Ахтамов Ислом Илҳом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):      “Ўқувчиларда мусиқий интеллектни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/P1376.
Илмий раҳбар: Халимов Эмин Зарипович, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Элмурадова Айсулув Усаховна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Икромова Ситора Акбаровна, психология фанлари фалсафа  доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчиларда мусиқий интеллектни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда мусиқий интеллектнинг ривожланиш даражаси уларнинг эмоционал барқарорлиги, ҳис-туйғуларни англаш ва ифода қилиш қобилияти билан узвий боғлиқ бўлиб, мусиқий фаолият жараёнида ҳиссий реакцияларнинг мувофиқлашуви, ички кечинмаларни ташқи ифодага айлантириш имконияти юқори бўлган ўқувчиларда ижтимоий мослашув самарадорлиги ошиши аниқланган;
ўқувчиларда мусиқий интеллектни ривожлантиришда ижтимоий муҳит (оила, мактаб, тенгдошлар гуруҳи)нинг қўллаб-қувватловчи ва рағбатлантирувчи таъсири, уларда ўз-ўзини қабул қилиш, ижобий “Мен-консепсия” шаклланиши ҳамда коммуникатив очиқликнинг ортишига олиб келиши натижасида мусиқий қобилиятларнинг фаол намоён бўлиши билан боғлиқ эканлиги исботланган;
мусиқий интеллект даражаси юқори бўлган ўқувчиларда диққатни жамлаш, эмпатия, эмоционал регуляция ва ижодий тафаккур каби психологик жараёнлар ривожланган бўлиб, уларда ижтимоий ўзаро таъсирларда конструктив хулқ-атвор устунлиги, конфликт вазиятларда мослашувчан қарор қабул қилиш хусусиятлари шаклланганлиги тасдиқланган;
мусиқий фаолият жараёнида ўқувчилардаги ички мотивация, эстетик эҳтиёж ва ижодий ўзини намоён қилиш интилишлари ижтимоий-психологик детерминантлар сифатида намоён бўлиб, омиллар мусиқий интеллектнинг шаклланиши ва барқарор ривожланишини таъминловчи асосий психологик механизм эканлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда мусиқий интеллектни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда мусиқий интеллектнинг ривожланиш даражаси уларнинг эмоционал барқарорлиги, ҳис-туйғуларни англаш ва ифода қилиш қобилияти билан узвий боғлиқ бўлиб, мусиқий фаолият жараёнида ҳиссий реакцияларнинг мувофиқлашуви, ички кечинмаларни ташқи ифодага айлантириш имконияти юқори бўлган ўқувчиларда ижтимоий мослашув самарадорлиги ошиши аниқланганлигига оид жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23апрелдаги 01/10-01-158-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг эмоционал барқарорлиги, ижтимоий мослашувчанлиги ва ҳиссий ўзини ифодалаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги оширилди.
ўқувчиларда мусиқий интеллектни ривожлантиришда ижтимоий муҳит (оила, мактаб, тенгдошлар гуруҳи)нинг қўллаб-қувватловчи ва рағбатлантирувчи таъсири, уларда ўз-ўзини қабул қилиш, ижобий “Мен-консепсия” шаклланиши ҳамда коммуникатив очиқликнинг ортишига олиб келиши натижасида мусиқий қобилиятларнинг фаол намоён бўлиши билан боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23апрелдаги 01/10-01-158-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ижобий “Мен-консепсия”, коммуникатив фаоллик ҳамда мусиқий қобилиятларни намоён этишга бўлган мотивация кучайтирилди.
мусиқий интеллект даражаси юқори бўлган ўқувчиларда диққатни жамлаш, эмпатия, эмоционал регуляция ва ижодий тафаккур каби психологик жараёнлар ривожланган бўлиб, уларда ижтимоий ўзаро таъсирларда конструктив хулқ-атвор устунлиги, конфликт вазиятларда мослашувчан қарор қабул қилиш хусусиятлари шаклланганлиги тасдиқланганлигига оид жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23апрелдаги 01/10-01-158-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг эмпатик қобилиятлари, эмоционал регуляцияси, ижодий тафаккури ва конструктив ижтимоий хулқ-атворини ривожлантиришга эришилди.
мусиқий фаолият жараёнида ўқувчилардаги ички мотивация, эстетик эҳтиёж ва ижодий ўзини намоён қилиш интилишлари ижтимоий-психологик детерминантлар сифатида намоён бўлиб, омиллар мусиқий интеллектнинг шаклланиши ва барқарор ривожланишини таъминловчи асосий психологик механизм эканлиги аниқланганлигига оид жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23апрелдаги 01/10-01-158-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ички мотивацияси, эстетик эҳтиёжлари ва ижодий ўзини намоён қилиш фаоллиги кучайтирилиб, мусиқий интеллектнинг барқарор ривожланиши таъминланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish