Аминов Бехзод Баҳрам ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқлим ўзгаришининг Хоразм вилояти геоекологик вазиятига таъсири”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2025.4.PhD/Gr431.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Аденбаев Бахтиёр Ембергенович, география фанлари доктори, профессор; Аманбаева Зиёда Абдувоисовна, география фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқлим ўзгариши шароитида Хоразм вилоятининг геоекологик вазиятини комплекс таҳлил қилиш ва баҳолаш, иқлим ўзгаришининг турли ссенариялари ва моделлаштириш усуллари асосида прогнозлаш ҳамда кутиладиган салбий геоекологик оқибатларни юмшатишга қаратилган мослашув чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти ландшафтларининг хусусиятлари ва чегаралари дала тадқиқотлари, фонд материаллари ҳамда аерокосмик методлар асосида аниқланган ва илк бор, ўрта масштабли (1:200 000) ландшафт картаси яратилган;
ердан фойдаланиш тури ва хўжалик фаолияти соҳалари асосида вилоят ландшафтларининг антропоген ҳосилалар билан бандлик даражаси (сифат ва миқдор) аниқланган;
CМИП6 глобал иқлим моделларининг ССП2-4.5 ссенарийси маълумотлари асосида Хоразм вилояти иқлимининг 2050-йилда кутиладиган ўзгаришлари аниқланган ва уларнинг прогноз картаси яратилган;
вилоятнинг геоекологик вазияти баҳоланган ва иқлим ўзгариши оқибатида 2050-йилда кутиладиган салбий геоекологик вазиятларни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва картаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгаришининг Хоразм вилояти геоекологик вазиятига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
Хоразм вилоятининг ландшафт картаси ва ландшафтларининг хусусиятларини тавсифидан “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида Хоразм вилоятининг умумгеографик картасини тузиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 1-июлдаги 03/03-7532-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти умумгеографик картасининг мазмунини бойитиш имкониятини берган;
вилоятда ердан фойдаланиш тури ва хўжалик фаолияти соҳалари асосида вилоят ландшафтларининг антропоген ҳосилалар билан бандлик даражасини аниқлаш натижаларидан “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида Хоразм вилоятининг сиёсий-маъмурий картасини тузиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 1-июлдаги 03/03-7532-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти сиёсий-маъмурий картасининг мазмунини бойитиш имкониятини берган;
турли хилдаги иқлим ссенарийлари бўйича Хоразм вилояти иқлимининг 2050-йилга кутиладиган ўзгаришлари прогноз картасидан “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида Ўзбекистон Республикаси табиатини муҳофаза қилиш картасини тузиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 1-июлдаги 03/03-7532-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу харитада келтирилган маълумотларнинг мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган;
иқлим ўзгариши шароитида вилоят ландшафтларининг геоекологик вазиятини яхшилаш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлари картасидан “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида Ўзбекистон Республикаси табиатини муҳофаза қилиш картасини тузиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 1-июлдаги 03/03-7532-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу харитада келтирилган маълумотларнинг мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish