Раҳмонқулов Темирбек Эшмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари томонидан рискларни бошқариш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Шернаев Акбар Ақмирзаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги тижорат банклари томонидан рискларни бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра кўра «Банк рискларини бошқариш» - бу банк фаолиятига хос бўлган кредит, ликвидлик, бозор, фоиз, валюта ва операцион рискларни аниқлаш, ўлчаш, баҳолаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини халқаро пруденсиал стандартлар (Басел талаблари), рақамли банк технологиялари, илғор риск-аналитика воситалари ва интеграллашган бошқарув ёндашувлари асосида такомиллаштириш орқали банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва рискка мослаштирилган даромадлиликни оширишга қаратилган янги илмий-услубий ёндашувдирга йўналтирилган яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банклари томонидан «Риск аппетите (рискга мойиллик), Риск лимитлари (назорат индикаторлари) ва Жавобгарлик (3 ҳимоя линияси)» занжири асосида консептуал рискларни бошқариш модели таклиф этилган;
тижорат банклари риск бошқарувида корпоратив бошқарувни кучайтириш мақсадида Риск қўмитаси - Комплаенс - Ички аудит ваколатлари ўзаро ҳамкорлигини тартибга солувчи амалий механизми таклиф этилган; 
тижорат банклари томонидан рискларни бошқариш механизмини такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар банк активлари ва кредитларининг ижобий прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан рискларни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра кўра «банк рискларини бошқариш» - бу банк фаолиятига хос бўлган кредит, ликвидлик, бозор, фоиз, валюта ва операцион рискларни аниқлаш, ўлчаш, баҳолаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини халқаро пруденсиал стандартлар (Басел талаблари), рақамли банк технологиялари, илғор риск-аналитика воситалари ва интеграллашган бошқарув ёндашувлари асосида такомиллаштириш орқали банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва рискка мослаштирилган даромадлиликни оширишга қаратилган янги илмий-услубий ёндашувдирга йўналтирилган яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилганга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Пул ва банклар» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғига асосан). Мазкур илмий муаллифлик таърифининг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тижорат банклари томонидан рискларини бошқариш бошқариш механизмида ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг обектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган «банк рискларини бошқариш» тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан янги назарий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш имкони яратилган;
тижорат банклари томонидан «Риск аппетите (рискга мойиллик), Риск лимитлари (назорат индикаторлари) ва Жавобгарлик (3 ҳимоя линияси)» занжири асосида консептуал рискларни бошқариш модели таклиф таклифи «Микрокребанк» Акциядорлик тижорат банки фаолиятига жорий этилган («Микрокребанк» Акциядорлик-тижорат банкининг 2026-йил 30-январдаги №03-14/2431-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкда рискларни аниқлаш, баҳолаш ва назорат қилиш жараёнларини тизимлаштиришга, бошқарув қарорларининг сифатини оширишга ҳамда рисклар бўйича масъулиятни аниқ тақсимлашга имкон яратилиб, Микрокредитбанкнинг 2025 йил 3-чорак ҳолатига банкнинг жами активлари миқдори олдинги йилга нисбатан сезиларли ошиб 28,6 трлн.сўмни ташкил этиш имконини берди;
тижорат банклари риск бошқарувида корпоратив бошқарувни кучайтириш мақсадида Риск қўмитаси - Комплаенс - Ички аудит ваколатлари ўзаро ҳамкорлигини тартибга солувчи амалий механизми таклифи «Микрокребанк» Акциядорлик тижорат банки фаолиятига жорий этилган («Микрокребанк» Акциядорлик-тижорат банкининг 2026-йил 30-январдаги №03-14/2431-сон далолатномаси). Ушбу ишлаб чиқилган таклиф орқали Микрокредитбанк риск қўмитаси, комплаенс ва ички аудит ўртасидаги «Уч ҳимоя босқичи» асосидаги ҳамкорлик механизми банкда корпоратив бошқарув сифатини ошириб ҳамда рискларни бошқариш бўйича қарорларнинг шаффофлиги таъминланди;
тижорат банклари томонидан рискларни бошқариш механизмини такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар банк активлари ва кредитларининг ижобий прогноз ссенарийлари кўрсаткичлари бўйича таклифи «Микрокребанк» Акциядорлик тижорат банки фаолиятига жорий этилган («Микрокребанк» Акциядорлик-тижорат банкининг 2026-йил 30-январдаги №03-14/2431-сон далолатномаси). Ушбу ишлаб чиқилган таклиф орқали тижорат банклари томонидан рискларни бошқариш механизмини такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар банк активлари ва кредитлари ҳажмининг прогноз ссенарийлари кўрсаткичлари «Микрокребанк» Акциядорлик тижорат банкининг ривожланиш стратегиясини ишлаб-чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish