Абдухолиқов Фаррух Бахром ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ёввойи флора вакилларидан рекультивацияда фойдаланиш масалалари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1090.
Илмий раҳбар: Каршибаев Ҳазраткул Киличевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Б.38.03.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Валижон, биология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: конлар атрофидаги инқирозга учраган ерларни рекультивация қилишда ёввойи флора вакилларидан фойдаланишни илмий-амалий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор адир минтақасидаги конлар атрофида деградацияга учраган тупроқларнинг экологик ҳолати комплекс баҳоланган;
рекультивация учун тавсия этилган ёввойи ўсимлик турлари уруғларининг дала унувчанлиги аниқланган; 
рекультивация учун тавсия этилган ёввойи ўсимлик ниҳолларининг сақланувчанлигини оширишнинг самарали  усуллари ишлаб чиқилган;
рекультивацияда фойдаланишга тавсия этилган ўсимлик турларининг морфобиологик ҳамда биоекологик хусусиятлари аниқланган;
рекултивант сифатида тавсия этилган ўсимликларнинг онтогенезнинг турли босқичларидаги ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари ҳамда биометрик кўрсаткичлари аниқланган;
деградацияга учраган ҳудудлар тупроқларида рекультивация қилинган ёввойи флора вакилларининг интродукцион истиқболлилик индекслари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёввойи флора вакилларидан рекультивацияда фойдаланиш масалалари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
деградацияга учраган ерларни биологик рекультивация қилиш технологияси ҳамда рекультивация учун тавсия этилган 10 та истиқболли ёввойи ўсимлик тури Roemeria pavonina, Bromus tectorum, Capsella bursa-pastoris, Vicia lathyroides, Trigonella grandiflora, Plantago lanceolata, Marrubium anisodon, Descurainia sophia, Euclidium syriacum ва Cirsium alatum Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Маржонбулоқ олтин бойитиш фабрикаси” атрофида жойлашган техноген бузилган ҳудудларнинг 0,5 гектар майдонида биологик рекультивация ишларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 1 ноябрдаги 03-03/3-10797-сонли маълумотномаси). Натижада, сунъий тепаликларда ўсимлик қопламини шакллантириш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш ҳамда деградацияга учраган ерларни қайта тикланиш имконини берган;
рекультивация учун тавсия этилган ўсимлик турларининг интродукцион баҳолаш усули ҳамда уруғ унувчанлигини ошириш ва ниҳоллар яшовчанлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган агротехник тавсиялар “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/06-04-890-сонли маълумотнома). Натижада, адир минтақасида биологик рекультивацияда фойдаланишга тавсия этилган турлар таркиби аниқланиб, уруғларнинг унувчанлиги назоратга нисбатан 46,1–58,3 %, майсаларнинг кўкарувчанлиги 32,2–45,1 % ҳамда ниҳолларнинг сақланувчанлиги 24,6–36,1 % га ошиш имконини берган;
“Ёввойи флора вакилларидан фойдаланиб деградацияга учраган ҳудудларни рекультивация қилиш” номли илмий-амалий тавсиянома ишлаб чиқилиб, “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/06-04-890-сонли маълумотнома). Натижада, тавсияномадан олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот ташкилотлари ҳамда рекультивация йўналишида фаолият юритувчи мутахассислар учун илмий-услубий қўлланма сифатида фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish