Кувондиков Рустам Абдурасул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент вилояти чорвачилик хариталари сериясини яратишда масофадан зондлаш ва ГАТ технологияларини қоʻллаш масалалари”, 11.00.06 – Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2026.1.PhD/Gr458.
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Асамберди, география фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович, география фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти чорвачилигига оид мавзули хариталари сериясини яратишни масофадан зондлаш маълумотлари ва ГАТ технологиялари асосида илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чорвачилик тармоқларини табиий географик шароит ва аҳоли жойлашуви билан узвий боғлиқ ҳолда ягона картографик модел асосида тасвирлаш орқали картографик моделлаштиришнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
чорвачиликни ҳудудий ташкил этиш ва чорва молларини хўжалик тармоқлари бўйича тақсимланиш хусусиятларини тавсифловчи хариталари такомиллаштирилган;
Тошкент вилояти чорвачилик хариталари серияси тармоқнинг ҳудудий ва тармоқ таркиби ихтисослашувини мавзули ва функсионал жиҳатдан ўзаро боғлиқ ҳамда масофадан зондлаш маълумотлари ва ГАТ технологиялари интеграцияси асосида яратилган;
яйлов ҳудудларида чорва молларининг реал вақт режимидаги ҳаракатига оид фазовий маълумотларни “ГПС cоллар” қурилмаси орқали тўплаш ва ГАТ дастурларида геофазовий таҳлил қилиш асосида чорвачилик мониторинги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чорвачилик хариталарининг сериясини яратишда масофадан зондлаш ва ГАТ технологияларини қўллаш масалалари боʻйича олинган натижалар асосида:
Тошкент вилояти чорвачилик тармоқларини табиий географик шароит ҳамда аҳоли жойлашуви билан узвий боғлиқликда ягона картографик модел асосида тасвирлашга қаратилган такомиллаштирилган картографик моделлаштириш усуллари Кадастр агентлигининг «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида ҳудуднинг ўлкашунослик атласини ишлаб чиқишда жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 05/4061-сонли маълумотномаси). Натижада, атлас таркибидаги чорвачилик хариталарнинг мазмунан бойитилишига, уларнинг илмий асосланганлигини оширишга хизмат қилган;
чорвачилик тармоғини комплекс географик атласлар таркибига мустақил бўлим сифатида киритиш, умумчорвачилик хариталарини тузиш, чорвачилик хариталари тизимини шакллантириш ҳамда махсус чорвачилик атласини яратиш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар Кадастр агентлигининг «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида ҳудудий ўлкашунослик атласларини тайёрлаш амалиётига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 05/4061-сонли маълумотномаси). Натижада, чорвачиликка оид картографик материалларнинг мазмунини илмий асосда шакллантириш, уларнинг мавзулараро изчиллигини таъминлаш ҳамда ҳудудий режалаштириш ва бошқарув жараёнларида самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайган;
Тошкент вилояти чорвачилик тармоғининг ҳудудий ва тармоқ таркиби ҳамда ихтисослашувини акс эттирувчи, ўзаро боғлиқ мавзули ва функсионал хариталар серияси масофадан зондлаш маълумотлари ҳамда геоахборот тизимлари технологиялари интеграцияси асосида ишлаб чиқилган ва Кадастр агентлигининг «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида ўлкашунослик атласини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 05/4061-сонли маълумотномаси). Натижада, атлас таркибидаги қишлоқ хўжалигига оид хариталарнинг мазмуни янада бойитиш, уларнинг мавзули изчилигини ошириш имконини берган;
“ГПС cоллар” технологияси асосида яйлов ҳудудларида чорва молларининг реал вақт режимидаги фазовий ҳаракатларини мониторинг қилиш ҳамда олинган маълумотларни геоахборот тизимлари муҳитида таҳлил қилишга асосланган картографик усул Кадастр агентлигининг «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида чорвачиликка оид статистик маълумотларни хариталаштириш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 05/4061-сонли маълумотномаси). Натижада, чорвачилик обектлари ва яйловлардан фойдаланиш жараёнларини акс эттирувчи замонавий рақамли ва интерактив картографик маҳсулотларни яратиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини берган.