Ҳасанова Нигора Ҳасан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий ўсиш сифати билан аҳоли даромадлари ўртасидаги боғлиқликни такомиллаштириш”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt-3403.
Илмий раҳбар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.I.01.10.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Рустам Роббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий ўсиш сифати билан аҳоли даромадлари ўртасидаги боғлиқликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада иқтисодий ўсиш сифати ва аҳоли даромадлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлашга ўз фаолиятини мунтазам равишда йириклаштириб, аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилаётган иқтисодиёт субъектларига асосий ва айланма капитал хариди учун гаровсиз кредитлар пакетини тақдим этиш орқали эришиш таклифи асосланган.
республикада иқтисодий ўсиш сифатини оширишга инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган, инкубация ёки акселерация дастурини мувафақиятли якунлаган ва “Ташқи дунё”га чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳаларга давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан уларнинг устав фондига улуш сифатида инвестиция киритиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги назарий жиҳатдан асосланган.
иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларини ошириш механизмини истеъмол товарлари ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритиб, ходимлар сони 1000 тадан 5000 тагача бўлган ва уларнинг камида 15 фоизи “Камбағал оилалар реестри”га киритилган иқтисодиёт субъектларига фойда солиғи ставкасини 2 фоиз ҳамда ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоизгача тушириш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган.
ялпи ички маҳсулот ҳажми ва аҳоли даромадларига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессон боғлиқликнинг эконометрик моделини яратиш асосида республикада иқтисодий ўсиш ва аҳоли реал даромадларини оширишнинг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий ўсиш сифати билан аҳоли даромадлари ўртасидаги мутаносибликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
республикада иқтисодий ўсиш сифати ва аҳоли даромадлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлашга ўз фаолиятини мунтазам равишда йириклаштириб, аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилаётган тадбиркорлик субъектларига асосий ва айланма капитал хариди учун гаровсиз кредитлар пакетини тақдим этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-мартдаги ПФ-50-сонли “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-банди, “б” кичик бандини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 24-декабрдаги № 1/00-04/15-12547-сонли маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш, иқтисодий ўсишга туртки берувчи янги бизнес ташаббусларни амалга оширишга кўмаклашиш орқали иқтисодий ўсиш сифати ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади;
республикада иқтисодий ўсиш сифатини оширишга инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган, инкубация ёки акселерация дастурини мувафақиятли якунлаган ва “Ташқи дунё” га чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳаларга давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан уларнинг устав фондига инвестиция сифатида улуш киритиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги ПҚ-60-сонли “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларини қўллаб–қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 11-банди, “а” кичик бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 24-декабрдаги № 1/00-04/15-12547-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада инновацион лойиҳаларни ишга тушириш орқали иқтисодий ўсиш сифатини оширишга хизмат қилади;
иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларини ошириш механизмини истеъмол товарлари ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритиб, ходимлар сони 1000 тадан 5000 тагача бўлган ва уларнинг камида 15 фоизи “Камбағал оилалар реестри”га киритилган тадбиркорлик субъектларига фойда солиғи ставкасини 2 фоиз ҳамда ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоизгача тушириш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 27-декабрдаги ПФ-229-сонли “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 24-декабрдаги № 1/00-04/15-12547-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада аҳолининг ижтимоий химояга мухтож қатламини иш билан бандлигни хамда иқтисодий ўсиш сифатини таъминлашга эришилади;
ялпи ички маҳсулот ҳажми ва аҳоли даромадларига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессон боғлиқликнинг эконометрик моделини яратиш асосида ишлаб чиқарилган республикада иқтисодий ўсиш ва аҳоли реал даромадларини оширишнинг 2030-йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сонли “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг 18-банди мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 24-декабрдаги № 1/00-04/15-12547-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида республикада 2030-йилгача бўлган макроиқтисодий кўрсаткичлар шакллантирилган.