Нурбоева Мафтуна Ваҳобжон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек тили семантик анализатори учун фразеологик омонимия ва полисемияни лингвистик моделлаштириш, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3285.
Илмий раҳбар: Гулямова Шахноза Кахрамоновна филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05.
Расмий оппонентлар: Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили семантик анализаторида фразеологик бирликлардаги омонимия ва полисемияни аниқлаш, фарқлаш ҳамда лингвистик моделлаштириш орқали миллий корпус тизимида фразеологик бирликларнинг мазмун хилма-хиллигини тўғри англаш имкониятини яратиш ва шу асосда машина таржимаси сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тили фразеологик сатҳидаги омоним ва полисемантик иборалар тизимли равишда тўпланиб, лексикографик базаси шакллантирилган ҳамда уларнинг семантик, морфологик ва синтактик хусусиятлари лингвистик моделлаштириш, компютерда қайта ишлаш жараёнида асосий мезон сифатида хизмат қилиши, натижада омоним ва полисемантик ибораларнинг лингвистик тавсифи уларни автоматик таҳлил қилиш ва электрон ресурсларда самарали қўллаш учун зарур илмий асосни яратиши аниқланган;
ўзбек тилидаги фразеологик омонимия ва полисемия ҳодисалари корпус лингвистикаси нуқтайи назаридан қолиплаштирилиб, бу бирликларни фарқлашнинг лингвистик алгоритмлари ишлаб чиқилган ҳамда лексикографик ва грамматик хусусиятларига асосланган автоматик аниқловчи лингвистик филтрлар тизими яратиш зарурлиги далилланган;
омонимик ва полисемантик фраземалар учун формал моделлар ва уларни тўлдирувчи датасетлар ишлаб чиқилиб, булар фразеологик бирликларнинг ҳар бир семасини грамматик шакллар, валентлик хусусиятлари ва контекстдан келиб чиққан ҳолда ажратишга имкон бериши исботланган;
ўзбек тилидаги фразеологик бирликларнинг грамматик шаклланиш моделлари семантик имкониятлари билан узвий богʻлиқ ҳолда формаллаштирилиб, бу моделлар фразеологик бирликларнинг валентлик хусусиятлари, лексик-семантик қуршови ва матн доирасидаги позицион хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, фразеологик бирликларнинг маъно фарқланишини таъминлаш билан бирга, гап структурасидаги синтактик функсияси ва стилистик хусусиятларини ҳам ҳисобга олиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили семантик анализатори учун омоним ва полисемантик фразеологизмларнинг семантик базаси яратилиши ҳамда уларнинг мос тарзда моделлаштирилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тили фразеологик сатҳидаги омоним ва полисемантик ибораларнинг лексикографик базаси шакллантирилиши ҳамда уларнинг семантик, морфологик ва синтактик хусусиятлари лингвистик моделлаштириш, компютерда қайта ишлаш жараёнида асосий мезон сифатида хизмат қилиши, натижада омоним ва полисемантик ибораларнинг лингвистик тавсифи уларни автоматик таҳлил қилиш ва электрон ресурсларда самарали қўллаш борасидаги таҳлил ва тажрибалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-майдаги 01/4-1975-сон маълумотномаси). Натижада фразеологик сатҳ бирликларининг корпус тизимида батафсил изоҳланиши ва тизимнинг фразеологик бирликларни тўгʻри аниқлай олиши борасидаги масалалар ечимига эришилган;
ўзбек тилидаги фразеологик омонимия ва полисемия ҳодисалари корпус лингвистикаси нуқтайи назаридан қолиплаштирилиши, бу бирликларни фарқлашнинг лингвистик алгоритмлари ишлаб чиқиш ҳамда лексикографик ва грамматик хусусиятларига асосланган автоматик аниқловчи лингвистик филтрлар тизими яратиш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-майдаги 01/4-2006-сон маълумотномаси). Натижада табиий тилга автоматик ишлов бериш жараёнида фразеологизмлар билан юзага чиқиши мумкин бўлган ноаниқликлар бўйича ечимларга эришилган;
ўзбек тилидаги фразеологик бирликларнинг грамматик шаклланиш моделлари семантик имкониятлари билан узвий богʻлиқ ҳолда формаллаштирилиши, натижада фразеологик бирликларнинг валентлик хусусиятлари, лексик-семантик қуршови ва матн доирасидаги позицион хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, фразеологик бирликларнинг маъно фарқланишини таъминлаш билан бирга, гап структурасидаги синтактик функсияси ва стилистик хусусиятларини ҳам ҳисобга олиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали ижодкорлари томонидан эфирга узатилган “Ассалом, Ўзбекистон!”, “Ўзингни англа!”, “Фикр.уз”, “Суҳбатдош” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 1-майдаги 04-16-971-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий асосланганлиги, ноаниқлик ва янглишликлардан холи, оммабоп ва томошабинбоплигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, тил маданиятини шакллантириш ҳамда замонавий ахборот тизимида ўзбек тилининг имкониятларидан фойдаланиш ҳақидаги хулосалар мукаммаллашган.