Умаров Исомиддин Иноқ ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармогʻи номи): “Бинар микротўлдирувчининг табиати ва дисперслигининг ўз-ўзидан зичланадиган бетоннинг структураси ҳамда узоққа чидамлилигига таъсири”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6327.
Илмий раҳбар: Адилходжаев Анвар Ишанович – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Акрамов Хуснитдин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор; Игамбердиев Бунёд Ғайратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли табиат ва дисперсликка эга бўлган бинар минерал микротўлдиргичларни замонавий суперпластификатор билан биргаликда қўллаган ҳолда цемент композитлари структурасини кўп босқичли оптималлаштиришнинг илмий асосланган тамойилларини ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда клинкер сарфи пасайтирилган, юқори мустаҳкам, узоққа чидамли ва технологик бетон тизимларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
турли минерал табиат ва дисперсликка эга бўлган бинар микротўлдиргичлар асосида цемент боғловчиси стуктурасини кўп босқичли оптималлаштириш консепсиясини амалга ошириш заррачаларнинг гранулометрик таркиби ва жойлашув зичлигини мақсадли равишда тартибга солишни таъминлаши ҳисобига, клинкер улушини камайтирган ҳолда цемент тошининг тартибли ва термодинамик жиҳатдан янада барқарор микро тузилмасининг шаклланишига ёрдам бериши исботланди;
кремний оксиди ва карбонатли компонентларнинг биргаликда қўшилиши яққол синергетик самара намоён бўлишига олиб келиши, аморф СиО₂ нинг калсий гидроксид билан бўладиган пуцсоланик реакциялари ҳамда карбонат ионларининг цементнинг алуминат фазалари билан кимёвий ўзаро таъсири натижасида цемент матрицасининг зичлашувини таъминлайдиган қўшимча гидрат ҳосилалар ва барқарорлашган карбоалуминат тузилмалар вужудга келиши аниқланди;
микротўлдиргичларнинг дисперс хусусиятлари (солиштирма юзаси, заррачаларнинг ўлчами бўйича тақсимланиши ва сирт морфологияси) “цемент тоши – тўлдиргич” туташув зонасининг шаклланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши туфайли капилляр ғовакликнинг камайишига, ғовакларнинг майда дисперсли гел фракцияси томон қайта тақсимланишига ва фазалараро қатламнинг адгезион мустаҳкамлиги ортишига олиб келиши аниқланди;
поликарбоксилат суперпластификаторларни қўллаш дисперсиялашнинг электростатик ва стерик механизмлари уйғунлиги туфайли боғловчи ҳамда микротўлдиргич заррачаларининг бир текис тақсимланишини таъминлаши ҳисобига уларнинг агломерациясининг олдини олиши ҳамда бетон қоришмасининг юқори ҳаракатчанлиги ҳамда бир жинслилигини сақлаган ҳолда сув-цемент нисбатини пасайтиришга ёрдам бериши натижасида тизимнинг структуравий-реологик ва мустаҳкамлик хоссаларига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бинар микротўлдирувчининг табиати ва дисперслигининг ўз-ўзидан зичланадиган бетоннинг структураси ҳамда узоққа чидамлилигига таъсири бўйича тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар асосида:
Бинар микротўлдиргичлар ва поликарбоксилат суперпластификатор асосида ишлаб чиқилган комплекс модификацияланган ўз-ўзидан зичланадиган бетон таркиблари “CА БЕТОН СОЛУТИОН” МЧЖда ФК4-05 маркадаги темирбетон электр таянчлари фундаментларини ишлаб чиқаришда жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2026-йил 2-июндаги 02/15-1542-сонли маълумотномаси). Натижада цемент сарфи 1,25 баробар камайган, бетоннинг музлашга бардошлилиги 2 баробар ошган ҳамда сув ўтказмаслик кўрсаткичи бир синфга яхшиланган. Комплекс модификацияланган ўз-ўзидан зичланадиган бетонни қўллаш ҳисобига бетоннинг мустаҳкамлик ва эксплуатацион кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланган;
Бинар микротўлдиргичларнинг табиати ва дисперслиги ҳамда поликарбоксилат суперпластификаторнинг комплекс таъсирига асосланган ўз-ўзидан зичланадиган бетон таркибини лойиҳалаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар “CА БЕТОН СОЛУТИОН” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2026-йил 2-июндаги 02/15-1542-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган таркиб асосида 50 дона ФК4-05 маркадаги темирбетон электр таянчлари фундаментлари тайёрланган, уларнинг геометрик ўлчамлари, ташқи кўриниши ва сифат кўрсаткичлари амалдаги ГОСТ талаблари асосида ижобий баҳоланган ҳамда мазкур таркиб йиғма темирбетон корхоналарида саноат миқёсида серияли ишлаб чиқаришга тавсия этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish