Ибрагимов Мирзаанвар Нуриддин ўғли
 фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал куйиш шокида реоамбрасолни қўллашнинг патогенетик асослари», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3577.
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Азимова Севара Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамроқулов Шариф Хошимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: куйиш шоки кечишида янги маҳаллий қон ўрнини босувчи воситаларнинг таъсири ва самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
куйиш шоки даврида қўлланилган янги маҳаллий қон ўрнини босувчи восита гемодинамик бузилишларни, кислота-ишқор мувозанати ва сув-электролит алмашинувини яхшилаш ҳисобига орган ва тизимлар фаолиятининг тикланишини таъминлаши исботланган;
куйиш шокида янги маҳаллий қон ўрнини босувчи воситанинг антигипоксик, антиоксидант ва мембрана барқарорлаштирувчи таъсири натижасида HIF-1, малон диальдегид, диен ва кетон конюгатлари даражасининг пасайиши, антиоксидант ҳимоя ферментлари фаоллигининг ортиши, цитолиз, холестаз, мезенхимал яллиғланиш ва гепатоцеллюляр етишмовчилик синдромлари кўрсаткичларининг камайиши асосланган;
куйиш шокида янги маҳаллий қон ўрнини босувчи восита таъсирида жигарнинг тузилма-функционал кўрсаткичлари тикланиши токсиклик ва интоксикация индекслари – олигопептидлар ҳамда ўртача молекуляр пептидлар миқдорининг камайиши ва эритроцитлар сорбцион қобилиятининг ортиши билан узвий боғлиқлиги исботланган;
янги маҳаллий қон ўрнини босувчи восита терида эпидермис ва дерманинг коагуляцион некрозини камайтириб, эпидермиснинг репаратив регенерациясини фаоллаштириши, жигарда эса гепатоцитларнинг вакуоляр ва гиалин дистрофиясини камайтириб, цитоплазмада оқсил миқдорининг ортиши ва ядроларнинг гиперхромазиясини таъминлаши, натижада гепатоцитларнинг гистотопографик тузилмаси меъёрий ҳолатга яқинлашиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Куйиш шоки кечишида янги маҳаллий қон ўрнини босувчи воситаларнинг таъсири ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: куйиш шоки даврида қўлланилган янги маҳаллий қон ўрнини босувчи восита гемодинамик бузилишларни, кислота-ишқор мувозанати ва сув-электролит алмашинувини яхшилаш ҳисобига орган ва тизимлар фаолиятининг тикланишини таъминлаши исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 01-02/u-t-20-сон билан тасдиқланган «Способ коррекции нарушений кислотно-основного состояния, водно-электролитного обмена, изменения показателей эндогенной интоксикации и морфологические изменения в печени и коже» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 26.03.2024 йилдаги T-01/08/615-сон, Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 19.08.2024 йилдаги 10-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги 02/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: куйиш шок даврида янги маҳаллий қон ўрнини босувчи воситанинг гемодинамик бузилишларни яхшилаш, кислота-ишқор мувозанати ва сув-электролит алмашинувини яхшилаш орқали орган ва тизмларнинг фаолиятини тиклашга шароит яратилганлиги билан изоҳланган. Иқтисодий самарадорлиги: реоамбрасол асосида ишлаб чиқилган даволаш усулини куйиш шоки бўлган  бир нафар бемор учун ўртача умумий харажатлар (инфузион терапия, қўшимча дори воситалари, лаборатор текширув ва реанимация даври) 1200000 сўмни ташкил этса, реоамбрасол қўлланилганда ушбу кўрсаткич 950000 сўмни, ўртача 250000 сўм иқтисодий қилган 100 нафар куйиш шоки билан хасталанган беморларда 25000000 сўмни миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: куйиш шокида янги маҳаллий қон ўрнини босувчи воситанинг антигипоксик, антиоксидант ва мембрана барқарорлаштирувчи таъсири натижасида HIF-1, малон диальдегид, диен ва кетон конюгатлари даражасининг пасайиши, антиоксидант ҳимоя ферментлари фаоллигининг ортиши, цитолиз, холестаз, мезенхимал яллиғланиш ва гепатоцеллюляр етишмовчилик синдромлари кўрсаткичларининг камайиши асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 01-02/u-t-20-сон билан тасдиқланган «Способ коррекции нарушений кислотно-основного состояния, водно-электролитного обмена, изменения показателей эндогенной интоксикации и морфологические изменения в печени и коже» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 26.03.2024 йилдаги T-01/08/615-сон, Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 19.08.2024 йилдаги 10-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги 