Абдишукуров Шерзод Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4972
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ташкент Интернатионал Университй.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Қодирова Хадича Тўраевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жавлиев Нуриддин Бектемир ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технологилар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишларига қаратилган илмий-амалий тавсияралар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлашни баҳолаш услубиёти капитал етарлилиги, активлар сифати ва ликвидлик кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ ҳолда интеграллаштирувчи барқарорлик кўрсаткичлари тизимини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи этилган;
тижорат банклари молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими банк фаолиятида риск даражаси ва даромадлар барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда “паст”, “қониқарли”, “ўрта” ва “юқори” барқарорлик тоифаларини белгилашга хизмат қилувчи шкалали баҳолаш мезонларини киритиш орқали такомиллаштириш таклиф этилган;
тижорат банклари учун молиявий барқарорлик мониторингини ташкил этиш механизми интеграл барқарорлик кўрсаткичлари динамикасини доимий баҳолашга асосланган рискка йўналтирилган мониторинг модели жорий этилиши орқали такомиллаштириш таклиф этилган;
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини прогнозлаштириш модели макроиқтисодий омиллар, кредит портфели тузилмаси ва ликвидлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда банк молиявий ҳолатининг ўрта ва узоқ муддатли ўзгаришларини башорат қилиш имконини берувчи кўп омилли прогнозлаш механизмини татбиқ этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлашни баҳолаш услубиёти капитал етарлилиги, активлар сифати ва ликвидлик кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ ҳолда интеграллаштирувчи барқарорлик кўрсаткичлари тизимини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2025-йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ 5992 сонли Фармони фармони 1-иловаси 3-боби 1-хатбошида келтирилган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилди (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБнинг 2026-йил 3-мартдаги 43-07/21-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида тижорат банкда молиявий барқарорликни баҳолашнинг комплекс механизми шаклланиб, интеграл барқарорлик индекси қиймати 0,61 дан 0,78 гача ошди, капитал етарлилиги 13,2 фоиздан 14,1 фоизга яхшиланишга эришилди.
тижорат банклари молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими банк фаолиятида риск даражаси ва даромадлар барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда “паст”, “қониқарли”, “ўрта” ва “юқори” барқарорлик тоифаларини белгилашга хизмат қилувчи шкалали баҳолаш мезонларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2025-йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ 5992 сонли Фармони фармони 1-иловаси 3-боби 1-хатбошида келтирилган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилди (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБнинг 2026-йил 3-мартдаги 43-07/21-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида риск даражаси ва даромадлар барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган шкалали баҳолаш мезонлари тижорат банки амалиётида молиявий барқарорликни аниқ дифференциал баҳолаш имконини яратиб, рискка мойил операциялар улушини 18 фоизга қисқартирди, даромадлар ўзгарувчанлигини 1,4 баробар камайтирди ҳамда банк барқарорлигини “қониқарли” тоифадан “ўрта” даражага олиб чиқиш орқали мониторинг ва бошқарув қарорлари самарадорлигини оширгани амалий натижалар билан асосланди.
тижорат банклари учун молиявий барқарорлик мониторингини ташкил этиш механизми интеграл барқарорлик кўрсаткичлари динамикасини доимий баҳолашга асосланган рискка йўналтирилган мониторинг модели жорий этилиши орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ 5992 сонли Фармони фармони 1-иловаси 3-боби 1-хатбошида келтирилган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилди (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБнинг 2026-йил 3-мартдаги 43-07/21-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида тижорат банклари учун жорий этилган рискка йўналтирилган мониторинг модели интеграл барқарорлик кўрсаткичлари динамикасини доимий баҳолаш имконини бериб, тижорат банки амалиётида молиявий барқарорликни мониторинг қилиш самарадорлигини сезиларли оширди; натижада муаммоли кредитлар улуши 6,8 фоиздан 4,1 фоизгача пасайди, рискларни 15,0 фоизга камайтириш ҳамда банк бошқаруви қарорларининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш имконияти таъминланди.
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини прогнозлаштириш модели макроиқтисодий омиллар, кредит портфели тузилмаси ва ликвидлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда банк молиявий ҳолатининг ўрта ва узоқ муддатли ўзгаришларини башорат қилиш имконини берувчи кўп омилли прогнозлаш механизмини татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2025-йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ 5992 сонли Фармони фармони 1-иловаси 3-боби 1-хатбошида келтирилган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилди (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБнинг 2026-йил 3-мартдаги 43-07/21-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида тижорат банклари молиявий барқарорлигини прогнозлаштириш учун жорий этилган кўп омилли модел макроиқтисодий индикаторлар, кредит портфели тузилмаси ва ликвидлик ҳолатига асосланиб, банк молиявий ҳолатининг ўрта ва узоқ муддатли ўзгаришларини аниқ башорат қилиш имконини берди; натижада тижорат банки амалиётида кредит фаолиятининг эҳтимолий самарадорлиги 12 %га ошди, ликвидлик захираларини оптималлаштириш орқали мажбуриятларни бажариш хавфи 30 %га камайди ва стратегик инвестиция қарорлари прогноз асосида қабул қилиниш орқали молиявий стратегия самарадорлиги сезиларли даражада мустаҳкамланди.