Абдужабборов Мадаминжон Вохиджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари асосида ривожлантириш технологиялари (Педагогик олий таълим мисолида)”, 13.00.06 Рақамли таълим назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12435
Илмий раҳбар: Азимова Зиёдахон Эргашевна, профессор, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.18.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умарова Гулчеҳра Абитовна, педагогика фанлари доктори, профессор, Азимов Бунёд Рахимжонович техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари асосида ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари асосида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари таълимни амалиётга йўналтириш тамойиллари ҳамда симуляция асосидаги муаммоли ўқув вазифалари орқали аниқланиб, илмий жиҳатдан асослаб берилган;
талабаларда касбий тафаккурни ривожлантиришга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар таркиби сунъий интеллект платформалари билан ўзаро алоқадорликда таҳлил қилиниб, уларнинг тизимли таснифи ишлаб чиқилган;
талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари асосида ривожлантиришнинг тўрт блокли педагогик-технологик модели (мақсад блоки, ташкилий блок, мазмуний блок, натижавий блок) интегратив дидактик топшириқлар ва интерактив дастурий ечимлар сунъий интеллект воситалари интеграцияси асосида ишлаб чиқилган;
касбий тафаккурни диагностика қилиш, таҳлил қилиш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи сунъий интеллектга асосланган “Талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари орқали ривожлантиришнинг интеллектуал тизими” интерактив дастурий иловаси ишлаб чиқилиб, педагогик тажриба-синов ишларида самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари асосида ривожлантириш технологиялари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари асосида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари таълимни амалиётга йўналтириш тамойиллари ҳамда симуляция асосидаги муаммоли ўқув вазифалари орқали аниқланиб, илмий жиҳатдан устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган илмий - педагогик хулосалар асосида “Сунъий интеллект асослари” ўқув қўлланмаси яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи билан рўйҳатга олинган) Натижада мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларида сунъий интеллектнинг педагогик-дидактик имкониятларига доир илмий билимларни ривожлантиришда фойдаланилмоқда.
талабаларда касбий тафаккурни ривожлантиришга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар таркибининг сунъий интеллект платформалари билан ўзаро алоқадорликдаги тизимли таснифи олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 3-декабрдаги 02/01-01-550-сонли маълумотнома билан амалиётга татбиқ этилганлиги тасдиқланган;
талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари асосида ривожлантиришнинг тўрт блокли педагогик-технологик модели (мақсад блоки, ташкилий блок, мазмуний блок, натижавий блок) интегратив дидактик топшириқлар ва интерактив дастурий ечимлар ҳамда сунъий интеллект воситалари интеграцияси асосида ишлаб чиқилиб, Бухоро давлат университети, Қўқон давлат университети ва Андижон давлат университетларида ўқув жараёнига жорий этилган ҳамда тегишли далолатномалар билан тасдиқланган;
касбий тафаккурни диагностика қилиш, таҳлил қилиш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи сунъий интеллектга асосланган “Талабалар касбий тафаккурини сунъий интеллект воситалари орқали ривожлантиришнинг интеллектуал тизими” интерактив дастурий иловаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2026-йил ДГУ 59405-сонли гувоҳномаси билан рўйхатга олинган ҳамда педагогик тажриба-синов ишларида самарадорлиги статистик жиҳатдан исботланган.