Нусуров Усман Нусратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ҳозирги ўзбек шеъриятида рамзий тасвир тараққиёти тадқиқи (Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова, Нилуфар Умарова шеърлари мисолида), 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil5957.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Номозович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор; Карамова Шохида Луфтиллаевна, филология фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рамзий тасвирлар таҳлили орқали шеър шаклларининг бадиий, эстетик, маънавий аҳамиятини ва семантик имкониятларини Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова ва Нилуфар Умарова ижоди мисолида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳозирги ўзбек шеъриятида рамзий тасвир тараққиётининг поетик хусусиятлари илк бор Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова ва Нилуфар Умарова шеърияти мисолида қиёсий-типологик асосда умумлаштирилиб, рамзларнинг индивидуал поетик тафаккур билан боғлиқ ривожланиш қонуниятлари аниқланган;
Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова ва Нилуфар Умарова шеъриятида рамзларнинг бадиий-эстетик, семантик ва поетик функсияларини белгиловчи ўзига хос хусусиятлар асосланиб, уларнинг индивидуал услубни шакллантириш ҳамда муаллифнинг бадиий-эстетик консепсиясини ифодалашдаги функсионал имкониятлари далилланган;
рамзий тасвирларнинг шеър мазмунини кўпқатламли ифодалаш, образлар тизимини бойитиш, лирик қаҳрамон руҳий оламини очиш ҳамда давр ва воқеликка муносабатни бадиий консепсия даражасида ифодалашдаги ғоявий-эстетик ва бадиий-коммуникатив каби поетик функсиялар аниқланган;
Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова ва Нилуфар Умарова шеъриятида қўлланган рамзий тасвирларнинг типологик умумийликлари ва индивидуал поетик фарқлари аниқланиб, уларнинг ҳозирги ўзбек шеъриятида рамзий тафаккур тараққиётини белгиловчи бадиий-эстетик қонуниятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳозирги ўзбек шеъриятида рамзий тасвир тараққиёти тадқиқи (Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова, Нилуфар Умарова шеърлари мисолида)” мавзусини тадқиқ этиш натижалари асосида:
ҳозирги ўзбек шеъриятида рамзий тасвир тараққиётининг поетик хусусиятлари илк бор Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова ва Нилуфар Умарова шеърияти мисолида қиёсий-типологик асосда умумлаштирилиб, рамзларнинг индивидуал поетик тафаккур билан боғлиқ ривожланиш қонуниятлари аниқланганлиги оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бадиий кенгашлари ҳисобот йиғилишларида, тўгараклар фаолиятида, маҳорат дарсларида ёш ижодкорлар билан китобхонлик доирасидаги учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 28-апрелдаги 17/05-78-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётшунослигида рамз ва рамзий тасвирларни таҳлил қилишда ишлатиладиган замонавий методларни қўллаш ва ўзбек шеъриятига татбиқ этиш; рамз ижодкорнинг ўзига хос услубини шакллантирувчи омил сифатида ишлатилишини ва унинг бадиий образлар яратишдаги аҳамиятини ўргатишда, шоирлар асаридаги рамзий тасвирлар ёрдамида ижтимоий, маданий ва психологик ҳолатларнинг ифодаланганлигини, рамз ва рамзий тасвирларнинг ёзувчиларнинг даврга бўлган муносабатини, унинг ижтимоий ва маданий шароитлар билан боғлиқлигини ўрганишга доир янги назарий қарашлар билан бойитишда фойдаланилган;
Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова ва Нилуфар Умарова шеъриятида рамзларнинг бадиий-эстетик, семантик ва поетик функсияларини белгиловчи ўзига хос хусусиятлар асосланиб, уларнинг индивидуал услубни шакллантириш ҳамда муаллифнинг бадиий-эстетик консепсиясини ифодалашдаги функсионал имкониятлари далилланганлигига оид таклифлар Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” теледастуридаги “Файзли кун” кўрсатуви ҳамда “Қадрият” радиоешиттириши учун ссенарий материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-апрелдаги 17-05/76-сон маълумотномаси). Натижада, тайёрланган кўрсатув ва эшиттиришлар орқали юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод вакиллари, халқимизнинг бой илмий-маънавий мероси, миллий маданият, қадриятлар ва ўзлигимизга муҳаббат руҳида тарбияланишига хизмат қилувчи бадиий-маърифий материаллар яратилди. Бу ҳолат замонавий ўзбек ижодкорлари ижодини янги назарий асосда англаш ва оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб этишнинг самарали механизми сифатида хизмат қилган;
рамзий тасвирларнинг шеър мазмунини кўпқатламли ифодалаш, образлар тизимини бойитиш, лирик қаҳрамон руҳий оламини очиш ҳамда давр ва воқеликка муносабатни бадиий консепсия даражасида ифодалашдаги ғоявий-эстетик ва бадиий-коммуникатив каби поетик функсиялар аниқланганлигига оид таклифлардан “Адолат устувор” ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий республика таҳририяти томонидан амалга оширилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий издошлари ва Қашқадарёдаги жадидлар фаолиятини яқиндан ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (“Адолат устувор” ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий республика таҳририятининг 2026-йил 12-июндаги 50-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар лойиҳа доирасида жадидлар маънавий меросини бадиий-эстетик жиҳатдан ёритиш, адабий материалларни замонавий илмий методлар асосида таҳлил қилиш ҳамда тарғибот ишларининг илмий-методик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўроз Ҳайдар, Зилола Хўжаниёзова ва Нилуфар Умарова шеъриятида қўлланган рамзий тасвирларнинг типологик умумийликлари ва индивидуал поетик фарқлари аниқланиб, уларнинг ҳозирги ўзбек шеъриятида рамзий тафаккур тараққиётини белгиловчи бадиий-эстетик қонуниятлари асослаб берилганлигига оид таклифлардан Қўқон давлат университетида бажарилган 2023-2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” мавзудаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 26-июндаги 31-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг бадиий-эстетик мазмуни бойитилиб, рамзий ифода воситаларидан фойдаланишнинг самарали тамойиллари амалиётга татбиқ этилишига эришилган.