Жабборов Анвар Ахтамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўмров суяги акромиал қисми жарохатларида хирургик давони такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5208.
Илмий раҳбар: Шукуров Эсондавлат Мингзиёевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган мужассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06.2025.27.12.Tib.19.01.
Расмий оппонентлар: Тиляков Акбар Бўриевич, тиббиёт фанлари доктори; Набиев Эргали Нугуманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўмров суяги акромиал қисми жарохатларида хирургик давони такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўмров суяги акромиал учи синишларида суяк бўлакларини остеосинтез қилиш учун S-cимон махкамлаш мосламаси ишлаб чиқилган, экспериментал биомеханик ва токсикологик тадқиқотлар орқали унинг мустахкамлиги ва бардошлилиги хамда салбий токсик таъсирининг мавжуд эмаслиги исботланган;
ўмров суяги акромиал қисми жароҳатларини хирургик даволашда суяк бўлакларини стабил фиксациялаш имконини берувчи суяк усти мосламаси такомиллаштириш орқали MSKT маълумотларга асосланган холда фиксацион винтларни оптимал киритиш бурчаги ва чуқурлиги аниқланган;
ўмров суяги акромиал қисми жароҳатлари бўлган беморларда Rockwood классификацияси бўйича синиш ва синиб-чиқишларнинг типи, суяк бўлакларининг силжиш даражаси, бемор ёши, травма механизми ҳамда суяк тўқимасининг ҳолати каби омилларни комплекс баҳолашга асосланган операциядан кейинги асоратлар хавфини олдиндан баҳолаш имконини берувчи клиник‑рентгенологик прогностик шкала ишлаб чиқилган;
ўмров суяги акромиал қисми жароҳатларини даволашда такомиллаштирилган суяк усти мосламаси ва анъанавий 8-10 см эмас, балки 4-5 см кесими орқали айнан акромиал-ўмров бўғини даражасида бажарилишига имкон берувчи минимал инвазив хирургик ёндашув реабилитация муолажаларини эрта даврда бошлаш имкониятини бериши, клиник-анатомик ва функционал самарадорлик 22,6%гача кўтарилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Ўмров суяги акромиал қисми жарохатларида хирургик давони такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижаларига (Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Эксперт кенгашининг 2024 йил 20 сентябр 11-сон хулосасига) кўра:
биринчи илмий янгилик: ўмров суяги акромиал учи синишларида суяк бўлакларини остеосинтез қилиш учун S-cимон махкамлаш мосламаси ишлаб чиқилган, экспериментал биомеханик ва токсикологик тадқиқотлар орқали унинг мустахкамлиги ва бардошлилиги хамда салбий токсик таъсирининг мавжуд эмаслиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази (09,12,2025 й.; №01/901), Бухоро (29.11.2025 й.; №01/1309) ва Сурхандарё (13.11.2025 й.; №33) вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди, натижада жаррохлик амалиётини оптималлаштириш имконини берди. Ижтимоий самарадорлиги: жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш елка бўғимидаги деформацияни тўғрилаш, жарроҳлик аралашуви вақтини қисқартириши, эрта реабилитация бошлаш ва елка бўғимлари функциясини тўлиқ тиклаш имконияти туфайли қониқарсиз натижалар улушини 5,1%гача камайтиришга имкон берди; юмшоқ тўқималарга кам жарохат етказиш, асоратларнинг камайиши, стационар даво муддатининг қисқариши, реабилитация муддатларининг камайиши, 96.4% холларда яхши натижалар олиш имконини беради; таклиф этилган жарроҳлик даволаш усулидан ўмров суяги акромиал қисми жарохатларини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: 1) ўмров суяги акромиал қисми жарохатларибилан бўлган беморларнинг даволаш бизнинг таклиф этилаётган даволаш усулини қўллашгача беморлар шифохонада ўртача 7 сутка ётиб даволаниши 3598000 сўмни ташкил қилди.. Таклиф қилинган даволаш усули қўлланган ҳолда ётоқ куни 2 кунга қисқарди яни 5 кун ётоқ куни 2570000 ташкил этди, бу фарқ эса 1280000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга имкон берди. Таклиф этилган усулда даво муолажаларини олиб бориш 1 бемор учун 1280000 сўмга тежаш имконини берди. 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг вертикализациясини тезлаштиради ва кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: Ўмров суяги акромиал қисми жарохатлари ретроспектив тахлилдан кейинги биз ишлаб чиқан мосламани тадбиқ қилингандан кейинги иқтисодий самарадорликка эришганимиз таклиф этилган усулда даво муолажаларини олиб бориш 1 бемор учун 1280000 сўмга тежалди.
иккинчи илмий янгилик: ўмров суяги акромиал қисми жароҳатларини хирургик даволашда суяк бўлакларини стабил фиксациялаш имконини берувчи суяк усти мосламаси такомиллаштириш орқали MSKT маълумотларга асосланган холда фиксацион винтларни оптимал киритиш бурчаги ва чуқурлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази (09,12,2025 й.; №01/901), Бухоро (29.11.2025 й.; №01/1309) ва Сурхандарё (13.11.2025 й.; №33) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал тадқиқот давомида олинган маълумотлар ўмров суяги синган беморларда клиник амалиётда янги қурилмадан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади ифохонада ўртача 7 сутка ётиб даволаниши 3598000 (1 кунлик касалхона харажати 514000 сўмни ташкил қилди). Таклиф қилинган даволаш усули қўлланган ҳолдаётоқ куни 2 кунга қисқарди яни 5 кун ётоқ куни 2570000 ташкил этди, бу фарқ эса 1280000 сўм иқтисодий самарадорликга эришига имкон берди. Таклиф этилган усулда даво муолажаларини олиб бориш 1 бемор учун 1280000 сўмга тежаш имконини берди
учинчи илмий янгилик: ўмров суяги акромиал қисми жароҳатлари бўлган беморларда Rockwood классификацияси бўйича синиш ва синиб-чиқишларнинг типи, суяк бўлакларининг силжиш даражаси, бемор ёши, травма механизми ҳамда суяк тўқимасининг ҳолати каби омилларни комплекс баҳолашга асосланган операциядан кейинги асоратлар хавфини олдиндан баҳолаш имконини берувчи клиник‑рентгенологик прогностик шкала ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази (09,12,2025 й.; №01/901), Бухоро (29.11.2025 й.; №01/1309) ва Сурхандарё (13.11.2025 й.; №33) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди Ижтимоий самарадорлиги: жарохатни учраш дарожаисга қараб алгоритм яратилди синишларини даволашнинг функционал ва анатомик натижаларини яхшилади, жарроҳлик ва умумий даволаниш вақтини қисқартирди, эрта реабилитацияни бошлаш ва бўғим функциясини тўлиқ тиклаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ўмров суяги акромиал қисми жарохатлари жарохлик усулида даволашда яратилан алгоритмдан фойдаланиб давлаш тактикаси тўғри танлаш ва қайси жарохатнинг турига қараб қандай жарохлик даво тактикаси талнашга ёрдам беради ва кейинги асоратларни олдини олиш учун хамда ногиронлик даражасини пасайтириш иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: ўмров суяги акромиал қисми жарохатларини хирургик даволашнинг оптималлаштирилган стабил миниинвазив усулини танлаш тактикасини қўллаш нотўғри ва қиммат даво турларини қўлламаслик ҳисобига маблағларни иқтисод қилишга имкон бергади
тўртинчи илмий янгилик: ўмров суяги акромиал қисми жароҳатларини даволашда такомиллаштирилган суяк усти мосламаси ва анъанавий 8-10 см эмас, балки 4-5 см кесими орқали айнан акромиал-ўмров бўғини даражасида бажарилишига имкон берувчи минимал инвазив хирургик ёндашув реабилитация муолажаларини эрта даврда бошлаш имкониятини бериши, клиник-анатомик ва функционал самарадорлик 22,6%гача кўтарилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази (09,12,2025 й.; №01/901), Бухоро (29.11.2025 й.; №01/1309) ва Сурхандарё (13.11.2025 й.; №33) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорги: ўмров суяри акромиал қисми жарохатларини турига қараб қандай даво тактикасини танлашни имконини беради ва бу 98.9 % холларда натижаларни яхшилашга олиб келади ва амалиётдан кейинги беморларни статционар даоланиш кунлари қисқариши билан бирга даволаниш сифати яхшиланади. Иқтисодий самардорлиги: 1) беморни шифохонадаги даври учун: беморни шифохонада қолиш мудати 7 кундан 5 кунгача қисқартирилиб шифохоноада қолиш тўлови миқдори тахминан 1280000 сўмга камайтирилди (1кунлик касалхона харажати 514000 сўмни ташкил қилди). 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг вертикализацияси тезлаштиради ва кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: ўмров суяги акромиал қисми жарохатрани учрашига қараб унга нисбатан тўғри давао тактикаси танлаш хар томонлама хам иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни оширишга эришилди.