Ачилова Мунира Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогларда эмпатия ҳиссини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик асослари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P627. 
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Ражабова Гузал Зарифовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогларда эмпатия ҳиссини ривожлантиришнинг  педагогик-психологик омилларини эмпирик жиҳатдан тадқиқ этиш орқали унинг услубий таъминотини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эмпатия ҳиссини ўрганган илмий-назарий ёндашувларга таяниб олий таълим муассасаси педагоглари фаолиятида эмпатия ҳисси намоён бўлишининг ўзига хосликлари биринчи бор экспериментал (тизимли) ўрганилиб,  жамоавий муҳит, касбий ўзаро таъсир, эмоционал ҳис қилиш, когнитив ёндашув, шахсий қадриятлар ва ўзини англаш каби омиллар таъсирида эмпатиянинг ривожланиши аниқланган; 
тренинг машғулотлари ёрдамида педагогнинг талаба билан эмпатик ўзаро таъсир механизмлари: эмпатиянининг интуитив, ҳиссий, ривожлантирадиган ва тўсқинлик қиладиган каналлари орқали талабани тушуниш, вазиятни тўғри баҳолаш, мақтов- рағбатлантириш, талабалар ғояларини қабул қилиш, улар ўртасида ўзаро ишончли муносабатлар ва тушунишнинг самарали усулларини шакллантириш орқали, ўз фикрлари ва ғояларини эркин ифода этишга шароит яратилганлиги педагог-талаба эмпатияси самарадорлигининг ошишига хизмат қилгани психологик мезонлар асосида далилланган;
олий таълим муассасаларида педагог-талаба ўзаро таъсир жараёни учун зарур бўлган эмпатик қобилиятнинг энг муҳим компонентларини ривожлантиришга хос психологик технологиялар: талабалар билан индивидуал суҳбат, баҳс-мунозаралар, кўнгиллилар фаолиятига жалб этиш, гуруҳий ва индивидуал психологик тренинглар, психокоррексион-профилактик дастурлардан ўринли фойдаланиш  орқали педагогларда ўзини талабалар ўрнига қўя олиш, уларни ички дунёси ва ҳиссий ҳолатини тушуниш, имо-ишоралар, юз ифодалари ва ҳаракатларига қараб уларда кечаётган ҳиссий ҳолатни англаш ва хулқ-атворини башорат қилиш каби касбий муҳим фазилатлар ижобий томонга ўзгарганлиги аниқланган;
педагог ва талабалар ўртасида очиқлик, ишонч, яқинлик, дўстона муносабат, вазиятдан чиқиш ва қулай муҳитни яратишга устуворлик бериш орқали, эмпатиянинг ҳиссий канали ва рационал каналларидан (“инсон туйғуларини ҳис этиш”,  “инсонларни қўллаб-қувватлаш” “муаммоли вазиятдан чиқиш”, “эмпатик мулоқот усулларидан оқилона фойдаланиш”га йўналган) фойдаланиш қобилиятининг коммуникатив, эмоционал ҳис қилиш, когнитив ёндашув ва ташкилий-конструктив компонентларини  ўсишига хизмат қилгани асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилинганлиги. Педагогларда  эмпатия  ҳиссини  ривожлантиришнинг  ижтимоий - психологик  асосларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эмпатия ҳиссини ўрганган илмий-назарий ёндашувларга таяниб олий таълим муассасаси педагоглари фаолиятида эмпатия намоён бўлишининг ўзига хосликлари биринчи бор экспериментал (тизимли) ўрганилиб,  жамоавий муҳит, касбий ўзаро таъсир, эмоционал ҳис қилиш, когнитив ёндашув, шахсий қадриятлар ва ўзини англаш каби омиллар таъсирида эмпатиянинг ривожланиши аниқлаштирилганлигига доир илмий таклифлар Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19 мартдаги 9-сон буйруғига асосан “Онтогенез  психологияси. Диффиренсиал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19 мартдаги ПМ-77-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаси педагогларида эмпатия ҳисси намоён бўлиши ва уни самарали ривожлантиришга йўналтирилган муҳим ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш имконияти яратилган;
тренинг машғулотлари ёрдамида педагогнинг талаба билан эмпатик ўзаро таъсир механизмлари: эмпатиянининг интуитив, ҳиссий, ривожлантирадиган ва тўсқинлик қиладиган каналлари орқали талабани тушуниш, вазиятни тўғри баҳолаш, мақтов- рағбатлантириш, талабалар ғояларини қабул қилиш, улар ўртасида ўзаро ишончли муносабатлар ва тушунишнинг самарали усулларини шакллантириш орқали, ўз фикрлари ва ғояларини эркин ифода этишга шароит яратилганлиги педагог-талаба эмпатияси самарадорлигининг ошишига хизмат қилгани психологик мезонлар асосида далилланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19 мартдаги 9-сон буйруғига асосан “Онтогенез  психологияси. Диффиренсиал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19 мартдаги ПМ-77-сон маълумотномаси). Натижада, педагогнинг талаба билан эмпатик ўзаро таъсир механизмларини шакллантириш орқали педагог-талаба эмпатияси самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида педагог-талаба ўзаро таъсир жараёни учун зарур бўлган эмпатик қобилиятнинг энг муҳим компонентларини ривожлантиришга хос психологик технологиялар: талабалар билан индивидуал суҳбат, баҳс-мунозаралар, кўнгиллилар фаолиятига жалб этиш, гуруҳий ва индивидуал психологик тренинглар, психокоррексион-профилактик дастурлардан ўринли фойдаланиш  орқали педагогларда ўзини талабалар ўрнига қўя олиш, уларни ички дунёси ва ҳиссий ҳолатини тушуниш, имо-ишоралар, юз ифодалари ва ҳаракатларига қараб уларда кечаётган ҳиссий ҳолатни англаш, хулқ-атворини башорат қилиш каби касбий муҳим фазилатлар ижобий томонга ўзгарганлиги аниқланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19 мартдаги 9-сон буйруғига асосан “Онтогенез  психологияси. Диффиренсиал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19 мартдаги ПМ-77-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасаларида педагог-талаба ўзаро таъсир жараёни учун зарур бўлган эмпатик қобилиятнинг энг муҳим компонентларини ривожланиши аниқланган;
педагог ва талабалар ўртасида очиқлик, ишонч, яқинлик, дўстона муносабат, вазиятдан чиқиш ва қулай муҳитни яратишга устуворлик бериш орқали, эмпатиянинг ҳиссий канали ва рационал каналларидан (“инсон туйғуларини ҳис этиш”,  “инсонларни қўллаб-қувватлаш” “муаммоли вазиятдан чиқиш”, “эмпатик мулоқот усулларидан оқилона фойдаланиш”га йўналган) фойдаланиш қобилиятининг коммуникатив, эмоционал ҳис қилиш, когнитив ёндашув ва ташкилий-конструктив компонентларини ўсишига хизмат қилгани асослаб берилганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19 мартдаги 9-сон буйруғига асосан “Онтогенез  психологияси. Диффиренсиал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19 мартдаги ПМ-77-сон маълумотномаси). Натижада, педагог ва талабалар ўртасида  қобилиятининг коммуникатив, эмоционал ҳис қилиш, когнитив ёндашув ва ташкилий-конструктив компонентларини ўсишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish