Холмаматов Диёр Ҳақбердиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Улгуржи савдода маркетинг логистикасини ривожлантиришнинг методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Iqt297.
Илмий маслаҳатчи: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икромов Мурод Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Тилляходжаев Азизхон Алохонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Оқбоев Алишер Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: улгуржи савдода маркетинг логистикасини ривожлантиришнинг методологиясини такомиллаштириш боʻйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “улгуржи савдода маркетинг логистикаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни истеъмолчилар кутишлари ва истеъмол бозори талабини ҳисобга олган ҳолда товар тарқатиш канали иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, товар ҳаракати жараёнларида маркетинг ҳамда логистика функсияларини интеграциялаш орқали товарларни ишлаб чиқарувчидан якуний истеъмолчигача етказиб беришда логистика харажатларини камайтириш ва истеъмол қийматини оширишга қаратилган стратегик бошқарув воситаси сифатида такомиллаштирилган;
улгуржи савдода маркетинг логистикаси сифатини улгуржи савдо маркетинг фаолиятига таъсир қилувчи бозор ва истеъмолчиларнинг кутишлари, нарх сиёсатининг мослашувчанлиги, маҳсулот ассортиментининг диверсификацияси, савдо каналлари иштирокчилари билан ҳамкорлик ҳамда логистика жараёнларига таъсир қилувчи товар захираларини бошқариш даражаси, товар захиралари айланиш тезлиги, етказиб бериш барқарорлиги, омбор хўжалиги самарадорлиги каби омилларнинг ўзаро мувофиқлик даражаси асосида баҳолаш алгоритми такомиллаштирилган;
ПЛС-СЕМ модели асосида ишлаб чиқарувчи – улгуржи савдо – чакана савдо занжирида улгуржи савдо самарадорлигига бизнес ҳамкорлик даражаси (β = 0.28, п < 0.01), ахборот алмашинуви даражаси (β = 0.26, п < 0.01), низо ва зиддиятлар даражаси (β =−0.19, п < 0.05) ва маркетинг ҳамкорлиги (β = 0.33, п < 0.01) таъсирини аниқлаш асосида стратегик ривожлантириш асосланган;
улгуржи савдо маркетинг логистика тизимида корпоратив ҳамкорлик стратегиясини бизнеснинг ҳамкорлик алоқалар даражаси юқори даража 90%0100%, етарли даража 70%089%, қабул қилинган даража 60%069%, паст даража 40%059%, қабул қилиб бўлмайдиган даража 039% ва интеграциялашган маркетинг алоқаларининг қиймати юқори (6,7-10 балл), ўртача (3,3-6,6 балл), паст (0-3,2 балл) баҳолаш асосида танлаш асосланган;
Самарқанд вилоятида улгуржи савдонинг ўрта ва қисқа муддатли ривожланиш тенденсиялари асосида улгуржи савдо ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари АРИМА моделига асосланиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Улгуржи савдода маркетинг логистикасини ривожлантиришнинг методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “улгуржи савдода маркетинг логистикаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни истеъмолчилар кутишлари ва истеъмол бозори талабини ҳисобга олган ҳолда товар тарқатиш канали иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, товар ҳаракати жараёнларида маркетинг ҳамда логистика функсияларини интеграциялаш орқали товарларни ишлаб чиқарувчидан якуний истеъмолчигача етказиб беришда логистика харажатларини камайтириш ва истеъмол қийматини оширишга қаратилган стратегик бошқарув воситаси сифатида такомиллаштирилган улгуржи савдода маркетинг логистикасига оид назарий-услубий ишланмалар олий таълим ташкилотлари талабалари учун тавсия этилган “Маркетинг” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2023-йил 31- октябрдаги 3-сонли қарори билан тасдиқланган № 088-31/10 рақамли нашр этиш гувоҳномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда улгуржи савдода маркетинг логистикаси тушунчаси, тақсимот каналлари иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги маркетинг ва логистика функсияларининг интеграцияси асосида шаклланиши бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда чуқурлаштириш имконияти яратилган;
улгуржи савдода маркетинг логистикаси сифатини улгуржи савдо маркетинг фаолиятига таъсир қилувчи бозор ва истеъмолчиларнинг кутишлари, нарх сиёсатининг мослашувчанлиги, маҳсулот ассортиментининг диверсификацияси, савдо каналлари иштирокчилари билан ҳамкорлик ҳамда логистика жараёнларига таъсир қилувчи товар захираларини бошқариш даражаси, товар захиралари айланиш тезлиги, етказиб бериш барқарорлиги, омбор хўжалиги самарадорлиги каби омилларнинг ўзаро мувофиқлик даражаси асосида баҳолаш алгоритми такомиллаштириш таклифи улгуржи савдо корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги №01-06-30-4244-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарнинг улгуржи харид ва улгуржи товар сотиш жараёнида маркетинг фаолияти ҳамда логистика жараёнларини мувофиқлаштириш, харид барқарорлиги ва ишончлигини ошириш имконияти яратилган;
ПЛС-СЕМ модели асосида ишлаб чиқарувчи – улгуржи савдо – чакана савдо занжирида улгуржи савдо самарадорлигига бизнес ҳамкорлик даражаси (β = 0.28, п < 0.01), ахборот алмашинуви даражаси (β = 0.26, п < 0.01), низо ва зиддиятлар даражаси (β =−0.19, п < 0.05) ва маркетинг ҳамкорлиги (β = 0.33, п < 0.01) таъсирини аниқлаш асосида стратегик ривожлантириш таклифи улгуржи савдо корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги №01-06-30-4244-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарда буюртмаларни бажариш тезлиги ўртача 5,5-8,6 фоизга, омбор захираларининг айланиш тезлиги 6 баробарга ошишига эришилган;
улгуржи савдо маркетинг логистика тизимида корпоратив ҳамкорлик стратегиясини бизнеснинг ҳамкорлик алоқалар даражаси юқори даража 90%0100%, етарли даража 70%089%, қабул қилинган даража 60%069%, паст даража 40%059%, қабул қилиб бўлмайдиган даража 039% ва интеграциялашган маркетинг алоқаларининг қиймати юқори (6,7-10 балл), ўртача (3,3-6,6 балл), паст (0-3,2 балл) баҳолаш асосида танлаш таклифи улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги №01-06-30-4244-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021-2025 йилларда “Раззаков Акбар траде Стар” МЧЖ улгуржи товар сотув ҳажми ўртача ўсиш суръати 15,2 %, “Шерзод зоовет малҳам” МЧЖнинг улгуржи савдо ҳажмининг ўртача ўсиш суръати 19,4 %, “Абилов Акрам Ота” МЧЖнинг улгуржи савдо ҳажмининг ўртача ўсиш суръати 10,5 % ва “Силвер Греен Теа” МЧЖнинг улгуржи савдо ҳажмининг ўртача ўсиш суръати 12,8 % ошишига имкон берган;
Самарқанд вилоятида улгуржи савдонинг ўрта ва қисқа муддатли ривожланиш тенденсиялари асосида улгуржи савдо ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари узоқ муддатли улгуржи савдони ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги №01-06-30-4244-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 7-августдаги “Самарқанд вилоятини 2030-йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-244-сон қароридаги мақсадли кўрсаткичлар асосида Самарқанд вилоятида савдо хизматларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва истиқболли кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.