02/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: куйиш шок даврида янги маҳаллий қон ўрнини босувчи воситаси антигипоксик, антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи таъсири натижасида HIF-1, малон диалдегид, диен кетон конюгатлари миқдорининг камайиши натижасида антиоксидант ҳимоя ферментларининг паст қийматларининг ошишириши билан биргаликда цитолиз, холестаз, мезенхимал яллиғланиш ва жигар ҳужайрали етишмовчилиги синдромлари кўрсаткичларининг камайтириш орқали орган ва тизимларнинг фаолиятини тиклашга шароит яратилганлиги билан изоҳланган. Иқтисодий самарадорлиги: Реоамбрасол асосида ишлаб чиқилган даволаш усулини куйиш шоки бўлган  бир нафар бемор учун ўртача умумий харажатлар (инфузион терапия, қўшимча дори воситалари, лаборатор текширув ва реанимация даври) 1200000 сўмни ташкил этса, реоамбрасол қўлланилганда ушбу кўрсаткич 950000 сўмни, ўртача 250000 сўм иқтисодий қилган 100 нафар куйиш шоки билан хасталанган беморларда 25000000 сўмни миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: куйиш шокида янги маҳаллий қон ўрнини босувчи восита таъсирида жигарнинг тузилма-функционал кўрсаткичлари тикланиши токсиклик ва интоксикация индекслари – олигопептидлар ҳамда ўртача молекуляр пептидлар миқдорининг камайиши ва эритроцитлар сорбцион қобилиятининг ортиши билан узвий боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 01-02/u-t-20-сон билан тасдиқланган «Способ коррекции нарушений кислотно-основного состояния, водно-электролитного обмена, изменения показателей эндогенной интоксикации и морфологические изменения в печени и коже» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 26.03.2024 йилдаги T-01/08/615-сон, Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 19.08.2024 йилдаги 10-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги 02/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жигар фаолиятининг тикланиши ва интоксикациянинг камайиши, даволаш самарадорлигини ошириш, қўшимча дори воситаларига эҳтиёжни камайтириш, шифохонади ётиш муддатини 2-3 кунга қисқартириш ҳамда гемодинамик бузилишлар, кислота-ишқор мувозанати ва сув-электролит алмашинувини яхшилаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Реоамбрасол асосида ишлаб чиқилган даволаш усулини куйиш шоки бўлган  бир нафар бемор учун ўртача умумий харажатлар (инфузион терапия, қўшимча дори воситалари, лаборатор текширув ва реанимация даври) 1200000 сўмни ташкил этса, реоамбрасол қўлланилганда ушбу кўрсаткич 950000 сўмни, ўртача 250000 сўм иқтисодий қилган 100 нафар куйиш шоки билан хасталанган беморларда 25000000 сўмни миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: янги маҳаллий қон ўрнини босувчи восита терида эпидермис ва дерманинг коагуляцион некрозини камайтириб, эпидермиснинг репаратив регенерациясини фаоллаштириши, жигарда эса гепатоцитларнинг вакуоляр ва гиалин дистрофиясини камайтириб, цитоплазмада оқсил миқдорининг ортиши ва ядроларнинг гиперхромазиясини таъминлаши, натижада гепатоцитларнинг гистотопографик тузилмаси меъёрий ҳолатга яқинлашиши исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 01-02/u-t-20-сон билан тасдиқланган «Способ коррекции нарушений кислотно-основного состояния, водно-электролитного обмена, изменения показателей эндогенной интоксикации и морфологические изменения в печени и коже» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 26.03.2024 йилдаги T-01/08/615-сон, Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 19.08.2024 йилдаги 10-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги 02/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жароҳат битишининг тезлашиши, терининг куйган соҳасидаги  некроз ўчоқларининг камайиши ва жигар ҳужайраларининг тикланиши куйишдан кейинги асоратлар, косметик нуқсонлар ва ногиронлик даражасини камайтириш, беморларнинг ижтимоий мослашуви ва меҳнат фаолиятига қайтиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали орган ва тизмларнинг фаолиятини тиклашга шароит яратилганлиги билан изоҳланган. Иқтисодий самарадорлиги: реоамбрасол асосида ишлаб чиқилган даволаш усулини куйиш шоки бўлган  бир нафар бемор учун ўртача умумий харажатлар (инфузион терапия, қўшимча дори воситалари, лаборатор текширув ва реанимация даври) 1200000 сўмни ташкил этса, реоамбрасол қўлланилганда ушбу кўрсаткич 950000 сўмни, ўртача 250000 сўм иқтисодий қилган 100 нафар куйиш шоки билан хасталанган беморларда 25000000 сўмни миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish