Хамдамов Шавкат Комиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг молиявий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Iqt544
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Абсаламов Акрам Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раззақов Жасур Хамрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг молиявий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий ҳимоя тизимида мавжуд “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”ни интеграциялаш асосида “Ижтимоий реестр”ни жорий этиш, оилаларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатига кўра уч тоифага ажратиш (“давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила”, “камбағаллик чегарасидаги оила”) ҳамда ушбу тасниф асосида манзилли ижтимоий ёрдам механизмларини такомиллаштириш орқали ҳар бир тоифа оилалар учун молиялаштириш шартлари, ёрдам миқдорининг чегаравий қийматлари белгиланган;
ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқацизлик нафақаларини суғурта стажи ва тўланган бадаллар ҳажмига мутаносиб равишда автоматик ҳисоблашнинг проактив методикаси ишлаб чиқилган ҳамда унинг жорий этилиши хусусий сектор ходимлари учун ижтимоий кафолатларни кенгайтириши илмий жиҳатдан асосланган;
камбағал ва расмий банд бўлган ёлғиз ота-оналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабгача таълим хизматлари учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача бўлган ойлик компенсация тўловларини назарда тутувчи молиявий компенсация механизми ишлаб чиқилган ҳамда унинг ёлғиз ота-оналар бандлигини ва камбағал оилалар фарзандларининг мактабгача таълим қамровини ошириш имконияти асосланган;
ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини рағбатлантиришда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги молиявий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган рағбатлантириш механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва уларнинг меҳнат бозорига интеграцияга таъсири асосланган;
эҳтиёжманд оилаларни ёқилғи-энергетика харажатлари бўйича қўллаб-қувватлашда дифференциал компенсация механизмини қўллаш, яъни базавий меъёрлардан ортиқ истеъмол учун компенсация ҳамда мавсумий моддий ёрдам ажратиш орқали ижтимоий ҳимоя тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини ошириш ёндашуви таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг молиявий механизмини такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри” негизида “Ижтимоий реестр”ни жорий этиш, унга киритилган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб уч тоифақага (“давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила”, “камбағаллик чегарасидаги оила”) ажратиш, унинг асосида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш механизмини такомиллаштириш ҳамда оилаларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-январдаги 35-сон “Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбе¬кистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026 йил 9 февралдаги 04-19-1144-сон маълу-мотномаси). Натижада, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида ягона рақамли маълумотлар макони, манзилли молиялаштириш ва натижага йўналтирилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари шакллантирилиб, ҳар бир тоифа учун қўлланиладиган ижтимоий ёрдам чораларининг молиявий мезонлари аниқ белгилаб берилди;
ҳомиладорлик ва туғиш, вақтинчалик меҳнатга лаёқацизлик нафақаларини “проактив” шаклда фуқароларнинг минимал суғурта стажи ва тўланган суғурта бадалига мутаносиб равишда тайинлаш ҳамда тўланадиган нафақа миқдори ва қамров даражаси оширишга доир таклиф 2025 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-1101-сон Ўзбекистон Республика “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сон “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон “Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбе¬кистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026 йил 9 февралдаги 04-19-1144-сон маълу¬мотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хусусий секторда ишловчи ходимларга тўланадиган нафақалар бўйича тадбиркорлар зиммасидаги ортиқча молиявий юк камайишига эришилиб, уларда ишлаётган 600 мингдан ортиқ хусусий секторда банд бўлган фуқаролар учун ижтимоий кафолат вазифаси бажарилади;
камбағал оилага мансуб бўлган ва расмий банд бўлган ёлғиз она ёки отага бир нафар фарзанди учун бола уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача миқдорида моддий ёрдам бериш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 31-июлдаги 484-сон “Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбе¬кистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026 йил 9 февралдаги 04-19-1144-сон маълу¬мотномаси). Натижада, камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг боғчага бораётган болалари учун уч ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 618000 сўмгача моддий ёрдам олиш имкони яратилган ҳамда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилган;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашган тадбиркорлик субектлари учун молиявий рағбатлантириш тизимини яратиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентинингнинг 2025-йил 8-майдаги ПФ-85-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбе¬кистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026 йил 9 февралдаги 04-19-1144-сон маълу-мотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, 2025 йилнинг охирида ногиронлиги бўлган шахсларнинг расмий бандлиги 235 минг нафарга етди (2025 йилга нисбатан 2 баравар ошди);
эҳтиёжманд оилаларни электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун давлат томонидан компенсация қилиб бериш ва иситиш мавсумида бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбе¬кистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026 йил 9 февралдаги 04-19-1144-сон маълу-мотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, 2025 йилнинг ўзида 405,3 минг оилага 12,3 млрд сўм компенсация тўловлари тўланди ҳамда 821896 та “Ягона ижтимоий ҳимоя рейестри” ва “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар, Маҳалла еттилиги эҳтеёжманд деб топилган қўшимча 290297 та оилага 1 млн сумдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиб, бу мақсадлар учун 1,2 трлн сум маблағ молиялаштирилишига эришилган.