Жўраев Ўктам Панжи ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари инвестиция фаолиятини ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3483. 
Илмий раҳбар: Обломурадов Нарзулло Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Даврон Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида рискларни 3 унсур “тузилмавий, таҳлилий ва стратегик” интеграцион тоифаларга ажратиш орқали инвестиция операцияларини натижавий самарадорлигини 3-5 фоизгача ошириш имконияти таклиф этилган;
банкларда қимматли қоғозларни ликвидлик индексига кўра юқори (0,85-1,0), ўрта (0,56-0,8), паст (0,25-0,5), жуда паст (0-0,25) ликвидли қимматли қоғозлар тоифаларига ажратиш орқали тижорат банклари активларида “юқори” тойифа салмоғини оширган ҳолда диверсификациялаш келгусида банк барқарорлигини таʼминлаш имкониятини ошириши таклиф этилган;
тижорат банклари учун ўрнатилган пруденсиал нормативларга риоя этган ҳолда банкнинг имтиёзли акциялари учун ҳар бир акция номинал қийматининг 20 фоизгача миқдорида дивиденд тўлаш орқали ресурс базасини мустаҳкамлаш таклиф этилган;
қимматли қоғозлар бозори ликвидлигини аниқ прогноз қилиш орқали тижорат банкларининг инвестиция қарорларини самаралироқ қабул қилишига имкон берувчи нейро-тармоқлар ва эконометрик моделлар интеграциясига асосланган 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида рискларни 3 унсур “тузилмавий, таҳлилий ва стратегик” интеграцион тоифаларга ажратиш орқали инвестиция операцияларини натижавий самарадорлигини 3-5 фоизгача ошириш имконияти тўғрисидаги таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича 2025-йил бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (АТБ “Туронбанк”нинг 2025-йил 12-июлдаги 19/03-225-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг ўз маблағлари таркибида қўшимча капитал манбасининг суммаси 2025-йил 30-майда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошиши таъминланган;
банкларда қимматли қоғозларни ликвидлик индексига кўра юқори (0,85-1,0), ўрта (0,56-0,8), паст (0,25-0,5), жуда паст (0-0,25) ликвидли қимматли қоғозлар тоифаларига ажратиш орқали тижорат банклари активларида “юқори” тойифа салмоғини оширган ҳолда диверсификациялаш келгусида банк барқарорлигини таъминлаш имкониятини ошириши тўғрисидаги таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг стратегик ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (АТБ “Туронбанк”нинг 2025-йил 12-июлдаги 19/03-225-сон маълумотномаси). Натижада, АТБ “Туронбанк”нинг инвестициялари ҳажмининг 2025-йил 30-май ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 152,5 млрд. сўмга ошишига эришилган;
тижорат банклар учун ўрнатилган пруденсиал нормативларга риоя этган ҳолда банкнинг имтиёзли акциялари учун ҳар бир акция номинал қийматининг 20 фоизгача миқдорида дивиденд тўлаш орқали ресурс базасини мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича “Дивиденд сиёсати”ни ишлаб чиқишда ўз аксини топган. (АТБ “Туронбанк”нинг 2025-йил 12-июлдаги 19/03-225-сон маълумотномаси). Натижада, “Туронбанк”нинг соф фойдасидан дивиденд тўловларга ажратмалари амалга оширгандан сўнг 8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ тақсимланмаган фойдага келгусида капитализация қилиш шарти билан йўналтириш имконини берган;
қимматли қоғозлар бозори ликвидлигини аниқ прогноз қилиш орқали тижорат банкларининг инвестиция қарорларини самаралироқ қабул қилишига имкон берувчи нейро-тармоқлар ва эконометрик моделлер интеграциясига асосланган 2030-йилга қадар ишлаб чиқиш таклифи “Туронбанк” АТБ томонидан 2030-йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган. (АТБ “Туронбанк”нинг 2025-йил 12-июлдаги 19/03-225-сон маълумотномаси). Натижада, “Туронбанк” АТБнинг узоқ муддатли истиқболдаги депозитлари ҳажми ҳамда у билан боғлиқ асосий фаолият кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish