Исмаилова Махбуба Мирхалиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молиявий ҳолат таҳлили методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.1.DSc/Iqt654.
Илмий маслаҳатчи: Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Маматқулов Муроджон Шукурович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молиявий ҳолат таҳлили методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳолатига баҳо беришда дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича трансформация коеффициентининг нормал (–0.2 ≤ Кт ≤ +0.2), ликвидлик риски юқори (Кт > 0.2) ва қарз юки юқори (Кт < –0.2) даражаларидан фойдаланиш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида активлар, хусусий капитал ва мажбуриятлар қиймати асосида молиявий барқарорликнинг мутлақ, нормал, беқарор ва критик даражаларини аниқлаш услубияти такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларида ликвидлик, молиявий барқарорлик, рентабеллик ва айланувчанлик кўрсаткичларидан иборат интеграл кўрсаткичнинг барқарор (> 0.7), ўртача (0.4 – 0.7) ва рискли (< 0.4) даражаларидан фойдаланиш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятлари иш фаоллиги ва активлар айланувчанлигига баҳо беришда операцион ва молиявий цикл давомийлиги кўрсаткичларидан фойдаланиш асосланган;
“Андижондонмаҳсулот” АЖда тўловга лаёқатлилик даражасига товар-моддий захиралар, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва жорий мажбуриятлар миқдорларининг таъсирини эконометрик таҳлил қилиш орқали тўловга лаёқатлиликнинг 2030 йилгача мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида молиявий ҳолат таҳлили методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳолатига баҳо беришда дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича трансформация коеффициентининг нормал (–0.2 ≤ Кт ≤ +0.2), ликвидлик риски юқори (Кт > 0.2) ва қарз юки юқори (Кт < –0.2) даражаларидан фойдаланишга оид таклифдан “Андижондонмаҳсулот” АЖ ва “Гидропроект” АЖда молиявий ҳолатни баҳолаш жараёнида фойдаланилган (“Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-542-сон маълумотномаси, “Гидропроект” АЖнинг 2025 йил 6 ноябрдаги 04-07/1511-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ўртасидаги мутаносибликка ҳамда ликвидлик даражасига тўғри баҳо бериш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятларида активлар, хусусий капитал ва мажбуриятлар қиймати асосида молиявий барқарорликнинг мутлақ, нормал, беқарор ва критик даражаларини аниқлашга оид таклифдан “Андижондонмаҳсулот” АЖ ва “Гидропроект” АЖда молиявий барқарорликни аниқлаш жараёнида фойдаланилган (“Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-542-сон маълумотномаси, “Гидропроект” АЖнинг 2025 йил 6 ноябрдаги 04-07/1511-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида молиявий барқарорлик даражасининг тўғри аниқланишига ҳамда мулкий ва молиявий ҳолат бўйича ишончли хулосаларнинг шакллантирилишига эришилган;
акциядорлик жамиятларида ликвидлик, молиявий барқарорлик, рентабеллик ва айланувчанлик кўрсаткичларидан иборат интеграл кўрсаткичнинг барқарор (> 0.7), ўртача (0.4 – 0.7) ва рискли (< 0.4) даражаларидан фойдаланиш бўйича таклифдан “Андижондонмаҳсулот” АЖ ва “Гидропроект” АЖда молиявий ҳолатни баҳолаш жараёнида фойдаланилган (“Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-542-сон маълумотномаси, “Гидропроект” АЖнинг 2025 йил 6 ноябрдаги 04-07/1511-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамияти молиявий ҳолатига кўрсаткичлар таъсирини аниқ ифодалаш ва фаолиятга умумий баҳони бериш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятлари иш фаоллиги ва активлар айланувчанлигига баҳо беришда операцион ва молиявий цикл давомийлиги кўрсаткичларидан фойдаланиш бўйича таклифдан “Андижондонмаҳсулот” АЖ ва “Гидропроект” АЖда молиявий ҳолатни баҳолаш жараёнида фойдаланилган (“Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-542-сон маълумотномаси, “Гидропроект” АЖнинг 2025 йил 6 ноябрдаги 04-07/1511-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида бизнес-жараёнлар, хусусан, таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларининг қай даражада самарали йўлга қўйилганлигига баҳо бериш имконияти яратилган;
“Андижондонмаҳсулот” АЖда тўловга лаёқатлилик даражасига товар-моддий захиралар, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва жорий мажбуриятлар миқдорларининг таъсирини эконометрик таҳлил қилиш орқали тўловга лаёқатлиликнинг 2030 йилгача мўлжалланган прогнозини ишлаб чиқишга оид таклифдан “Андижондонмаҳсулот” АЖда молиявий ҳолатни баҳолаш жараёнида фойдаланилган (“Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-542-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030 йилгача бўлган даврда тўловга лаёқатлилик даражасини ошириш бўйича мавжуд резервларни аниқлаш имкониятлари яратилган.