Сатторов Шоҳрух Махмуджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда суғурта ташкилотлари рискларини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3522. 
Илмий раҳбар: Халикулова Гулзода Таджимуратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Режабов Хайрулло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда суғурта ташкилоти рискларини баҳолаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғурта ташкилотлари рискини баҳолашда ва суғурта портфелини оптимал шакллантиришда андеррайтерларнинг тегишли малакага эга бўлиши зарурлиги асосланган;
қайта суғурталаш жараёнида маҳаллий суғурта ташкилотларининг иштирок улушини 50 фоизга ошириш ҳамда суғурта рискларининг камида 40 фоизини республика ҳудудидаги маҳаллий суғурта компанияларига тақсимлаш таклиф этилган;
суғурта ташкилотларида рискларни баҳолаш жараёнида макроиқтисодий кўрсаткичларни инобатга олувчи комплекс таҳлил алгоритми ишлаб чиқиш таклиф этилган;
суғурта ташкилотлари захира жамғармасининг чекланган миқдорини устав фондининг 60 фоизигача ошириш орқали рискларни ҳежирлаш тизимини такомиллаштириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда суғурта ташкилоти рискларини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
суғурта ташкилотлари рискини баҳолашда ва суғурта портфелини оптимал шакллантиришда андеррайтерларнинг тегишли малакага эга бўлиш таклифи “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖнинг 2026-йил 12-январдаги 01/2-38/207-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта ташкилоти малакали ва масъулиятли андерайтерларга эга бўлади бу эса ташкилотнинг йиллик молиявий ҳолатини 12,3 фоизга оширишга эришилган. 
қайта суғурталаш жараёнида маҳаллий суғурта ташкилотларининг иштирок улушини 50 фоизга ошириш ҳамда суғурта рискларининг камида 40 фоизини республика ҳудудидаги маҳаллий суғурта компанияларига тақсимлаш таклифи “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖнинг 2026-йил 12-январдаги 01/2-38/207-сон маълумотномаси). Натижада, қайта суғурталаш операцияларида миллий суғурта бозорининг ички салоҳияти мустаҳкамланиб, суғурта мукофотларининг мамлакат ичида сақланиб қолиш даражаси ортган.
суғурта ташкилотларида рискларни баҳолаш жараёнида макроиқтисодий кўрсаткичларни инобатга олувчи комплекс таҳлил алгоритми ишлаб чиқиш таклифи “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖнинг 2026-йил 12-январдаги 01/2-38/207-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта рискларини олдиндан аниқлаш аниқлиги ошади, ташқи иқтисодий омилларнинг суғурта портфелига таъсирини баҳолаш имконияти кенгайган.
суғурта ташкилотлари захира жамғармасининг чекланган миқдорини устав фондининг 60 фоизигача ошириш орқали рискларни ҳежирлаш тизимини такомиллаштириш таклифи (“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖнинг 2026-йил 12-январдаги 01/2-38/207-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланиб, кутилмаган суғурта ҳодисалари бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириш имконияти кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish