Бекназаров Бобуржон Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдромда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг клиникоморфологик  ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4PhD/Tib4013.
Илмий раҳбарлар: Хошимов Бобир Лухмонович, тиббиёт фанлар доктори, доцент; Бахромова Фарангиз Нуриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Казакова Нозима Нодировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдром ҳолатидаги ўсмир болаларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватда клиник ва тажрибавий модел шароитда морфологик ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
милк шиллиқ қавати эпителийси, хусусий қавати ва микроциркуляция тизимидаги морфологик ўзгаришлар метаболик синдромнинг турли давомийлик босқичларида (30, 60 ва 90 кун) динамик тарзда баҳоланиб, уларнинг босқичма-босқич ривожланиш тенденцияси аниқланган;
метаболик синдром шароитида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида эпителий қалинлигининг ўзгариши, акантоз ва атрофия жараёнларининг ривожланиши, гиперкератоз ва паракератоз ҳолатларининг прогрессив кучайиши, десквамация ҳамда эрозив элементларнинг пайдо бўлиши комплекс морфологик ва морфометрик жиҳатдан асосланган;
экспериментал ва клиник маълумотлар асосида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги яллиғланиш инфильтрацияси интенсивлиги ва микроциркуляция бузилишлари кўрсаткичларининг метаболик бузилишларнинг оғирлик даражаси билан ўртасидаги ишончли корреляцион боғлиқлик исботланган;
метаболик синдром шароитида милк шиллиқ қаватида кечувчи трофик-дистрофик ва яллиғланиш ўзгаришларининг патогенетик механизмлари очиб берилиб, мазкур ўзгаришлар оғиз бўшлиғи касалликларининг эрта морфологик маркерлари эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Метаболик синдром ҳолатидаги ўсмир болаларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватда клиник ва тажрибавий модел шароитда морфологик ўзгаришларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: милк шиллиқ қавати эпителийси, хусусий қавати ва микроциркуляция тизимидаги морфологик ўзгаришлар метаболик синдромнинг турли давомийлик босқичларида (30, 60 ва 90 кун) динамик тарзда баҳоланиб, уларнинг босқичма-босқич ривожланиш тенденцияси аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 05.06.2025 йилда 107-25-сон билан тасдиқланган «Ўсмирларда метаболик синдром ҳолатида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш мезонлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонаси бўйича 15.05.2025 йилдаги 24а-сон ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 15.06.2025 йилдаги 57- сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41– сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган морфологик баҳолаш мезонларининг амалиётга жорий этилиши метаболик синдромли ўсмирларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш имконини яратди, профилактик ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга ҳамда стоматологик касалликлар асоратлари ривожланиш хавфини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган морфологик баҳолаш мезонларининг амалиётга жорий этилиши натижасида метаболик синдромли ўсмирларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш имконияти кенгайиб, қўшимча ташхисий текширувларга эҳтиёж тахминан 15–20% га камайтиради, даволаш билан боғлиқ харажатлар эса 10–15% га иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: метаболик синдром шароитида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида эпителий қалинлигининг ўзгариши, акантоз ва атрофия жараёнларининг ривожланиши, гиперкератоз ва паракератоз ҳолатларининг прогрессив кучайиши, десквамация ҳамда эрозив элементларнинг пайдо бўлиши комплекс морфологик ва морфометрик жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 05.06.2025 йилда 107-25-сон билан тасдиқланган «Ўсмирларда метаболик синдром ҳолатида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш мезонлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонаси бўйича 15.05.2025 йилдаги 24а-сон ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 15.06.2025 йилдаги 57- сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41– сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган морфологик ўзгаришлар метаболик синдромли ўсмирларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати патологияларини эрта аниқлаш ва уларнинг асоратларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган морфологик мезонлар касалликларни эрта ташхислаш ва ўз вақтида профилактика қилиш имконини бериб, даволаш муддати ҳамда тиббий харажатларни қисқартириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
учинчи илмий янгилик: экспериментал ва клиник маълумотлар асосида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги яллиғланиш инфильтрацияси интенсивлиги ва микроциркуляция бузилишлари кўрсаткичларининг метаболик бузилишларнинг оғирлик даражаси билан ўртасидаги ишончли корреляцион боғлиқлик исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 05.06.2025 йилда 107-25-сон билан тасдиқланган «Ўсмирларда метаболик синдром ҳолатида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш мезонлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонаси бўйича 15.05.2025 йилдаги 24а-сон ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 15.06.2025 йилдаги 57- сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41– сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик бузилишлар оғирлиги билан боғлиқ яллиғланиш ва микроциркулятор ўзгаришларнинг аниқланиши ўсмирларда оғиз бўшлиғи касалликларини эрта ташхислаш, диспансер кузатувини такомиллаштириш ва стоматологик асоратлар ривожланишининг олдини олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги яллиғланиш инфильтрацияси ва микроциркуляция бузилишларини эрта аниқлаш ҳисобига қўшимча ташхисий текширувлар ҳамда такрорий даволаш тадбирларига бўлган эҳтиёж камайиб, бир нафар беморни даволаш учун сарфланадиган ўртача 180–220 минг сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: метаболик синдром шароитида милк шиллиқ қаватида кечувчи трофик-дистрофик ва яллиғланиш ўзгаришларининг патогенетик механизмлари очиб берилиб, мазкур ўзгаришлар оғиз бўшлиғи касалликларининг эрта морфологик маркерлари эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 05.06.2025 йилда 107-25-сон билан тасдиқланган «Ўсмирларда метаболик синдром ҳолатида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш мезонлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонаси бўйича 15.05.2025 йилдаги 24а-сон ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 15.06.2025 йилдаги 57- сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41– сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: милк шиллиқ қаватидаги трофик-дистрофик ва яллиғланиш ўзгаришларини эрта морфологик маркерлар сифатида қўллаш метаболик синдромли ўсмирларда оғиз бўшлиғи касалликларини ўз вақтида аниқлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: милк шиллиқ қаватидаги трофик-дистрофик ва яллиғланиш ўзгаришларини эрта морфологик маркерлар асосида аниқлаш қўшимча ташхисий ва даволаш тадбирлари ҳажмини қисқартириб, ҳар 100 нафар метаболик синдромли ўсмирга тиббий хизмат кўрсатишда ўртача 18,5 млн сўм иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish