Қулдашева Наргиза Комолиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Енгил саноат корхоналарида рақамли технологияларни қўллашни такомиллаштириш” 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2025.2.PhD/Iqt5582.
Илмий раҳбар: Кучкаров Тоҳир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.1.23.03
Расмий оппонентлар: Муминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Мунис Қурбанович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади енгил саноат корхоналарида рақамли технологияларни қўллашни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил саноат корхоналарини ақлли тармоқлар (смарт нетwоркс), ақлли маҳсулотлар (смарт продуcц) ва ақлли корхоналар (смарт фаcториес) консепсияларига таянган технологик ечимларни жорий этиш орқали виртуаллашув, ўзаро мувофиқлик, хизматга йўналтирилганлик, номарказлашув ҳамда модуллилик тамойилларига асосланган рақамли экотизимни шакллантириш орқали Саноат 4.0 талабларига мос ҳолда трансформация қилиш таклифи асосланган;
енгил саноат корхоналарининг дизайн, ишлаб чиқариш ва автоматлаштириш, логистика ва таъминот тизимини бошқариш, сифат назорати ахборот тизимлари, маркетинг ва экологик назорат тизимларида қўлланиладиган рақамли технологияларни қабул қилишнинг даражаси (ПЕ), қулайлиги (ЭЕ), ижтимоий таъсири (СИ), шарт-шароитлар мавжудлиги (ФC), технологияни қўллаш нияти (БИ) ва реал фойдаланиш нияти (УБ) мезонларга мос келувчи хусусиятларга кўра гуруҳлаш орқали фойдаланишни кенгайтириш асосланган.
енгил саноат корхоналарида буюртмаларни қабул қилиш ва ўз вақтида таъминотни ташкил этиш жараёнларини визуал кузатиш орқали ишлаб чиқариш вақтини режалаштириш имконини берувчи буюртмаларни тақсимлаш модели симуляцияси ва дастурлаш алгоритми таклиф этилган;
енгил саноат корхоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини ошириш учун инвестицион лойиҳаларни бошқаришда қўлланиладиган ЭРП (1С:ЭРП+ПМ) модулларидан фойдаланиш орқали замонавий бошқарув технологиясини амалга киритиш, лойиҳа бошқарувида меҳнатни самарали ташкил этиш, инвестицион жараёнларини бошқарув харажатларини камайтириш таклифи асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Енгил саноат корхоналарида рақамли технологияларни қўллаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
енгил саноат корхоналарини ақлли тармоқлар (смарт нетwоркс), ақлли маҳсулотлар (смарт продуcц) ва ақлли корхоналар (смарт фаcториес) консепсияларига таянган технологик ечимларни жорий этиш орқали виртуалашув, ўзаро мувофиқлик, хизматга йўналтирилганлик, номарказлашув ҳамда модуллилик тамойилларига асосланган рақамли экотизимни шакллантириш орқали Саноат 4.0 талабларига мос ҳолда трансформация қилиш таклифи асосланган таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятида фойдаланилган. Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар фаолиятида рақамли трансформация моделларини ишлаб чиқишга эришилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 23-декабрдаги №02.06-2951-сон маълумотномаси). Жумладан, “Хаит Текс Инвест” МЧЖ ҳамда “Асакатекстил” МЧЖларда “ақлли тармоқлар” ёндашувига асосланган рақамли бошқарув тизими жорий этилган;
енгил саноат корхоналарининг дизайн, Ишлаб чиқариш ва автоматлаштириш, логистика ва таъминот тизимини бошқариш, сифат назорати ахборот тизимлари, маркетинг ва экологик назорат тизимларида қўлланиладиган рақамли технологияларни қабул қилишнинг даражаси (ПЕ), қулайлиги (ЭЕ), ижтимоий таъсири (СИ), шарт-шароитлар мавжудлиги (ФC), технологияни қўллаш нияти (БИ) ва реал фойдаланиш нияти (УБ) меʼзонлага мос келувчи хусусиятларга кўра гуруҳлаш орқали фойдаланишни кенгайтириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 23-декабрдаги №02.06-2951-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Хаит Текс Инвест” МЧЖ ҳамда “Асакатекстил” МЧЖларда дизайн яратувчи “CАД” технологиялари жорий этилган ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришилган.
енгил саноат корхоналарида буюртмаларни қабул қилиш ва ўз вақтида таъминотни ташкил этиш жараёнларини визуал кузатиш орқали ишлаб чиқариш вақтини режалаштириш имконини берувчи буюртмаларни тақсимлаш модели симуляциси ва дастурлаш алгоритми ишлаб чиқилди ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар фаолиятида фойдаланилган. Мазкур илмий янгилик “Хаит Текс Инвест” МЧЖ ҳамда “Асакатекстил” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 23-декабрдаги №02.06-2951-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарни буюртмалар портфели билан ишлаш тизимлари самарадорлиги ошган. Маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнларидаги узилишларни реал вақт режимида кузатиб бориш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришилган;
енгил саноат корхоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини ошириш учун инвестицион лойиҳаларни бошқаришда қўлланиладиган ЭРП (1С:ЭРП+ПМ) модулларидан фойдаланиш орқали замонавий бошқарув технологиясини амалга киритиш, лойиҳа бошқарувида меҳнатни самарали ташкил этиш, инвестицион жараёнларини бошқарув харажатларини камайтириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо “Хаит Текс Инвест” МЧЖ ҳамда “Асакатекстил” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 23-декабрдаги №02.06-2951-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Хаит Текс Инвест” МЧЖнинг 2025-йилда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларни бошқариш жараёнлари ЭРП модуллари асосида амалга оширилиши натижаси бошқарув харажатларининг 14 фоизга қисқартиришга ҳамда бошқарув ходимларини меҳнат унумдорлигини оширишга эришилган.