Хайдарова Камола Ахинжановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи) «Кимё саноати корхоналарида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш методологияси»  08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий маслаҳатчи: Касимова  Фатима Тулкиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04  рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Остонақулова Гулсарахон Муҳаммадёқуб қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  Муминова Наргиза Махсуджоновна. 
Етакчи ташкилот:Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноати корхоналарида маркетинг фаолияти методологиясини такомиллаштириш бо'йича илмий-методик ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кимё саноати корхоналарининг маркетинг фаолияти тушунчаси мижозларга йўналтирилганлик, рақамлаштириш, инновацион ривожланиш ва барқарор ишлаб чиқариш тамойилларини бирлаштирувчи, тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда маркетинг қарорлари самарадорлигини оширишни таъминловчи услубий ёндашув асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикаси кимё саноати корхоналарида рақобат муҳитини, бозорнинг турли сегментларида нарх шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини ва кимёвий маҳсулотлар нархини шакллантириш омилларини ҳисобга олган ҳолда маркетинг тадқиқотларини ташкил этишга тизимли ёндашув ишлаб чиқилган;
Кимё саноати корхоналарида корпоратив, бизнес ва функсионал даражадаги маркетинг стратегияларидан фойдаланиш салоҳиятини маркетинг воситалари, ички салоҳиятлар ва элементларга кўра (0 ≤ Yd ≤ 0,40) заиф, (0,41 ≤ Yd ≤ 0,65) ўрта, (0,66 ≤ Yd ≤ 0,85) юқори ва (0,86 ≤ Yd ≤ 1,0) тўлиқ даражадаги стратегик мослашувчанлик даражаларида баҳолаш орқали маркетинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш таклифи асосланган;
Кимё саноати корхоналарида маҳсулот сиёсати, маркетинг коммуникациялари, мижозлар билан муносабатларни бошқариш ҳамда корпоратив ижтимоий масъулиятга оид маркетинг дастурлари орқали барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлашнинг стратегик усуллари таклиф этилган;
Рақамли трансформация, бозор динамикаси ва экологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда "Махам-Чирчиқ" АЖнинг 2027-2031-йилларга мўлжалланган ривожланиш прогноз кўрсаткичларини шакллантиришни таъминлайдиган кўп омилли эконометрик модел асосида кимё саноати корхоналарининг маркетинг фаолиятини прогноз қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
кимё саноати корхоналари маркетинг фаолиятининг мижозга йўналтирилганлик, рақамлаштириш, инновацион ривожланиш ва барқарор ишлаб чиқариш тамойилларини интеграциялашга асосланган такомиллаштирилган тушунчаси стратегик маркетинг дарслиги мазмунига сингдирилган ва таълим жараёнида фойдаланилган. (Тошкент кимё-технология институтининг 2025-йил 14-майдаги 164-сонли буйруғига асосан 60412500-Маркетинг (кимё ва озиқ-овқат саноати) йўналиши талабалари учун тавсия этилган стратегик маркетинг дарслиги). Жорий этиш натижасида талабаларда кимё саноатининг тармоқ хусусиятлари, рақамли иқтисодиёт талаблари ва барқарор ривожланиш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда маркетинг фаолиятининг замонавий мазмунини ўрганиш, шунингдек, маркетинг қарорларини таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш таъминланди;
кимё саноати корхоналарида маркетинг фаолиятини баҳолашга ишлаб чиқилган услубий ёндашув, яъни стратегик таҳлил воситалари, рақамли платформалар, CРМ тизимлари ва бозорни сегментлаш усулларини қўллаш натижасида рақобат муҳитини таҳлил қилиш, бозорни сегментлаш ва нарх белгилаш омилларини баҳолаш яхшиланди. Бу бошқарув қарорларининг асосланганлигини оширди ва маркетингни режалаштириш сифатини яхшилади. ("Махам-Чирчиқ" АЖнинг 2026-йил 9-июндаги 36/129-сон маълумотномаси). Корхонанинг маркетинг хизмати фаолияти самарадорлиги 4% га ошган;
Кимё саноати корхоналарида корпоратив, бизнес ва функсионал даражадаги маркетинг стратегияларидан фойдаланиш салоҳиятини маркетинг воситалари, ички салоҳият ва элементларга кўра (заиф, (0,41 ≤ Yd ≤ 0,65) ўрта, (юқори ва (0,86 ≤ Yd ≤ 1,0) тўлиқ даражадаги стратегик мослашувчанлик даражаларида баҳолаш орқали маркетинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш таклифи "МАХАМ-Чирчиқ" АЖ фаолиятида фойдаланилган. ("Махам-Чирчиқ" АЖнинг 2026-йил 9-июндаги 36/129-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида "МАХАМ-Чирчиқ" АЖнинг маркетинг фаолиятининг стратегик салоҳияти "ўртача мослашувчан" даражада (Yd = 0,63) баҳоланган ҳамда истиқболда юқори стратегик мослашувчан даражага етказиш бўйича стратегик йўналишлар таклиф этилган;
Кимё саноати корхоналарида маҳсулот сиёсати, маркетинг коммуникациялари, мижозлар билан муносабатларни бошқариш ҳамда корпоратив ижтимоий масъулиятга оид маркетинг дастурлари орқали барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлашнинг стратегик дастакларидан "МАХАМ-Чирчиқ" АЖ фаолиятида фойдаланилган. ("Махам-Чирчиқ" АЖнинг 2026-йил 9-июндаги 36/129-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида "МАХАМ-Чирчиқ" АЖнинг ЭСГ (Энвиронментал, Соcиал, Говернанcе) тамойилларига асосланган экологик ва ижтимоий қийматини шакллантириш, уни истеъмолчилар учун қўшимча қиймат сифатида намойиш этиш ҳамда "яшил қиймат таклифи"ни мақсадли аудиторияга етказиш бўйича маркетинг дастурларини шакллантиришга эришилган;
"Махам-Чирчиқ" АЖ маркетинг фаолиятининг кўп омилли эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган 2027-2031 йилларда корхона фаолияти ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибига кирувчи "Махам-Чирчиқ" АЖ томонидан амалиётга жорий этилган. ("Махам-Чирчиқ" АЖнинг 2026-йил 9-июндаги 36/129-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши сотилган маҳсулотлардан ялпи тушум прогнозини ҳисоблаб чиқиш ва 2031-йилга келиб корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish