Ибрагимова Муқаддас Абдуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бадиий матнларда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятлари (Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” асари мисолида), 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3704.
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филологийа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07.
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғофур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матнда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матнда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларига оид жаҳон тилшунослигида мавжуд формал-синтактик, функсионал-семантик, коммуникатив-прагматик ва когнитив-дискурсив ёндашувлар каби қарашлар аниқланиб, уларнинг ўзбекча бадиий матнларда намоён бўлишининг оптативлик, импулсивлик ва императивлик жиҳатлари далилланган;
бадиий матнда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларининг муаллиф ва персонаж нутқидаги эмоционал-экспрессив маъно ифодалашдаги коммуникатив ва нутқий вазият, контекст ва пресуппозицияга асосланган прагматик аҳамияти “Отамдан қолган далалар” асари мисолида очиб берилган;
“Отамдан қолган далалар” асари матнидаги тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларининг мулоқот матнидаги коммуникатив мақсад, нутқий вазият ва пресуппозицияга асосланган реаллашув мезони ҳамда контекстуал, ситуатив ва диалогик омиллар орқали намоён бўлиш усуллари асослаб берилган;
бадиий матнда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятлари шаклланиши “Отамдан қолган далалар” асаридаги бир предикативли синтактик қурилмаларда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матнда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятлари тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бадиий матнда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларига оид жаҳон тилшунослигида мавжуд формал-синтактик, функсионал-семантик, коммуникатив-прагматик ва когнитив-дискурсив ёндашувлар каби қарашлар аниқланиб, уларнинг ўзбекча бадиий матнларда намоён бўлишининг оптативлик, импулсивлик ва императивлик жиҳатлари далилланганлигига оид янгиликлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг  2025-йил 23-июлдаги 427/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларда тил ва нутқ ҳамда синтактик қурилмалар билан боғлиқ илмий аниқликнинг оширилишига эришилган;
бадиий матнда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларининг муаллиф ва персонаж нутқидаги эмоционал-экспрессив маъно ифодалашдаги коммуникатив ва нутқий вазият, контекст ва пресуппозицияга асосланган прагматик аҳамияти “Отамдан қолган далалар” асари мисолида очиб берилганлигига оид натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+дастурининг 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲТ-ЖП рақамли “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан Университиес: CЛАСС” мавзусидаги халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил  28-июлдаги 2227/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида матн тушунчаси ва унинг компонентлари илмий тавсифи ҳамда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларининг ўзига хослиги билан боғлиқ терминлар моҳияти тилшуносликнинг замонавий йўналишлари ютуқларидан фойдаланилган ҳолда ёритилишига эришилган;
“Отамдан қолган далалар” асари матнидаги тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларининг мулоқот матнидаги коммуникатив мақсад, нутқий вазият ва пресуппозицияга асосланган реаллашув мезони ҳамда контекстуал, ситуатив ва диалогик омиллар орқали намоён бўлиш усуллари асослаб берилган янгиликлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-июлдаги 2228/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида тайёрланган фанларининг таҳлилий материаллари ва манбалари базаси бойитилишига эришилган;
бадиий матнда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятлари шаклланиши “Отамдан қолган далалар” асаридаги бир предикативли синтактик қурилмаларда аниқланган натижаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган 1683580-рақамли “Энглиш ас а счоол субжеcт” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 24-июлдаги 04-01/3635-сон маълумотномаси). Натижада, матнларда тўлиқсиз ва сўз-гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятлари, бадиий матнда бундай гапларнинг структур-семантик, стилистик хусусиятларининг ўзига хослиги ва аҳамияти тавсифи конкретлаштирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish