Ғуломова Мафтунахон Равшанбек қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик олий таълимда контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг методик тизимини такомиллаштириш (педагогика таълим йўналиши мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.3.PhD/Ped10791
Илмий раҳбар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.34.01
Расмий оппонентлар: 
Д.Нарзиқулова педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Б.Абдураҳмонова педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: педагогик олий таълимда контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг методик тизимини такомиллаштириш ҳамда илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:  
педагогик олий таълимда бўлажак ўқитувчиларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашда контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг зарурати, моҳияти ва педагогик тамойиллари касбий компетенсияларни шакллантиришнинг босқичма-босқич механизмларини ўқув-тарбия жараёнининг таркибий қисмлари билан узвий боғлиқ ҳолда ҳамда замонавий таълим технологиялари асосида адекват намоён бўлиш даражасини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг педагогик шарт-шароитлари (таълим мазмунини касбий-педагогик фаолият билан боғлаш, реал педагогик вазиятлар билан ўқитиш, фанлараро интеграция, рефлектив таҳлил ва баҳолаш механизмларини жорий этиш) ва  методик жиҳатлари ўқитиш жараёнининг таркибий-тизимли тузилмасини амалий машғулотлар билан уйғунлаштирилган ҳолда, назарий билимларни реал ҳаётий вазиятларда қўллашга қаратилган методик ёндашувлар билан интегративлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
“Педагогик олий таълимда контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг методик тизими модели” ўқув дастурлари, фанлараро интеграцияни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган топшириқлар мажмуаси, компетенсияга йўналтирилган таълим технологиялари ва талаба-субект фаолиятини рефлектив таҳлил қилишга йўналтирилган  амалий блокларни рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилган;
контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг вариатив технологиялари (муаммоли вазиятлар, касбий йўналтирилган топшириқлар, кейслар, лойиҳа фаолияти) ҳамда дидактик шарт-шароитлари моделлаштирилган ўқув топшириқлари, реал касбий вазиятлар, рефлектив таҳлил услублари ва мониторинг тизимларини ўқитиш самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш, талабаларнинг фаол  иштирокини баҳолаш мезонлари билан самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик олий таълимда контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида: 
касбий компетенсияларни шакллантиришнинг босқичма-босқич механизмларини ўқув-тарбия жараёнининг таркибий қисмлари билан узвий боғлиқ ҳолда ҳамда замонавий таълим технологиялари асосида адекват намоён бўлиш даражасини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган педагогик олий таълимда контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг зарурати, моҳияти ва педагогик тамойилларига доир фикр-мулоҳазалар “Педагогик маҳорат” ўқув дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буқруғи билан тасдиқланган 893517-рақамли нашр руҳсатномаси). Натижада талабаларнинг бўлажак касбий-педагогик фаолиятига тайёрлаш жараёни мазмунан интенсивлашишига эришилган.
ўқитиш жараёнининг таркибий-тизимли тузилмасини амалий машғулотлар билан уйғунлаштирилган ҳолда, назарий билимларни реал ҳаётий вазиятларда қўллашга қаратилган методик ёндашувлар билан интегративлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган олий таълим муассасаларида контекстуал ўқитиш моделларини қўллашнинг педагогик шарт-шароитлари ва методик жиҳатларига доир таклиф ва хулосалардан “Педагогик олий таълимда замонавий ёндашувлар: Дидактик таъминот” (Давомийлиги: 10/01/2024-30/03/2025, Гроне Таълим Маркази Германия Федератив Республикаси) халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Натижада “Педагогик олий таълимда замонавий ёндашувлар: дидактик қўллаб-қувватлаш” деб номланган МАПҲЕ-10.2024 лойиҳаси консепсияси ишлаб чиқилган ва олий таълим муассасаларида назарий билимларни реал ҳаётий вазиятларда қўллашга қаратилган методик ёндашувларни тадбиқ этишнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллашишига эришилган; 
ўқув дастурлари, фанлараро интеграцияни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган топшириқлар мажмуаси, компетенсияга йўналтирилган таълим технологиялари ва талаба-субект фаолиятини рефлектив таҳлил қилишга йўналтирилган  амалий блокларни рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали шакллантирилган таклиф ва хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” каби дастурлар ва эшиттиришларнинг сенарийларини ёзишишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-808-сон маълумотномаси).  Натажада педагогик олий таълим талабаларини билимини баҳолаш, жумладан якуний имтихонлар топшириқларини шакллантириш мазмун ва шакл жиҳатдан такомиллашишига эришилган. 
моделлаштирилган ўқув топшириқлари, реал касбий вазиятлар, рефлектив таҳлил услублари ва мониторинг тизимларини ўқитиш самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш, талабаларнинг фаол иштирокини баҳолаш мезонлари билан самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш асосида такомиллаштирилган контекстуал ўқитиш моделини қўллашнинг вариатив технологиялари ҳамда дидактик шарт-шароитларига оид таклиф ва хулосалар “Педагогик маҳорат” ўқув дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буқруғи билан тасдиқланган 893517-рақамли нашр руҳсатномаси). Натижада ихтисослик фанларини ўқициҳнинг дидактик таъминотини концептуал жиҳатдан такомиллаштиришга эришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish