Торебаева Фируза Кидирбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги фраземалар семантикасининг гендер консепсияси, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1 PhD/Fil.2300.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразимбетова Злиха Кдирбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмайлович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Худайбергенов Азамат Абдихаликович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва инглиз тиллари фраземаларида гендер консептуализацияси жараёни ҳамда унинг даражаларини аниқлаш, шунингдек, мазкур тиллар фразеологиясида "эркак" ва "аёл" консептларининг шаклланиши ва ифодаланиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гендер консепсиясини фраземалар орқали акс эттиришнинг лингвокогнитив асосий йўллари ва лингвокултурологик усуллари аниқланиб, шу асосда қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги гендер маъноли фраземаларнинг семантик-функсионал жиҳатдан типологик умумий ва этнолингвистик миллий-маданий ўзига хос хусусиятлари комплекс ва қиёсий аспектда очиб берилган;
фраземаларда ифодаланган лингвомаданий ва стереотипик гендер консептлар аниқланиб, улар қорақалпоқ ва инглиз халқларининг миллий-маданий қадриятлари, ижтимоий муносабатлари ҳамда анъаналари билан боғлиқ ҳолда асосланган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги гендер маъноли фраземаларда эркак ва аёл образининг акс этишидаги семантик, лингвомаданий жиҳатдан миллий-специфик фарқли ва структуравий-семантик жиҳатдан умумий ўхшашликлари аниқланган;
фраземаларнинг гендер консептуализациясидаги роли ҳамда уларнинг ижтимоий-маданий контекст билан узвий боғлиқлиги асослаб берилиб, қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги гендер маъноли фраземаларнинг ички структур-семантик ва лингвистик функсионал хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилшуносликда гендер консептларини шакллантирувчи параметрларни ишлаб чиқиш, қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги гендер маъноли фраземаларнинг семантик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишда амалга оширилган:
фраземаларда ифодаланган лингвомаданий ва стереотипик гендер консептлар аниқланиб, қорақалпоқ ва инглиз халқларининг миллий-маданий қадриятлари, ижтимоий муносабатлари ҳамда анъаналари билан боғлиқлиги ҳақидаги илмий хулосалардан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 - “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини илмий ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 9-сентябрдаги 539/1-сон маълумотномаси). Натижада, диссертациянинг илмий хулосалари лойиҳа доирасида ўқув қўлланма ва дарсликларни тайёрлашда, шунингдек, таклиф этилган фикр ва хулосалар амалий лойиҳани рўёбга чиқариш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
гендер консепсиясини фраземалар орқали акс эттиришнинг лингвокогнитив асосий йўллари ва лингвокултурологик усуллари аниқланиб, шу асосда қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги гендер маъноли фраземаларнинг семантик-функсионал жиҳатдан типологик умумий ва этнолингвистик миллий-маданий ўзига хос хусусиятларига оид илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги йўналишларда амалий жиҳатдан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2025-йил 22-сентябрдаги 1-03-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда келтирилган семантик таҳлиллар ва миллий ҳамда хорижий маданиятдаги гендерга оид фраземаларнинг қиёсий таҳлили асосида айтилган илмий фикрлардан маданиятлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, жамоатчиликга турли маданиятларнинг стереотиплари ва қарашларини тушунтириш мақсадида ташкил этилган маънавий-маърифий семинарлар, тадбирлар ва мулоқотлар ўтказишда, бадиий асарлар ва театр песалари, турли матнларни таржима қилишда гендер маъноли фраземаларни тўғри талқин қилишда фойдаланилган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги гендер маъноли фраземаларда эркак ва аёл образининг акс этишидаги семантик, лингвомаданий жиҳатдан миллий-специфик фарқли ва умумий структуравий-семантик ўхшашликларига оид  хулосалар “Нукус ФМ” радиоканалида эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (“Нукус ФМ” радиоканалининг 2023-йил 1-февралдаги 01/02-07-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир тилнинг ўзига хос миллий хусусиятларини қиёслаш, улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни тушуниб, уларнинг маъносини тўғри англаб, қўллаш бўйича билимларни оширишга хизмат қилган;
фраземаларнинг гендер консептуализациясидаги роли ҳамда уларнинг ижтимоий-маданий контекст билан узвий боғлиқлиги асослаб берилиб, қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги гендер маъноли фраземаларнинг ички структур-семантик ва лингвистик функсионал хусусиятларига доир хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-февралдаги 05-22/83-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда тиллардаги фраземаларнинг структур-семантик ва функсионал хусусиятларининг луғатларда, телематериаллар ва радиоматериалларда тўғри қўлланилиши, қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги фраземаларнинг тўғри таржимаси бўйича билдирилган фикрлар кўрсатувлар тайёрлашда асосий илмий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish