Қулжонов Фарҳод Бердиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Тоғли автомобил йўлларида транспорт оқимининг ҳаракат шароитини баҳолашни моделлаштириш (“Қамчиқ” довони мисолида), 05.09.02 —“Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Т5758
Илмий раҳбар: Уроков Аслидин Хушвактович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2025.27.12.Т.01.05
Расмий оппонентлар: Холмухаммедов Азиз Суратович, техника фанлари доктори, доцент;
Абдахалилов Фитрат Абдихалил ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тоғли автомобил йўлларида транспорт оқимининг ҳаракат шароитини баҳолашни моделлаштириш ҳамда ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Қамчиқ” метеошахобчасида кузатилган охирги 35 йиллик об-ҳаво маълумотларини статистик қайта ишлаш орқали автомобил йўлининг довонли бўлагида юзага келадиган ҳаво-иқлим шароитининг йил давомида ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
автомобил йўлининг тоғли бўлакларида транспорт оқими ҳолатига йўл шароити ва иқлим омилларининг таъсирини тадқиқ қилиш асосида транспорт оқими ҳаракат тезлигининг йўлнинг геометрик ўлчамлари ва ҳаво-иқлим шароитига боғлиқлик қонуниятлари энг кичик квадратлар усули ёрдамида аниқланган;
автомобил йўлининг довонли бўлагида мураккаб ҳаво-иқлим шароити юзага келганда транспорт оқими ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган чекланган ҳаракат тезлиги қийматлари, шунингдек йўлнинг кескин эгрилик ва катта нишаблик жойлари комбинацияси учун қўшимча тезлик чекловлари тезликнинг камайишини моделлаштириш орқали аниқланган;
тоғли автомобил йўлларида ҳаво-иқлим омиллари, йўл ва релеф шароитларининг транспорт оқими ҳаракат тезлигига биргаликдаги таъсирини ҳисобга олиб ҳамда Монте-Карло усулига асосланган ҳолда транспорт оқимининг ҳаракат шароитини баҳолаш модели яратилган ва унинг математик ифодаси аниқланган;
автомобил йўлининг тоғли бўлакларида транспорт оқими ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун Монте-Карло усулига асосланиб аниқланган чекланган ҳаракат тезлиги қийматлари йўл бўйлаб жойлаштирилган интеллектуал транспорт тизимларига интеграция қилиш модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғли автомобил йўлларида транспорт оқимининг ҳаракат шароитини баҳолашни моделлаштириш (“Қамчиқ” довони мисолида) мавзусида бажарилган тадқиқот натижалари асосида:
“Қамчиқ” метеошахобчасида кузатилган охирги 35 йиллик об-ҳаво маълумотларини статистик қайта ишлаш орқали автомобил йўлининг довонли бўлагида юзага келадиган ҳаво-иқлим шароитининг йил давомида ўзгариши бўйича аниқланган қонуниятлари Автомобил йўллари Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/1-сон маълумотномаси). Натижада, А-373 автомобил йўлининг 94-194 км бўлагида йўлларни сақлаш ишларини самарали ташкил қилиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга ва йўл-транспорт ҳодисаларини 38% га камайтиришга эришилган;
автомобил йўлининг тоғли бўлакларида транспорт оқими ҳолатига йўл шароити ва иқлим омилларининг таъсирини тадқиқ қилиш асосида транспорт оқими ҳаракат тезлигининг йўлнинг геометрик ўлчамлари ва ҳаво-иқлим шароитига боғлиқлик қонуниятлари энг кичик квадратлар усули ёрдамида аниқланган ва бу Автомобил йўллари Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/1-сон маълумотномаси). Натижада, А-373 автомобил йўлининг 94-194 км бўлагида транспорт оқимининг ҳаракат тезлигини ўртача 9,5 км/соатга оширишга эришилган;
автомобил йўлининг довонли бўлагида мураккаб ҳаво-иқлим шароити юзага келганда транспорт оқими ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган чекланган ҳаракат тезлиги қийматлари, шунингдек йўлнинг кескин эгрилик ва катта нишаблик жойлари комбинацияси учун қўшимча тезлик чекловлари тезликнинг камайишини моделлаштириш орқали аниқланган ва бу Автомобил йўллари Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/1-сон маълумотномаси). Натижада, А-373 автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтувчи бўлагида мураккаб йўл шароитида ва ноқулай ҳаво-иқлим шароитида транспорт оқимининг ҳаракат хавфсизлигини оширишга ва йўл-транспорт ҳодисалари сонини йил давомида ўртача 38 фоизга камайтиришга эришилган;
тоғли автомобил йўлларида ҳаво-иқлим омиллари, йўл ва релеф шароитларининг биргаликдаги таъсирини ҳисобга оладиган транспорт оқимининг ҳаракат шароитини баҳолаш модели Монте-Карло усулига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган ва унинг математик ифодаси аниқланган ва бу Автомобил йўллари Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/1-сон маълумотномаси). Натижада, Республиканинг тоғли автомобил йўлларида транспорт оқими ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлигини оширишга ҳамда ҳаракат тезлигини ўртача 9,5 км/соатга оширишга эришилган;
автомобил йўлининг тоғли бўлакларида транспорт оқими ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган интеллектуал транспорт тизимларини йўл бўйлаб жойлаштириш лойиҳаси Монте-Карло усулига асосланган ҳолда аниқланган чекланган ҳаракат тезлиги қийматларига интеграция қилиш асосида ишлаб чиқилган ва бу Автомобил йўллари Қўмитаси корхонаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/1-сон маълумотномаси). Натижада, А-373 автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтувчи бўлагида йўлларни сақлаш ишларини самарали ташкил қилиш орқали транспорт оқими ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлигини оширишга ҳамда юк ташиш самарадорлигини 23 фоизга оширишга эришилган.