Усманова Зумрад Исламовнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш методологияси”, 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt681
Илмий маслаҳатчи:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар:
Пардаев Мамюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Алиева Махбуба Туйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Матякубов Умид Раҳимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновасион иқтисодиёт шароитида Ўзбекистонда туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳияти ҳудуднинг табиий, маданий, ижтимоий-иқтисодий, соғломлаштирувчи, ахборот ва рақамли таркибий қисмларининг ўзаро синергетик интеграцияси асосида шаклланадиган, туристик талабни қондириш орқали ҳудуднинг барқарор ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминловчи динамик-интеграл категория сифатида илмий жиҳатдан асосланган;
туристик-рекреацион хизматлар соҳаси самарадорлиги кўрсаткичларининг (туристик-рекреацион хизматлар соҳасида меҳнат унумдорлиги, жой фонди самарадорлиги, жой сиғими самарадорлиги) меъёрлаштирилган солиштирма салмоқлари асосида туристик-рекреацион хизматлар соҳаси самарадорлигининг интеграл кўрсаткичини баҳолаш методикаси ҳамда қийматлари чегараси (ТРХСС = 0,37–0,81) илмий асосланган;
туристик-рекреацион хизматлар соҳасининг табиий-ресурс, тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий, рекреацион-соғломлаштириш салоҳияти, транспорт қулайлиги ҳамда экологик барқарорликни ифодаловчи индикаторлар интеграсияси асосида аниқланган туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳияти кўрсаткичини паст (0<ТРС≤1,83), ўрта (1,83<ТРС<2,48), юқори (2,48≤ТРС≤3,07) шкала бўйича табақалаштириш орқали ҳудудларда манзилли дастурларни ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
ҳудуднинг туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятини самарали бошқариш ва комплекс баҳолашга қаратилган, геоахборот тизими, рақамли кадастр, смарт-реестр ва сунъий интеллектни мужассамлаштирувчи “Самарқанд СМАРТ-ТРП” модели таклиф этилган;
мамлакатимизда туристик-рекреацион хизматлар соҳаси инфратузилмасининг ривожланиши асосида туризмни ЯИМдаги улушининг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион иқтисодиёт шароитида Ўзбекистонда туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг методологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳияти ҳудуднинг табиий, маданий, ижтимоий-иқтисодий, соғломлаштирувчи, ахборот ва рақамли таркибий қисмларининг ўзаро синергетик интеграцияси асосида шаклланадиган, туристик талабни қондириш орқали ҳудуднинг барқарор ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминловчи динамик-интеграл категория сифатидаги моҳияти такомиллаштирилган муаллифлик таърифи 70411201 – Маркетинг мутахассислиги магистрлари учун тавсия этилган “Истеъмолчини тушуниш” номли ўқув қўлланмага киритилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2025-йил 31-октябрдаги 3-сонли Қарори). Тадқиқот иши натижалари “Истеъмолчини тушуниш” фанининг мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган;
туристик-рекреацион хизматлар соҳаси самарадорлиги кўрсаткичларининг (туристик-рекреацион хизматлар соҳасида меҳнат унумдорлиги, жой фонди самарадорлиги, жой сиғими самарадорлиги) меъёрлаштирилган солиштирма салмоқлари асосида туристик-рекреацион хизматлар соҳаси самарадорлигининг интеграл кўрсаткичини баҳолаш методикаси ҳамда қийматлари чегараси (ТРХСС = 0,37–0,81) бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар “2026–2028-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Ёʻл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 4-декабрдаги 03-17/25-сонли маълумотномаси). Натижада 2026–2028-йиллар давомида мамлакатимизда туристик-рекреацион хизматлар соҳаси ривожланиши самарадорлигининг ўртача йиллик 14 фоизга ўсиши имконияти илмий асосланди;
туристик-рекреацион хизматлар соҳасининг табиий-ресурс, тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий, рекреацион-соғломлаштириш салоҳияти, транспорт қулайлиги ҳамда экологик барқарорликни ифодаловчи индикаторларни интеграциялаш асосида туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятини аниқлаш методикаси бўйича илмий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “2025–2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари “Харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 4- декабрдаги 03-17/25-сонли маълумотномаси). Натижада 2026–2030-йилларда ҳудудларнинг туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали туризмнинг ЯИМдаги улушини 2,6 баробарга ошириш имконияти асосланди;
ҳудуднинг туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятини самарали бошқариш ва комплекс баҳолашга қаратилган, геоахборот тизими, рақамли кадастр, смарт-реестр ва сунъий интеллектни мужассамлаштирувчи “Самарқанд СМАРТ-ТРП” модели бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар “2026–2028-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Ёʻл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 4-декабрдаги 03-17/25-сонли маълумотномаси). Натижада 2026–2028-йиллар давомида мамлакатимизнинг ттуристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда туризмнинг ЯИМдаги улушини 2028-йилга келиб 6,2 фоизга етказиш имкониятлари илмий асосланди;
мамлакатимизда туристик-рекреацион хизматлар соҳаси инфратузилмасининг ривожланиши асосида туризмни ЯИМдаги улушининг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича илмий таклиф ва тавсиялар “2026–2028 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 4-декабрдаги 03-17/25-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу илмий таклифларни амалиётга жорий этиш орқали мамлакатимизда ўрта муддатли истиқболда туристик-рекреацион хизматлар соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда туризмнинг иқтисодиётдаги таъсирини ифодаловчи параметрлар ўртасида ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконияти яратилди.