Ахмедов Сохиб Саимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Жалолиддин Румий таълимотида давлат ва жамият муносабатларининг ижтимоий-фалсафий масалалари, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fal1052
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Чўлиева Васила Эркиновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Жўраев Луқмон Нарзуллаевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Саматов Хуршид Ўлмасжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Жалолиддин Румийнинг ижтимоий-фалсафий қарашларидаги давлат ва жамият муносабатларига оид конструктив ғояларни замонавий ёндашувлар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жалолиддин Румийнинг шахс ва жамият манфаатларини умумлаштиришдаги бунёдкорлик, фаоллик, уюшқоқлик, бирдамлик каби ижтимоий страфикацион ғоялари аниқланиб, тизимли комбинациялаштирилган ҳолда далилланган;
давлат ва жамият бошқарувида зиёлилик, масъулиятлилик, маърифатпарварлик, интизомлик сингари ижтимоий интеллект билан боғлиқ ортодаксал прагматик тамойилларнинг етакчи аҳамиятга эга эканлиги умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан асослаб берилган;
Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий”, “Ичиндаги ичиндадир” асарларидаги миллий менталитет, аждодлар мероси, ёшлар тарбияси каби субстансионал асослар ижтимоий тараққиётнинг самарали ва потенсиал омили эканлиги аниқланган;
мутафаккирнинг турли деструктив ғояларга қарши оқилона курашувчанлик тўғрисидаги ижтимоий қарашлари бугунги замонавий жамиятнинг ретроспектив ва прогрессив жиҳатларига адекват эканлиги мантиқий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Жалолиддин Румийнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида давлат ва жамият муносабатлари масаласи таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
Жалолиддин Румийнинг шахс ва жамият манфаатларини умумлаштиришдаги бунёдкорлик, фаоллик, уюшқоқлик, бирдамлик каби ижтимоий страфикацион ғоялари аниқланиб, тизимли комбинациялаштирилган ҳолда далилланганлигига оид илмий янгиликларидаги фалсафий таҳлиллар, илмий-назарий хулосалар ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 47-09/07-13 рақамли “Китобхонликка янги қадам” номли грант лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (“Маънавият кўзгуси” газетаси таҳририяти шўба корхонасининг 2023 йил 12 июндаги №06/148 сонли маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон шароитида давлат ва жамият бошқаруви тизимида ижтимоий интеллект, тартиб-интизомлилик, зиёлилик ва инсонпарварлик тамойилларини қўллаб-қувватлаш, хусусан, лойиҳа доирасидаги аждодлар меросини ўрганиш ҳамда умуминсоний қадриятларни тарғиб этувчи миллий адабиётлар базасини шакллантириш ва тарғибот тадбирларини илмий-амалий аҳамиятини ошишига хизмат қилган;
“давлат ва жамият бошқарувида зиёлилик, масъулиятлилик, маърифатпарварлик, интизомлик сингари ижтимоий интеллект билан боғлиқ ортодаксал прагматик тамойилларнинг етакчи аҳамиятга эга эканлиги умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан асослаб берилган”лигига оид илмий таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури В режасининг “Миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган жамият барпо этиш” 5.1. “Давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштириш”, ВИ режасининг 6.4. “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш” бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарийсини яратиш ва амалга оширишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024 йил 6 сентябрдаги 02/02-50/1-сонли маълумотномаси). Натижада, бугунги кун жамиятимизда янги дунёқараш ва замонавий тафаккурни шакллантириш билан боғлиқ назарий ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий”, “Ичиндаги ичиндадир” асарларидаги миллий менталитет, аждодлар мероси, ёшлар тарбияси каби субстансионал асослар ижтимоий тараққиётнинг самарали ва потенсиал омили эканлиги аниқланганлигига оид илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи”   13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йил 17 майдаги 218-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистонда “Марифатли жамият”ни барпо этишда давлат фуқаролик хизматчилари касбий маънавиятини ривожлантиришда самарали хизмат қилган;
мутафаккирнинг турли деструктив ғояларга қарши оқилона курашувчанлик тўғрисидаги ижтимоий қарашлари бугунги замонавий жамиятнинг ретроспектив ва прогрессив жиҳатларига адекват эканлиги мантиқий исботланганлигига доир тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси томонидан 2024 йил 29 май куни эфирга узатилган “Ҳидоят сари” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024 йил 12 июндаги 02-12-736 сонли маълумотномаси). Натижада, Жалолиддин Румийнинг ижтимоий-фалсафий қарашларидаги миллий менталитет, аждодлар мероси, ёшлар тарбияси масалаларига доир илмий, амалий ва методологик ғояларни кенг жамоатчиликка трансформациялаш мақсад қилиб олинган ҳамда мақсадга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish