёшларида ахборот маданиятини ошириш механизмининг ижтимоий-фалсафий омиллари 09.00.04. – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.DSc/Fal277
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий маслахатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Дехканов Наримон Бурханжонович сиёсий фанлари доктори(DSc), профессор  
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор, Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор,Парпиев Мухаммаджон Толибович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Янги Ўзбекистон ёшларида ахборот маданиятини оширишнинг ижтимоий-фалсафий қонуниятларини очиб бериш, ахборотга онгли муносабатни ривожлантиришнинг консептуал асослари ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалий натижадорлигини таъминлашга  қаратилган   тавсиялар  ишлаб  чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Янги Ўзбекистон ёшлари ижтимоий онгида ахборот маданиятининг културологик, аксиологик, гносеологик, праксеологик ва коммуникатив компонентлари яхлит тизим сифатида илмий-фалсафий жаҳатдан тадқиқ этилган;
ёшлар ахборот маданиятининг шаклланишига таъсир этувчи оила, таълим, ижтимоий муҳит, оммавий коммуникация институтлари ва уларнинг функсионал таъсир механизмлари ижтимоий детерминизм, маданий медиация ва рақамли трансформация тамойиллари негизида асосланган;
ёшлар ахборот маданиятини баҳолашнинг назарий мезонлари ижтимоий онг трансформацияси, қадриятлар эволюцияси, медиа истеъмол хулқи ва рақамли идентификация жараёнлари контекстида аниқлаштирилган ва шу асосда ижтимоий-фалсафий жиҳатдан илмий далилланган;
ахборот маданиятини ривожлантиришга оид хорижий тажрибалар компаратив-фалсафий ва сивилизацион ёндашувлар асосида умумлаштирилиб, унинг универсал қонуниятлари билан бир қаторда миллий менталитет, маънавий мерос ва социокултурал контекстга таянувчи специфик механизмларнинг самарадорлик омиллари такомиллаштирилган;
ёшлар орасида ахборот маданиятини юксалтириш бўйича кўп босқичли институционал тизими ишлаб чиқилган, бунда танқидий тафаккур, медиа саводхонлик, рақамли этика, ахборий иммунитет, рефлексив ёндашув ва маънавий-аксиологик барқарорлик каби механизмларини такомилаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иш натижалари, хулоса ва таклифлари жорий этилиши бўйича қуйидаги  ҳужжатлар мавжуд:
Янги Ўзбекистон ёшлари ижтимоий онгида ахборот маданиятининг аксиологик, гносеологик, праксеологик ва коммуникатив компонентлардан таркиб топган яхлит тизим сифатидаги илмий-фалсафий талқини такомиллаштирилган. Бундан ташқари тадқиқотда ёшлар орасида ахборот маданиятини юксалтиришнинг кўп босқичли институционал тизими таклиф этилган бўлиб, унда танқидий тафаккур, медиа саводхонлик, рақамли этика, ахборий иммунитет, рефлексив ёндашув ва маънавий-аксиологик барқарорлик асосий механизмлар сифатида асослаб берилган. Тадқиқотда илгари сурилган назарий ва амалий хулосаларидан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти тингловчилари учун ташкил этилган малака ошириш курслари доирасида фойдаланилган. (Дин ишлар бўйича қўмитанинг 2026-йил 29-апрелдаги 04-02/02/1/1524-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон ёшлари онгида ахборот маданиятини юксалтириш асосида миллий ривожланиш консепсияси механизмлари  ишлаб чиқилганига доир илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифлари қўмита тадбирларининг савиясини янада бойитишга, миллий ўзликни англаш, ёшларда ахборот маданияти ҳамда узлюксиз миллий тарбия тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ёшлар ахборот маданиятининг шаклланишига таъсир этувчи оила, таълим, ижтимоий муҳит, оммавий коммуникация каби омиллар ва виртуал маконнинг онтологик мақоми ҳамда функсионал таъсир механизмлари ижтимоий детерминизм, маданий медиация ва рақамли трансформация тамойилларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Маънавият ва маърифат марказининг 2024- йилги дастурининг ИИИ йўналиши, 17-банди, яъни илмий асосланган ғояларни ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишга қаратилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 10-апрелдаги 10/244-сон маълумотномаси). Натижада, илмий асосланган ғояларни ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш, ёшлар орасида соғлом ахборот маданиятини шакллантириш, уларнинг танқидий фикрлаши, медиа саводхонлиги ва маънавий-аксиологик барқарорлигини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим илмий-амалий манба сифатида хизмат қилган.
Ёшлар ахборот маданиятини баҳолашнинг назарий мезонлари ижтимоий онг трансформацияси, қадриятлар эволюцияси, медиа истеъмол хулқи ва рақамли идентификация жараёнлари контекстида аниқлаштирилиб, ёшлар тафаккурида намоён бўлаётган ахборий пассивлик, танқидий рефлекция етишмаслиги ҳамда манипулятив ахборотга нисбатан эпистемологик заифликнинг тизимли кўринишлари таснифланган материаллардан Ўзбекистон Республикаси Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилаётган “Хавфсиз даргоҳ” тадбирлари ва “Киберwеек” лойиҳаларда фойдаланилган. (Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 26/1267-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация ишида илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ёшлар ахборот маданиятини ижтимоий фалсафий моҳиятини таҳлил этишга ҳамда ёшларда шаклланиши муҳим бўлган инсонпарварликка хос  бағрикенглик ва ватанпарварлик каби маънавий-ахлоқий тамойиллар миллий-ижтимоий тараққиётимизни янги босқичга кўтаришда хизмат қилган.
Ахборот маданиятини ривожлантиришга оид хорижий тажрибалар компаратив-фалсафий ва сивилизацион ёндашувлар асосида умумлаштирилиб, унинг универсал қонуниятлари билан бир қаторда миллий менталитет, маънавий мерос ва социокултурал контекстга таянувчи специфик механизмларнинг самарадорлик омиллари илмий жиҳатдан асосланган таклифларидан Андижон давлат педагогика институтида бажарилган 2024-йил 26-мартдаги 01-166-сонли буйруқ асосида амалга оширилган “Моддий жавобгар шахсларининг таваккалчилик билан боғлиқ вертуал ўйинларга мойиллигини диагностика ва коррексия қилиш” амалий лойиҳасида фойдаланилди. (Андижон давлат педагогика институтининг 2026-йил 7-апрелдаги 04-361-сон маълумотномаси). Жумладан, Ёшлар орасида ахборот маданиятини юксалтириш истиқболлари хориж давлатлари тажрибаларидан ижтимоий-мафкуравий ва стратегик хулосалар чиқариш асосида миллий ривожланиш консепсияси учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш асосида аниқланганлигига доир илмий янгиликлардан ўтказилган семинар-тренингларда фойдаланилган.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2025–2026-йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда уларнинг ахборот хавфсизлиги борасидаги билимларини мустаҳкамлаш жараёнида амалиётга татбиқ этилганлиги тасдиқланади. Хусусан, стратегик режалаштиришда тадқиқотда келтирилган ёшлар орасида ахборот маданиятини юксалтиришнинг кўп босқичли институционал тизими Агентликнинг 2025–2026-йилларга мўлжалланган йиллик тадбирлар режасини шакллантиришда методологик асос сифатида фойдаланилди. Медиа-саводхонлик ва “Мутолаа” лойиҳаси доирасида диссертацияда ишлаб чиқилган танқидий тафаккур ва медиа-саводхонлик механизмлари ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш тадбирларида ахборотни таҳлилий қабул қилиш  кўникмаларини шакллантиришда қўлланилди. Рақамли этика ва “Ёшлар портали” фаолиятида эса тадқиқотчининг рақамли этика ва ахборий иммунитет борасидаги таклифлари Агентликнинг электрон платформалари, хусусан, ёшлар учун яратилган мобил иловалар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёшлар билан мулоқот қилиш маданиятини юксалтиришда қўлланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 20-мартдаги 2-15-21-1434-сонли далолатномаси). Ушбу таҳлил натижасида глобал тафаккурда тамаддунлар орасидаги фалсафий мулоқот ва таъсирлашув механизмлари илмий нуқтаи назардан тизимлаштирилган ва ахборот маданиятига оид янги ғоявий ёндашувлар илгари сурилишига амалий асос бўлиб хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish