Мирзаева Мухайё Рўзиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик –қобилятларини ривожлантиришнинг психологик детерминантлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/P1465.
Илмий раҳбар: Собирова Дилафруз Абдуразоқовна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Кабулов Қосимбой Пиржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Маҳмудова Зулфия Меҳмоновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик –қобилятларини ривожлантиришнинг психологик детерминантларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли таълим муҳитининг кенгайиши шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантириш механизми илк бор психологик детерминантларнинг адаптив модели асосида асосланиб, бунда коммуникатив қобилият ва педагогик кузатувчанлик рефлексив таҳлил билан интеграциялашганда, дидактик ва конструктив қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириши ҳамда ташкилий қобилиятни реал педагогик вазиятларга мослашувчан бошқарувга йўналтириши илмий жиҳатдан исботланган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантиришда ташаббускорлик, ташкилотчилик қобилияти, ижтимоий таъсирчанлик, қарор қабул қилиш қобилияти ва масъулиятлиликнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги илк бор аниқланиб, улар асосида супервайзерлик фаолиятининг лидерликка йўналтирилган психологик модели ишлаб чиқилди ҳамда мазкур модел педагогик жараёнда тезкор ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминловчи асосий детерминант сифатида илмий жиҳатдан асосланган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантиришда педагогик фаолиятга тайёргарлик, касбий мослашув, педагогик вазиятларга адаптив мослашув, стрессга бардошлилик ва педагогик ўзини бошқариш кўрсаткичлари асосида профессионал барқарорликнинг психологик механизми илк бор аниқланиб, ушбу механизм супервайзерлик фаолиятида ноаниқ ва мураккаб педагогик вазиятларда самарали қарор қабул қилиш ҳамда эмоционал барқарорликни таъминловчи интегратив детерминант сифатида илмий жиҳатдан аниқланган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантириш жараёнида касбий ўзини англаш, метакогнитив назорат, психологик барқарорлик, ижтимоий таъсирчанлик, педагогик мослашувчанлик, масъулият ва ички назорат ҳамда инновацион очиқлик ўзаро боғлиқ ҳолда супервайзерлик самарадорлигини белгиловчи асосий психологик детерминантлар эканлиги аниқланди, уларнинг интегратив таъсири педагогик фаолиятда рефлексив бошқарувни кучайтириши далилланди ҳамда мазкур омилларни комплекс ривожлантириш супервайзерлик компетенсиясининг барқарор шаклланишини таъминлаши илмий жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик–қобилятларини ривожлантиришнинг психологик детерминантларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
рақамли таълим муҳитининг кенгайиши шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантириш механизми илк бор психологик детерминантларнинг адаптив модели асосида асосланиб, бунда коммуникатив қобилият ва педагогик кузатувчанлик рефлексив таҳлил билан интеграциялашганда, дидактик ва конструктив қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириши ҳамда ташкилий қобилиятни реал педагогик вазиятларга мослашувчан бошқарувга йўналтириши илмий жиҳатдан исботланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23 апрелдаги 01/10-01-155-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантиришда ташаббускорлик, ташкилотчилик қобилияти, ижтимоий таъсирчанлик, қарор қабул қилиш қобилияти ва масъулиятлиликнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги аниқланган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23 апрелдаги 01/10-01-155-сонли маълумотномаси). Натижада супервайзерлик фаолиятининг лидерликка йўналтирилган психологик модели ишлаб чиқилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантиришда педагогик фаолиятга тайёргарлик, касбий мослашув, педагогик вазиятларга адаптив мослашув, стрессга бардошлилик ва педагогик ўзини бошқариш кўрсаткичлари асосида профессионал барқарорликнинг психологик механизми аниқланган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23 апрелдаги 01/10-01-155-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу механизм супервайзерлик фаолиятида ноаниқ ва мураккаб педагогик вазиятларда самарали қарор қабул қилиш хусусиятлари ривожлантирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида супервайзерлик қобилиятларини ривожлантириш жараёнида касбий ўзини англаш, метакогнитив назорат, психологик барқарорлик, ижтимоий таъсирчанлик, педагогик мослашувчанлик, масъулият ва ички назорат ҳамда инновацион очиқлик ўзаро боғлиқ ҳолда супервайзерлик самарадорлигини белгиловчи асосий психологик детерминантлар эканлиги аниқланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23 апрелдаги 01/10-01-155-сонли маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг касбий фаолияти такомиллаштирилган.