Жаббаров Камолиддин Йўлдошевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий  маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 
«Миллий иқтисодиётда циклик жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш усулларини такомилаштириш».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt564.
Илмий маслаҳатчилар: Мирзаев Имомназар Каландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамбетжанов Қахрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.I.01.10.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Шохжаҳон Раҳмат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ғаниев Мухаматжон Ҳалилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда юз берувчи цикллик тебранишларни давлат томонидан тартибга солиш усулларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра, “циклик тебранишлар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий субъектлар фаолиятида ишлаб чиқариш, инвестиция, бандлик ва истеъмол кўрсаткичларининг ички ва ташқи омиллар таъсирида даврий ўзгариб туришини мувофиқлаштириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва манфаатлар мувозанатини сақлаш нуқтаи назаридан ёндашиш орқали такомиллаштирилган;
миллий иқтисодиётдаги циклик тебранишларни тартибга солишнинг иқтисодий механизмини республикада фаолият юритаётган ўрта бизнес субъектларининг йирик инвестиция лойиҳалари устав капиталига давлат томонидан БҲМнинг 10 000 бараваригача бўлган миқдорда кўчмас мулк, асбоб-ускуна ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
республикада ташқи омиллар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган  эҳтимолий инқирозли ҳолатларнинг олдини олишга жаҳон бозорида юқори эквивалентликка эга бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи субъектларга уларнинг мавқеидан (1 > Кбм  ≥ 1) келиб чиққан ҳолда табақалашган имтиёзли кредит ва лизинг хизматлари (Кбм<1 - БҲМнинг 1000-7000; Кбм=1 - БҲМнинг 7001-14000, Кбм>1 - БҲМнинг 14001-20000 бараваригача) кўрсатиш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган;
республикада иқтисодий циклнинг жонланиш фазаси барқарорлигини таъминлашга иқтисодиётнинг реал секторида фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчилар томонидан олинган кредитлар умумий қийматининг 50-70 фоизигача бўлган қисмига давлат томонидан кафиллик бериш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган; 
миллий иқтисодиётнинг “ташқи шок”лар таъсирига бардошлилигини оширишга республикада айрим турдаги истеъмол товарлари экспортчиларини улар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми, географияси ва мавқеидан (Кем<1 бўлса 0,5-1 млн.; Кем=1 бўлса 1 - 3 млн.; Кем>1 бўлса 3-5 млн. АҚШ доллари) келиб чиққан ҳолда давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан табақалаштирилган экспорт-олди молиялаштириш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган;
жаҳон иқтисодиётидаги кескин тебранишларнинг республика иқтисодиётига таъсирини юмшатишга давлат томонидан саноат корхоналарига ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бино ва иншоотларни харид қилишга имтиёзли фоиз ставкаларида 5-7 йил муддатгача “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилиш орқали эришиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий иқтисодиётда циклик тебранишларни давлат томонидан тартибга солиш усулларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида: 
“циклик тебранишлар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини иқтисодий субъектлар фаолиятида ишлаб чиқариш, инвестиция, бандлик ва истеъмол кўрсаткичларининг ички ва ташқи омиллар таъсирида даврий ўзгариб туришини мувофиқлаштириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва манфаатлар мувозанатини сақлаш нуқтаи назаридан ёндашиш орқали такомиллаштириш таклифи олий таълим муассасаларида 60410500-Молия ва молиявий технологиялар йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Молиявий тизимлар ва инқирозлар” дарслигига киритилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқув-услубий кенгашининг 2025-йил 28-мартдаги 6-сонли қарори). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида бўлажак мутахассислар циклик тебранишларнинг мазмун-моҳияти, таркибий элементлари ҳамда уни тартибга солишнинг самарали воситалари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиш имкониятига эга бўладилар;
миллий иқтисодиётдаги циклик тебранишларни тартибга солишнинг иқтисодий механизмини республикада фаолият юритаётган ўрта бизнес субъектларининг йирик инвестиция лойиҳалари устав капиталига давлат томонидан БҲМнинг 10 000 бараваригача бўлган миқдорда кўчмас мулк, асбоб-ускуна ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-ноябрдаги ПФ-193-сон “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2025-йил 13-мартдаги 03/1-2176-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада  фаолият юритаётган ўрта бизнес субъектларининг йирик инвестиция лойиҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш орқали инқирозли жараёнларнинг олдини олишга эришилади;
республикада ташқи омиллар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган  эҳтимолий инқирозли ҳолатларнинг олдини олишга жаҳон бозорида юқори эквивалентликка эга бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи субъектларга уларнинг мавқеидан келиб чиққан ҳолда табақалашган имтиёзли кредит ва лизинг хизматлари (Кбм<1 - БҲМнинг 1000-7000; Кбм=1 - БҲМнинг 7001-14000, Кбм>1 - БҲМнинг 14001-20000 бараваригача) кўрсатиш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-ноябрдаги ПФ-193-сон “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловаси 3-бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2025-йил 13-мартдаги 03/1-2176-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада давлатнинг монетар воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобига экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнини рағбатлантиришга эришилади;
республикада иқтисодий циклнинг жонланиш фазаси барқарорлигини таъминлашга иқтисодиётнинг реал секторида фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчилар томонидан олинган кредитлар умумий қийматининг 50-70 фоизигача бўлган қисмига давлат томонидан кафиллик бериш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-ноябрдаги ПФ-193-сон “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловаси 4-бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2025-йил 13-мартдаги 03/1-2176-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада  иқтисодиётнинг реал сектори барқарор ривожланишига хизмат қилади;
миллий иқтисодиётнинг ташқи шоклар таъсирига бардошлигини оширишга республикада айрим турдаги истеъмол товарлари экспортчиларини улар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми, географияси ва мавқеидан (Кем<1 бўлса 0,5-1 млн.; Кем=1 бўлса 1 - 3 млн.; Кем>1 бўлса 3-5 млн. АҚШ доллари) келиб чиққан ҳолда давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан табақалаштирилган экспорт-олди молиялаштириш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 16-февралдаги ПФ-36-сон “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2025-йил 13-мартдаги 03/1-2176-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада  истеъмол товарлари экспорти ҳажми ошиши ва географияси кенгайишига эришилади;
жаҳон иқтисодиётидаги кескин тебранишларнинг республика иқтисодиётига таъсирини юмшатишга давлат томонидан саноат корхоналарига ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бино ва иншоотларни харид қилишга имтиёзли фоиз ставкаларида 5-7 йил муддатгача “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 18-декабрдаги ПҚ-397-сон “Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Қарори 4-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2025-йил 13-мартдаги 03/1-2176-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада жаҳон иқтисодиётидаги кескин тебранишларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатишга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish