Самандарова Гулноз Ярашовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Сон компонентли ўзбек халқ мақолларининг  семантик, лингвомаданий ва статистик таҳлили, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Fil978. 
Илмий маслаҳатчи: Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Умурқулов Бекпўлат, филология  фанлари доктори, профессор; Маматов Абдуғафур Эшонкулович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Айнур Ўзган, филология фанлари доктори, профессор (Туркия).  
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сон компонентли ўзбек халқ мақолларининг семантик тузилиши, лингвомаданий мазмуни ва статистик хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш орқали уларнинг халқ тафаккури, миллий қадриятлар тизими ҳамда когнитив консептуал майдондаги ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек халқ мақолларидаги сон компонентлари семантик, лингвомаданий ва статистик хусусиятлар бирлигида яхлит тизим сифатида нумерологик-символик, образли-метафорик ва аксиологик қатламларга таянувчи кўп босқичли маъно структураси ҳамда уларнинг халқ тафаккурида борлиқни рақамлар орқали консептуаллаштириш, этномаданий тажрибани кодлаштириш ва нутқий-прагматик таъсирчанликни таъминлашга оид функсионал вазифалари асосланган;
сон компонентли мақоллар семантик структура жиҳатидан статик (Беш бармоқ баробар эмас) ва динамик (Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кетар) типлари, уларнинг когнитив асослари лингвистик далиллар орқали изоҳланиши натижасида сонлар воситасида шаклланган образларнинг барқарор маъно ядроси ва контекстуал ўзгарувчанлик хусусиятлари аниқланган;
ўзбек халқ мақолларидаги сонлар миллий-маданий код сифатидаги хусусиятлари (“Бир” сони бирлик ва ҳақиқат тимсоли, “икки” сони мувозанат ва зиддиятнинг рамзи, “етти” сони эса муқаддаслик ва маросимий барқарорлик белгиси ва ҳ.к.), уларнинг халқ дунёқараши, миллий қадриятлар тизими, этномаданий тафаккурдаги ўрни, рамзий-семантик функсиялари ҳамда бошқа халқлар паремиологияси билан қиёсда намоён бўладиган маданиятлараро семантик ўхшашлик ва миллий-маданий тафовутлари далилланган;
сон компонентли мақоллар статистик таҳлилдан ўтказилиб, улар орасида рақамларнинг частотаси (энг юқори частотали сонлар: 1, 2, 1000; ўрта частотали сонлар: 7, 6, 40, 100, 10, 5; паст частотали сонлар: 3-9, 30-90 оралиғидаги бирликлар; энг кам учраган сонлар: 20, 32), структур-типологик хусусиятлари (мақол бошида сонлар 42,1% (362 та), ўртасида 52% (447 та) ва охирида 5,9% (51 та) ҳамда маъно тармоқланиши исботланган;
ўзбек мақолшунослигида сон компонентларини тадқиқ этишнинг методологик тамойиллари (семантик, когнитив-лингвистик, этно-ментал, структур-композицион, дискурсив-прагматик, ассоциатив, корреляцион ва статистик ёндашувлар) янгича консептуал асосда ишлаб чиқилиши натижасида семантик, лингвомаданий ва статистик таҳлилни интеграциялашган методика сифатида қўллашнинг илмий-назарий ва методик имкониятларини ягона таҳлилий тизим доирасида изчил ёритишга хизмат қилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган: 
ўзбек халқ мақолларидаги сон компонентлари семантик, лингвомаданий ва статистик хусусиятлар бирлигида яхлит тизим сифатида нумерологик-символик, образли-метафорик ва аксиологик қатламларга таянувчи кўп босқичли маъно структураси ҳамда уларнинг халқ тафаккурида борлиқни рақамлар орқали консептуаллаштириш, этномаданий тажрибани кодлаштириш ва нутқий-прагматик таъсирчанликни таъминлашга оид функсионал вазифалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 4-декабрдаги ПН57237554-2317-сон маълумотномаси). Натижада сон компонентли ўзбек халқ мақолларининг семантик, лингвомаданий ва статистик жиҳатдан комплекс таҳлили лексик-семантик жараёнларни автоматлаштириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирган;
сон компонентли мақоллар семантик структура жиҳатидан статик (Беш бармоқ баробар эмас) ва динамик (Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кетар) типлари, уларнинг когнитив асослари лингвистик далиллар орқали изоҳланиши натижасида сонлар воситасида шаклланган образларнинг барқарор маъно ядроси ва контекстуал ўзгарувчанлик хусусиятларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 4-декабрдаги ЭҚ63499544-2316-сон маълумотномаси). Натижада, сонларга асосланган халқ мақолларининг мазмуний қатламлари ва уларни ташкил этувчи консептуал механизмлар лойиҳа доирасидаги амалий вазифаларнинг самарали бажарилишига хизмат қилган;
ўзбек халқ мақолларидаги сонлар миллий-маданий код сифатидаги хусусиятлари (“Бир” сони бирлик ва ҳақиқат тимсоли, “икки” сони мувозанат ва зиддиятнинг рамзи, “етти” сони эса муқаддаслик ва маросимий барқарорлик белгиси ва ҳ.к.), уларнинг халқ дунёқараши, миллий қадриятлар тизими, этномаданий тафаккурдаги ўрни, рамзий-семантик функсиялари ҳамда бошқа халқлар паремиологияси билан қиёсда намоён бўладиган маданиятлараро семантик ўхшашлик ва миллий-маданий тафовутларига оид хулосалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” вилояти  телерадиоканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда”, “Саккизинчи мўжиза” телеешиттиришлари ссенарийларини  тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 2-декабрдаги 01-09-269-сон маълумотномаси). Натижада сон компонентли мақоллар кўрсатувларнинг ғоявий-услубий сифатини оширишга самарали хизмат қилган;
сон компонентли мақоллар статистик таҳлилдан ўтказилиб, улар орасида рақамларнинг частотаси (энг юқори частотали сонлар: 1, 2, 1000; ўрта частотали сонлар: 7, 6, 40, 100, 10, 5; паст частотали сонлар: 3-9, 30-90 оралиғидаги бирликлар; энг кам учраган сонлар: 20, 32), структур-типологик хусусиятлари (мақол бошида сонлар 42,1% (362 та), ўртасида 52% (447 та) ва охирида 5,9% (51 та) ҳамда маъно тармоқланишига оид хулосалардан Матншунослик ва адабий манбашунослик, Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) таълим йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Ўзбек тили тарихи” номли дарсликда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил  9-июлдаги 258-сон буйруғи, 915635-рақам нашр рухсатномаси). Натижада фразеология ва паремиология бўлимига оид маълумотлар илмий жиҳатдан бойиб, дарслик такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish