Бадриддинов Оятилло Усмонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доимий қон донорларида липопротеидлар алмашинуви ҳолати ва унинг саломатликка таъсири” 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tib6380. 
Илмий раҳбар: Хамроқулов Тўлқин Зокирович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти. 
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.06/2025.27.12.Tib.21.02. 
Расмий оппонентлар: Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Муқима Муҳаммадсодиқовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: мунтазам қон топширувчи донорлар организмида липидлар алмашинуви ва липопротеидлар спектри ўзгаришларини комплекс баҳолаш ҳамда уларнинг профилактик самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мунтазам қон донорларида биринчи марта қон топширувчи донорларга қараганда умумий холестерин, ЛДЛ-холестерин ва триглицеридларнинг нисбатан паст, ҲДЛ-холестериннинг эса юқори даражада сақланиши билан тавсифланадиган антиатероген йўналишдаги липид профили аниқланган;
қон топширишлар сонининг 1 мартадан 10 мартагача ортиб бориши билан умумий холестерин, ЛДЛ-холестерин ва триглицеридлар миқдорининг камайиши ўртасида тескари йўналишдаги тенденсия, ҲДЛ-холестерин даражасининг эса нисбатан барқарор сақланиши аниқланиб, донорлик юкламасига боғлиқ липид ўзгаришларининг ижобий хусусиятлари илмий асосланган;
доимий қон донорларида липопротеидлар алмашинуви кўрсаткичлари билан гемодинамик ва функсионал кўрсаткичлар ўртасида боғлиқлик мавжудлиги корреляцион-регрессион таҳлил асосида аниқланиб, донорларнинг липид алмашинуви ва умумий функсионал ҳолатини комплекс баҳолашнинг илмий аҳамияти асосланган;
мунтазам қон донорлар гуруҳида биринчи марта қон топширувчи донорларга нисбатан атероген липид силжишлари нисбатан суст намоён бўлиши, айниқса 31–45 ва 46–60 ёш гуруҳларида ҲДЛ-холестериннинг юқорироқ, ЛДЛ-холестерин ва триглицеридларнинг пастроқ даражада сақланиши ёш, қон топширишлар сони ва донорлик давомийлигини ҳисобга олган ҳолда динамик баҳолашга асосланган мониторинг ёндашуви ҳамда метаболик ва юрак-қон томир хавф омилларини эрта аниқлашга қаратилган профилактик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Доимий қон донорларида липопротеидлар алмашинуви ҳолати ва унинг саломатликка таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
биринчи илмий янгиликмунтазам қон донорларида биринчи марта қон топширувчи донорларга қараганда умумий холестерин, ЛДЛ-холестерин ва триглицеридларнинг нисбатан паст, ҲДЛ-холестериннинг эса юқори даражада сақланиши билан тавсифланадиган антиатероген йўналишдаги липид профили аниқланган. Мазкур таклифлар Фарғона жамоат саломтлиги тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2026-йил 27-январдаги 7-сонли баёни, Республика қон қуйиш марказининг 2026-йил 9-апрелдаги №5/1-и/ч сонли буйруғи, Андижон вилояти қон қуйиш станцияси бош врачининг 2026-йил 11-февралдаги №33-сонли буйруғи ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 1-апрел 91-сонли буйруғи билан тасдиқланган услубий тавсиялар Республика қон қуйиш маркази, Андижон вилояти қон қуйиш станцияси ҳамда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига татбиқ қилиниб, донорларни танлаш ва уларнинг саломатлигини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштиришда қўлланилмоқда (жорий этиш далолатномалари илова қилинади). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган алгоритм ёрдамида донорлар орасида дислипидемия, атеросклероз ва бошқа метаболик бузилишлар эрта босқичда аниқланиб, уларнинг олдини олиш ва соғлом донорлар контингентини шакллантириш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика қилиш орқали қиммат диагностик ва даволаш харажатлари камайтирилиб, соғлиқни сақлаш тизими маблағларининг тежалишига эришилди.
иккинчи илмий янгилик: қон топширишлар сонининг 1 мартадан 10 мартагача ортиб бориши билан умумий холестерин, ЛДЛ-холестерин ва триглицеридлар миқдорининг камайиши ўртасида тескари йўналишдаги тенденсия, ҲДЛ-холестерин даражасининг эса нисбатан барқарор сақланиши аниқланиб, донорлик юкламасига боғлиқ липид ўзгаришларининг ижобий хусусиятлари илмий асосланган. Ушбу модел Фарғона жамоат саломтлиги тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2026-йил 27-январдаги 7-сонли баёни, Республика қон қуйиш марказининг 2026-йил 9-апрелдаги №5/1-и/ч сонли буйруғи, Андижон вилояти қон қуйиш станцияси бош врачининг 2026-йил 11-февралдаги №33-сонли буйруғи ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 1-апрел 91-сонли буйруғи билан тасдиқланган услубий тавсиялар Республика қон қуйиш маркази, Андижон вилояти қон қуйиш станцияси ҳамда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасида донорлар саломатлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш жараёнларида қўлланилмоқда (жорий этиш далолатномалари илова қилинади). Ижтимоий самарадорлиги: Донорлар орасида липид алмашинуви бузилишлари динамикасини баҳолаш орқали хавф гуруҳига кирувчи шахсларни аниқлаш ва уларга индивидуал профилактик чораларни қўллаш имконияти кенгайди. Иқтисодий самарадорлиги: Профилактик ёндашув асосида сурункали касалликларнинг ривожланиш даражаси камайиб, даволаш ва реабилитация харажатлари қисқартирилди.
учинчи илмий янгилик: доимий қон донорларида липопротеидлар алмашинуви кўрсаткичлари билан гемодинамик ва функсионал кўрсаткичлар ўртасида боғлиқлик мавжудлиги корреляцион-регрессион таҳлил асосида аниқланиб, донорларнинг липид алмашинуви ва умумий функсионал ҳолатини комплекс баҳолашнинг илмий аҳамияти асосланган. Ушбу таклифлар Фарғона жамоат саломтлиги тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2026-йил 27-январдаги 7-сонли баёни, Республика қон қуйиш марказининг 2026-йил 9-апрелдаги №5/1-и/ч сонли буйруғи, Андижон вилояти қон қуйиш станцияси бош врачининг 2026-йил 11-февралдаги №33-сонли буйруғи ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 1-апрел 91-сонли буйруғи билан тасдиқланган услубий тавсиялар Республика қон қуйиш маркази, Андижон вилояти қон қуйиш станцияси ҳамда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилди (жорий этиш далолатномалари илова қилинади). Ижтимоий самарадорлиги: Донорлар орасида жисмоний фаолликнинг пасайиши ва нотўғри овқатланиш билан боғлиқ дислипидемия ҳолатлари аниқланиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича мақсадли профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Иқтисодий самарадорлиги: Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали касалланиш даражаси камайтирилиб, соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган иқтисодий юк қисқартирилди.
тўртинчи илмий янгилик: мунтазам қон донорлар гуруҳида биринчи марта қон топширувчи донорларга нисбатан атероген липид силжишлари нисбатан суст намоён бўлиши, айниқса 31–45 ва 46–60 ёш гуруҳларида ҲДЛ-холестериннинг юқорироқ, ЛДЛ-холестерин ва триглицеридларнинг пастроқ даражада сақланиши ёш, қон топширишлар сони ва донорлик давомийлигини ҳисобга олган ҳолда динамик баҳолашга асосланган мониторинг ёндашуви ҳамда метаболик ва юрак-қон томир хавф омилларини эрта аниқлашга қаратилган профилактик тавсиялар ишлаб чиқилган. Ушбу илмий натижалар Фарғона жамоат саломтлиги тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2026-йил 27-январдаги 7-сонли баёни, Республика қон қуйиш марказининг 2026-йил 9-апрелдаги №5/1-и/ч сонли буйруғи, Андижон вилояти қон қуйиш станцияси бош врачининг 2026-йил 11-февралдаги №33-сонли буйруғи ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026-йил 1-апрел 91-сонли буйруғи билан тасдиқланган услубий тавсиялар Республика қон қуйиш маркази, Андижон вилояти қон қуйиш станцияси ҳамда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси фаолиятига жорий этилди (жорий этиш далолатномалари илова қилинади). Ижтимоий самарадорлиги: Ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда донорлар саломатлигини яхшилашга қаратилган мақсадли профилактик дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Донорлар орасида касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш орқали диагностика ва даволаш харажатлари камайтирилиб, соғлиқни сақлаш тизими маблағларининг иқтисод қилинишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish