Мирзарахимов Мирзарахим Аминжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларга электрон педагогика фанини ўқитишда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped8711 
Илмий раҳбар: Жўраев Воҳид Тожимаматович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.FM.10.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Болтаева Моҳичеҳра Жамшид қизи, Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Исмоилов Темурбек Исломович, 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак педагогларга электрон педагогика фанини ўқитишда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“Электрон педагогика” фанини сунъий интеллект технологиялари асосида ўқитишнинг дидактик имкониятлари таълим жараёнини шахсга йўналтирилган ва адаптив бошқаришдаги педагогик аҳамияти таълим траекторияларини моделлаштириш, ўқув фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда адаптив таълим таъсирини таъминлаш орқали аниқлаштирилган.
бўлажак педагогларга “Электрон педагогика” фанини ўқитишда сунъий интеллектдан фойдаланиш компетенсияларини ривожлантириш технологиясини моделлаштириш, ўқув жараёнида сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш ссенарийларини яратиш, шахсга йўналтирилган таълим элементларини лойиҳалаш ҳамда уларнинг продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларга “Электрон педагогика” фанини ўқитишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг тизимли-функсионал моделининг методик ҳамда ташкилий-фаолиятли блоки талабаларнинг бошланғич диагностикаси, интерактив таълим муҳити ҳамда этик компетенсияни шакллантириш босқичларини интеграциялаш, трансформацион ёндашувга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларга “Электрон педагогика” фанини сунъий интеллект асосида ўқитишнинг дидактик таʼминоти амалий машғулот ишланмалари, интерактив амалий машғулот ишланмаларини яратиш каби вазифаларга устуворлик бериш асосида “Э-Педагогика” мобил ўқув иловасини яратиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларга электрон педагогика фанини ўқитишда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак педагогларнинг электрон педагогика фанига оид методик тайёргарлигини шакллантиришга хизмат қилувчи таркибий-компонентлар тизимлаштирилди ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлик асосида тузилмасини ишлаб чиқишга оид маълумотлар “Кўриш қобилятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-октябрдаги 22-01-734/22-сон далолатнома). 
сунъий интеллект технологияларининг электрон педагогика фанига интеграциялаш имкониятлари, дидактик функсиялари ва таълимий самарадорликка таъсири назарий жиҳатдан асослаб беришга оид маълумотлар “Кўриш қобилятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-октябрдаги 22-01-734/22-сон далолатнома). Натижада бўлажак педагогларнинг касбий-педагогик фаолиятга тайёрланишида инновацион ёндашувларни қўллаш жараёни интенсивлашган;
электрон педагогика фанида сунъий интеллект технологияларини қўллашга доир хорижий тажрибалар таҳлил қилиниб, уларни ўзбек таълим контекстига трансфер қилиш имкониятларини аниқлашга оид маълумотлар “Кўриш қобилятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-октябрдаги 22-01-734/22-сон далолатнома). Натижада талабаларда “Электрон педагогика” фанини ўқитишда электрон педагогика мазмунини сунъий интеллект воситалари билан коррелация қилиш, уларнинг рақамли компетенсиясини ривожлантиришга оид дидактик билимларини мустаҳкамлашга эришилган;
бўлажак педагогларга электрон педагогика фанини сунъий интеллект ёрдамида ўқитишга қаратилган такомиллаштирилган методика ишлаб чиқилиб, экспериментал синовдан ўтказилган ҳамда унинг талабаларнинг методик тайёргарлиги, мустақил ишлаш компетенсияси ва рақамли тафаккур кўникмаларига ижобий таъсири эмпирик далиллар билан асослаб беришга оид таклифлар “Кўриш қобилятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-октябрдаги 22-01-734/22-сон далолатнома). Натижада талабаларни электрон педагогика фанида сунъий интеллект воситалари асосида рақамли компетенсиясини ривожлантиришга тизимли тайёрлаш самарадорлиги ортган;
бўлажак педагогларга “Электрон педагогика” фанини сунъий интеллект асосида ўқитишнинг дидактик таъминоти амалий машғулот ишланмалари, интерактив амалий машғулот ишланмаларини яратиш каби вазифаларга устуворлик бериш асосида “Э-Педагогика” мобил ўқув иловасини яратиш орқали такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 19-январдаги 04/11-6038-сон маълумотнома) номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish