Сабиров Маҳтумқули Атабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бадиий олам манзарасида ўхшатишларнинг лингвомаданий ва таржима хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида), 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Фил2979.
Илмий раҳбар: Хакимов Хамидулло Инамович филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Зиёдбек Мансурович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Тожибоев Илхомжон Усмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек бадиий матнларида ўхшатишларнинг бадиий олам манзарасини шакллантиришдаги лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш таржима жараёнида функционал ва лингвомаданий эквивалентликни таъминлаш механизмларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек бадиий матнларида ўхшатишларнинг консептуал, лингвомаданий ва функционал хусусиятлари туфайли бадиий олам манзарасини шакллантирувчи лингвомаданий механизм эканлиги Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” ҳамда М. Албомнинг “Tuesdays with Morrie” (“Моррининг сешанба дарслари”) асарлари материаллари асосида исботланган, шунингдек, ўхшатишларнинг турғун ва индивидуал кўринишлари миллий менталитетни репрезентация қилувчи концептуал-функционал бирликлар эканлиги илмий асосланган;
ўхшатиш объекти (эталон) ва субъектининг танланиши экзосентрик (табиатга йўналтирилган) ва антропоцентрик (инсонга йўналтирилган) моделлар кесимида аниқланиб, ўзбек тилида флористик ва мифологик, инглиз тилида эса ижтимоий-фалсафий ва прагматик образлар танланишига табиий-маданий муҳит ҳамда диний-ахлоқий қарашларнинг детерминистик таъсири очиб берилган;
ўхшатишларнинг структур-семантик ва морфологик шаклланиш хусусиятлари қиёсий баҳоланиб, уларнинг изоморфик жиҳати сифатида ҳар икки тилда субъект, эталон, асос ва воситадан иборат тўрт компонентли моделнинг мавжудлиги, алломорфик жиҳати сифатида эса ўзбек тилида -дек, -дай, каби аффиксал-кўмакчили воситаларнинг, инглиз тилида “like” ва «as” каби аналитик воситаларнинг устуворлиги лисоний далиллар асосида аниқланган;
индивидуал ва турғун ўхшатишларнинг таржима жараёнида қўлланиладиган сўзма-сўз таржима, семантик мослаштириш, образни трансформация қилиш, қисқартириш ва субституция каби асосий таржима стратегиялари тизимлаштирилибаниқланиб, уларни танлаш ва қўллашнинг семантик, услубий ҳамда лингвомаданий тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий олам тасвирида ўхшатишларнинг миллий-маданий ва таржима хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек бадиий матнларида ўхшатишларнинг консептуал, лингвомаданий ва функционал хусусиятлари туфайли бадиий олам манзарасини шакллантирувчи лингвомаданий механизм эканлиги Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” ҳамда М. Албомнинг “Tuesdays with Morrie” (“Моррининг сешанба дарслари”) асарлари материаллари асосида исботланган, шунингдек, ўхшатишларнинг турғун ва индивидуал кўринишлари миллий менталитетни репрезентация қилувчи концептуал-функционал бирликлар эканлиги илмий асосланганлигига оид мулоҳазалардан 2020-2022-йилларда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ФЗ-2019062034-рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида яратилган инглиз ва ўзбек тиллари миллий-маданий сўзлар глоссарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 26-сентябрдаги 04-04-1/5678-сон маълумотномаси). Натижада материаллари умумий тилшунослик, қиёсий типология, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик каби фанларни ўқитилишида ҳамда мазкур амалий лойиҳа бўйича электрон ресурслар, босма дарслик учун манбалар ва назарий ҳамда амалий материаллар тайёрланаётганида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
ўхшатиш объекти (эталон) ва субъектининг танланиши экзосентрик (табиатга йўналтирилган) ва антропоцентрик (инсонга йўналтирилган) моделлар кесимида аниқланиб, ўзбек тилида флористик ва мифологик, инглиз тилида эса ижтимоий-фалсафий ва прагматик образлар танланишига табиий-маданий муҳит ҳамда диний-ахлоқий қарашларнинг детерминистик таъсири очиб берилганлигига оид хулосалардан Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йиллар бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 4-сентябрдаги 04-04-1/4980-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек бадиий олам манзарасида ўхшатиш объекти, субъекти, шакли ва ҳолати борасидаги фарқли жиҳатлар инглиз ва ўзбек халқининг оламнинг миллий тасвиридаги тафовутлар натижасида юзага келиши асослаб берилган манбалар лойиҳа доирасида яратилган платформа контентини бойитишга хизмат қилган;
ўхшатишларнинг структур-семантик ва морфологик шаклланиш хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг изоморфик жиҳати сифатида ҳар икки тилда субъект, эталон, асос ва воситадан иборат тўрт компонентли моделнинг мавжудлиги, алломорфик жиҳати сифатида эса ўзбек тилида -дек, -дай, каби аффиксал-кўмакчили воситаларнинг, инглиз тилида “like” ва «as” каби аналитик воситаларнинг устуворлиги лисоний далиллар асосида аниқланганлигига оид илмий хулосалардан “Эрасмус+” дасрурининг 561574-EPP-1-2015-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP-ECCUM: “Establishment of Computing Centers and Curriculum Development in Mathematical Engineering Master programme” лойиҳасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2025-йил 12-сентябрдаги 06-161/2-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг илмий хулосалари ва материаллари бадиий таржима соҳасида мутахассис тайёрлашга мўлжалланган янги ўқув дастурлари ҳамда махсус курслар учун ўхшатишларнинг лингвомаданий хусусиятларига оид ўқув материалларини тайёрлаш ва такомиллаштиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
индивидуал ва турғун ўхшатишларнинг таржима жараёнида қўлланиладиган сўзма-сўз таржима, семантик мослаштириш, образни трансформация қилиш, қисқартириш ва субституция каби асосий таржима стратегиялари тизимлаштирилиб, уларни танлаш ва қўллашнинг семантик, услубий ҳамда лингвомаданий омилларга асосланган тамойиллари аниқланганлигига оид илмий хулосалари ҳамда материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурлари сценарийсининг 2025-йил январ-август ойлари сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 24-сентябрдаги 05-09-1495-сон-ма'лумотномаси). Натижада телекўрсатув материаллари долзарблиги ошган, мазмунан такомиллашган, ўзбек ва инглиз тилларида ўхшатишдан фойдаланишнинг миллий-лисоний ўзига хосликлари борасидаги билимларни оширишда муҳим аҳамият касб этган.