Пўлатова Гулруҳ Жамоловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон тарихи” дарсларида ўқувчиларининг экологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (10-11-синфлар мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped 10932 
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонов Камол Жамолович, профессор, педагогика фанлари доктори (DSc); Атакулова Наргизахон Алижоновна, доцент, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи  ташкилот:  Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Ўзбекистон тарихи” дарсларида 10-11-синфлар ўқувчиларида экологик компетентликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарих дарсларида ўқувчиларнинг экологик компетентлигини ривожлантириш методикаси мазмуни тарихий воқеалар ва жараёнларни ўрганишда экологик муаммоларни аниқлаш, уларнинг инсоният ва атроф-муҳитга таъсирини тизимли таҳлил қилиш, миллий экологик қарашлар, тасаввурлар ва билимларнинг жаҳон экологик маданияти ривожига қўшган ҳиссасини баҳолаш ҳамда уларнинг ўзаро уйғунлигини тарихий тафаккур ва экологик онг интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
“Ўзбекистон тарихи” дарсларида экологик компетентликни ривожлантириш имкониятлари ўқувчиларнинг ўз ҳудудидаги долзарб экологик муаммоларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва амалий ечимлар ишлаб чиқишга йўналтирилган фаолиятларини рағбатлантириш орқали инстинктив-тарихий тадқиқотлар, муаммоли вазиятлар таҳлили, ҳамда “Яшил Ўзбекистон” каби лойиҳавий ёндашувлар асосида тарихий-экологик қарорларни баҳолаш ва муқобил таклифлар ишлаб чиқиш механизмлари тадбиқ этиш орқали илмий асосланган;
“Ўзбекистон тарихи” дарслари асосида ўқувчиларда экологик компетентликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари миллий, минтақавий ва умуминсоний қадриятларни интеграциялашган ҳолда акс эттирувчи, ўқувчиларнинг ижодий, таҳлилий ва амалий фаолиятини баҳолашга хизмат қилувчи кўрсаткичлар пирамидаси шаклида таълим жараёнида жозибадор ва самарали ўқув муҳитини яратиш кўрсатгичлари пирамидасини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг экологик компетентлигини ривожлантириш методикаси “Ўзбекистон тарихи” дарсларида тарихий воқеалар, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва экологик ўзгаришларни ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганишга асосланган ҳолда такомиллаштирилди. Ушбу методика ўқувчиларда экологик муаммоларни тарихий контекстда англаш, экологик маданият ва масъулиятни шакллантириш, ҳамда халқаро стандартларга мос “экологик шахс”ни тарбиялашга йўналтирилган ижодий ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон тарихи” дарсларида 10-11-синфлар ўқувчиларида экологик компетентликни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларининг экологик компетентлигини ривожлантириш методикаси мазмуни тарихий воқеалар ва жараёнларни ўрганишда экологик муаммолар, уларнинг инсониятга ва атроф-муҳитга та'сирини таҳлил қилишда миллий экологик қарашлар, тасаввур ва билимлар жаҳон экологик маданияти ривожига таъсири ва уларга адекватлигини белгилаш орқали аниқлаштирилган таклифлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган "Умумий ўрта та'лим мактаблари "Табиий фанлар" фани учун дастурий маҳсулот яратиш" мавзусидаги (2024-2025-йй) олима аёллар инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 27- октябрдаги 01-09/502-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг экологик компетентликни ривожлантириш методикасининг мазмуни бойитилган ва муайян даражада такомиллашувига эришилган.  
“Ўзбекистон тарихи” дарсларида ўқувчиларининг экологик компетентлигини ривожлантириш имкониятлари ўз ҳудудидаги экологик муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишда фаол иштирок этишни раг'батлантирадиган инстинктив-тарихий тадқиқотлар ва "Яшил Ўзбекистон" лойиҳасини яратиш, тарихий - экологик қарорларни таҳлил қилиш ва ечиш таклифларини тақдим қилишга асосланган ёндашувларни тадбиқ этиш орқали илмий асосланган таклиф ва тавсилар асосида “Ўқувчиларида экологик компетентликни ривожлантириш методикаси” “Ўзбекистон тарихи” фани мисолида ўқув методик қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 27- октябрдаги 01-09/502-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар ўз ҳудудларидаги экологик муаммоларни аниқлаб, уларни ўрганишлари ва ҳал қилишда иштирок этишлари, "Яшил Ўзбекистон" лойиҳаси яратилди ва ўқувчиларнинг экологик лойиҳаларга жалб этилиши самарадорлигини ошириш таъминланди.
“Ўзбекистон тарихи” дарслари асосида ўқувчиларда экологик компетентликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари миллий, минтақавий, умумеътироф этилган қадриятларни интеграциялаштиришга йўналтирилган жозибадор таълим маконини яратувчи ижодий лойиҳаларни ўзаро мувофиқлаштирувчи даража кўрсатгичлари пирамидасини белгилаш орқали такомиллаштирилган тавсиялар асосида 10-11-синф ўқувчиларида экологик компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган амалий лойиҳалар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 27- октябрдаги 01-09/502-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда тарихий-экологик қарорларни таҳлил қилиш ва замонавий ечимлар таклиф этиш, "Ўзбекистон тарихи" дарсларида экологик та'лимни интеграция қилишнинг инновацион ёндашуви асосида дарслар мазмуни жозибадорлиги таъминланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish