Халикова Нигина Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ис газининг сурункали таъсири натижасида йўғон ичак морфо-функционал кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва даволашда янгича ёндашувлар” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5347.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Аҳроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12. Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Наргиза Баҳодировна, тиббиёт фанлари доктори; Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ис газининг сурункали таъсири натижасида йўғон ичак морфофункционал кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва даволашда янгича ёндашувларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор сурункали ис гази таъсирида шиллиқ қават қалинлиги, крипталар чуқурлиги ва диаметри, эпителиоцитлар баландлиги, қадаҳсимон ҳужайралар сони ҳамда мушак қавати қалинлигининг ишончли даражада ўзгариши исботланган;
илк бор қушқўнмас ўсимлиги мойининг сурункали ис гази таъсирида йўғон ичакда шаклланувчи патоморфологик ўзгаришларнинг ривожланишини чекловчи ва тўқима репарациясини рағбатлантирувчи таъсир механизми асосланган;
сурункали ис гази таъсири натижасида шиллиқ қават, крипталар ва эпителиал ҳужайраларда кузатилган морфометрик ўзгаришларнинг патологик жараён даражаси билан узвий боғлиқлиги аниқланиб, улар сурункали ис гази таъсирининг объектив морфологик индикаторлари эканлиги асосланган;
сурункали ис гази таъсирида йўғон ичакнинг шиллиқ қаватда бошланиб, кейинчалик крипталар архитектоникаси, микроциркулятор ўзан ва мушак қаватига тарқалиши ҳамда морфологик ўзгаришларнинг босқичма-босқич ривожланиш қонуниятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Ис газининг сурункали таъсири натижасида йўғон ичак морфо-функционал кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва даволашда янгича ёндашувлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор сурункали ис гази таъсирида шиллиқ қават қалинлиги, крипталар чуқурлиги ва диаметри, эпителиоцитлар баландлиги, қадаҳсимон ҳужайралар сони ҳамда мушак қавати қалинлигининг ишончли даражада ўзгариши исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 24.09.2025 йилдаги 328-2-сон ҳамда Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Музработ туман тиббиёт бирлашмасининг 09.10.2025 йилдаги 2469-8-115-TB/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали ис гази таъсирида йўғон ичакда ривожланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни аниқлаш орқали патологик жараёнларни эрта баҳолаш, диагностика сифатини ошириш ҳамда асоратларнинг олдини олиш имкониятини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали ис гази таъсири натижасида юзага келадиган йўғон ичак ўзгаришларини морфологик баҳолаш мезонларининг амалиётга жорий этилиши ташхис қўйиш самарадорлигини оширади, ортиқча текширувлар ҳажмини камайтиради ва тиббий хизмат харажатларини қисқартиришга хизмат қилади. Хулоса: сурункали ис гази таъсири йўғон ичакда морфологик ва морфометрик ўзгаришларни келтириб чиқариши аниқланди. Ушбу ўзгаришлар йўғон ичакдаги патологик жараёнларни баҳолашда муҳим морфологик мезонлар сифатида асосланди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор қушқўнмас ўсимлиги мойининг сурункали ис гази таъсирида йўғон ичакда шаклланувчи патоморфологик ўзгаришларнинг ривожланишини чекловчи ва тўқима репарациясини рағбатлантирувчи таъсир механизми асосланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 24.09.2025 йилдаги 328-2-сон ҳамда Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Музработ туман тиббиёт бирлашмасининг 09.10.2025 йилдаги 2469-8-115-TB/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қушқўнмас ўсимлиги мойининг йўғон ичак тўқималаридаги деструктив ва яллиғланиш жараёнларини камайтириши ҳамда репаратив жараёнларни фаоллаштириши патологик ўзгаришларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: қушқўнмас ўсимлиги мойининг коррекцион таъсирини амалиётга татбиқ этиш патологик ўзгаришларни барвақт бартараф этишга хизмат қилиб, қўшимча даволаш чоралари ва текширувлар ҳажмини камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: қушқўнмас ўсимлиги мойи сурункали ис гази таъсирида йўғон ичакда ривожланадиган патоморфологик ўзгаришларнинг кучайишини чеклаши ва тўқима репарациясини рағбатлантириши исботланди. Унинг йўғон ичак тўқималарига нисбатан протектор ва коррекцион таъсири экспериментал жиҳатдан асосланди.
учинчи илмий янгилик: сурункали ис гази таъсири натижасида шиллиқ қават, крипталар ва эпителиал ҳужайраларда кузатилган морфометрик ўзгаришларнинг патологик жараён даражаси билан узвий боғлиқлиги аниқланиб, улар сурункали ис гази таъсирининг объектив морфологик индикаторлари эканлиги асосланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 24.09.2025 йилдаги 328-2-сон ҳамда Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Музработ туман тиббиёт бирлашмасининг 09.10.2025 йилдаги 2469-8-115-TB/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали ис гази таъсири натижасида йўғон ичакда юзага келадиган патологик ўзгаришларни объектив баҳолаш мезонларининг ишлаб чиқилиши морфологик диагностика аниқлигини ошириш ва патологик жараён оғирлигини баҳолаш имкониятини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: морфометрик баҳолаш мезонларидан фойдаланиш диагностика жараёнини такомиллаштириб, қўшимча текширувларга эҳтиёжни камайтиради ҳамда ташхис қўйиш самарадорлигини ошириш ҳисобига иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: сурункали ис гази таъсирида йўғон ичакда кузатиладиган морфометрик ўзгаришларнинг патологик жараён даражаси билан боғлиқлиги аниқланди. Ушбу кўрсаткичлар сурункали ис гази таъсирини баҳолашнинг объектив морфологик индикаторлари сифатида асосланди.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали ис гази таъсирида йўғон ичакнинг шиллиқ қаватда бошланиб, кейинчалик крипталар архитектоникаси, микроциркулятор ўзан ва мушак қаватига тарқалиши ҳамда морфологик ўзгаришларнинг босқичма-босқич ривожланиш қонуниятлари асосланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 24.09.2025 йилдаги 328-2-сон ҳамда Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Музработ туман тиббиёт бирлашмасининг 09.10.2025 йилдаги 2469-8-115-TB/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали ис гази таъсирида йўғон ичак қатламларида патологик жараённинг тарқалиш қонуниятларини аниқлаш касаллик патогенезини чуқурроқ тушуниш, зарарланиш босқичларини баҳолаш ва профилактик чораларни такомиллаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: йўғон ичак қатламларида морфологик ўзгаришларнинг ривожланиш кетма-кетлигини аниқлаш патологик жараённи эрта босқичларда баҳолаш имконини яратиб, ортиқча текширувлар ва даволаш харажатларини камайтиришга хизмат қилади. Хулоса: сурункали ис гази таъсирида йўғон ичакдаги патологик жараённинг босқичма-босқич ривожланиш қонуниятлари аниқланди. Морфологик ўзгаришларнинг шиллиқ қаватдан бошланиб, кейинчалик ичак деворининг бошқа қатламларига тарқалиши экспериментал жиҳатдан асосланди.
Олинган натижалар юзасидан «Ис газининг сурункали таъсири натижасида йўғон ичак морфо-функционал кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва даволашда янгича ёндашувлар» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашга Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2026-йил 3-февралдаги 02/15-сон хат юборилган.