Дуланбоева Ойгул Асилбек қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Янги Ўзбекистонда мутолаа социомодулини такомиллаштиришнинг ижтимоий технологиялари» 22.00.03 – “Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/S62 Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, хузуридаги социология фанлари буйича илмий даражалар берувчи DSc.04/2025.27.12.S.01.02 ракамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сабирова Умида Фарҳодовна, социология фанлари доктори (DSc), в.б. профессор
Расмий оппонентлар: Умаров Абсалом Адилович – социология фанлари доктори, профессор; Сеитов Азамат Пулатович – социология фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат Мухторович – фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фткрини ўрганиш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мутолаа социомоделини такомиллаштиришга қаратилган ижтимоий технологияларни қиёсий таҳлили асосида, унинг Янги Ўзбекистон шароитида намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мутолаа социомоделининг анъанавий ва замонавий жамиятларда намоён бўлиш хусусиятлари таҳлилидан келиб чиқиб, мутолаанинг ижтимоий функсиялари, мутолаа маданиятининг ташувчилари, мутолаа кўлами, матинни тушуниш даражаси кабилар унинг тизим ҳосил қилувчи барқарор элементлари эканлиги илмий асосланган.
Шарқ ва Ғарб тафаккуридаги мутолаа социо модели трансформациясининг компаративистик таҳлили натижасида унинг қадимги даврга хос мутолаага диний медитатив амалиёт, элитар машғулот сифатида қараш, ворисийликни сақлаш, ўрта асрларга тегишли матинни трансендентлаштириш, ахлоқий камолотга эришиш, ижтимоий меъёрларни мустаҳкамлаш замонавий даврга оид модернизацияни жадаллаштириш, ижтимоий онгни рационаллаштириш, элитар ва оммавий маданиятни шакллантириш сингари хусусиятлари очиб берилган.
Янги Ўзбекистон шароитида ўзаро юқтуриш, ишонтириш, тақлид қилиш, идентификация конформлик – каби инновацион технологияларни қўллаш орқали мутолаа социомоделини такомиллаштиришда, китоб нашр этиш, китоб тарқатиш, кутубхона иши мутахассислари, давлат ҳокимияти органлари вакиллари, турли хил “оммавий ахборот воситалари вакиллари”, ПР-технологлар ва китобхонлардан иборат субектларнинг ўзаро ижтимоий ҳамкорлигининг тақазоланиши очиб берилган.
Норматив, элитар ва экзистенсиал кўринишдаги мутолаа маданияти ташувчиларининг назарий таснифи ва эмпирик тадқиқот натижаларининг қиёсий таҳлили асосида замонавий ўзбек китобхонининг ахлоқий қадриятларнинг барқарорлигини мақул кўрувчи, матнга нисбатан технологик муносабатни устун кўрувчи ҳамда мутолаада экзистенсиал мулоқот шаклини афзал кўрувчи типлари мавжуд эканлиги очиб берилган.
Ижтимоий онгда хомолегенс образини ҳосил қилиш,, ягона мувофиқлаштирувчи эмпирик базани шакллантириш, янгича китобхонлик хулқ атвор стандартларини тарғиб қилиш янги Ўзбекистонда мутолаа социомоделини такомиллаштиришнинг институционал, дастурий технологияларни қўллаш самарадорлигини оширувчи механизмлар эканлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
ижтимоий онгда хомолегенс образини ҳосил қилиш, ягона мувофиқлаштирувчи эмпирик базани шакллантириш, янгича китобхонлик хулқ атвор стандартларини тарғиб қилиш, Янги Ўзбекистонда мутолаа социомоделини такомилаштиришнинг институционал, дастурий технологияларини қўллаш самарадорлигини оширувчи механизмлар эканлиги илмий асосланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг китобхонликни янада ривожлантиришга қаратилган “Ёшлар учун минг китоб”, мутолаа ҳамда китобхонлик танловларини тарғиб қилиш ишларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 24-январдаги 05-01-21-440-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулосалар, амалий таклифлар мазкур йўналишлар амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.
мутолаа социо моделининг анъанавий ва замонавий жамиятларда намоён бўлиш хусусиятлари таҳлилидан келиб чиқиб, мутолаанинг ижтимоий функсиялари, мутолаа маданиятининг ташувчилари, мутолаа кўлами, матнни тушунуш даражаси кабилар унинг тизим ҳосил қилувчи барқарор элементлари эканлиги илмий асосланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси" давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат”, “Ассалом,Ўзбекистон” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 26-январдаги 05-09-117-сон далолатномаси). Натижада илмий хулосалар, амалий таклифлар кўрсатув ссенарийсининг методологик жиҳатдан такомиллашиши, аҳолининг мутоала маданияти ҳамда унинг инновацион шакллари ҳақидаги хабардорлик даражаси ошишига хизмат қилди.
Шарқ ва Ғарб тафаккуридаги мутолаа социомодели трансформациясининг компаратив таҳлили натижасида мутолаанинг: қадимги даврга хос жиҳатлари (мутолаага диниймедитатив амалиёт ва элитар машғулот сифатида қараш, ворисийликни сақлаш), ўрта асрларга хос жиҳатлари (матнни трансендентлаштириш, ахлоқий камолотга эришиш, ижтимоий меъёрларни мустаҳкамлаш) ҳамда замонавий даврга хос жиҳатлари (модернизацияни жадаллаштириш, ижтимоий онгни рационалаштириш, элитар ва оммавий маданиятни шакллантириш) очиб берилганли тўғрисидаги илмий хулосалар ҳамда амалий тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий тарғибот фаолияти доирасида ўтказиладиган тадбирлар, семинар-тренинглар ва тарғибот учрашувлари мазмунини бойитишда методик асос сифатида қўлланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 4-февралдаги 10/88-сон далолатномаси). Натижада, илмий хулосалар ва амалий таклифлар тарғибот тадбирларининг ссенарийлари ва методикасини такомиллаштиришга, шунингдек фуқароларнинг дезинформация ва ёлғон хабарларнинг манипулятив таъсирига қарши кураш ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.
Норматив, элитар ва эгзистенсиал кўринишдаги мутолаа маданияти ташувчиларининг назалиу таснифи ва эмпирик тадқиқод натижаларининг қиёсий талили асосида замонавий ўзбек китобхонининг ахлоқий қадриятларининг барқарорлигини ма'қул кўрувчи, матнга нисбатан технологик муносабатини устун кўрувчи ҳамда мутолаада экзистенсиал мулоқот шаклини афзал кўрувчи типлари мавжуд эканлиги очиб берилганлиги тўғрисидаги хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон ХДПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2024-йилда ўтган сайловларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурининг ВИИИ. Ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилигига асосланган демократик бошқарувни амалга ошириш тарафдоримиз “Партия очиқ, шаффоф, халқчил ва демократик давлат бошқаруви тизимини жорий этиш тарафдоримиз” деб номланган 13-қадамида белгиланган вазифаларга мос келади. Шунингдек, диссертация ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимидаги фаолият юритаётган ходимламинг ижтимоий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилди. (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2026-йил 10-февралдаги 1-62-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулосалар, амалий таклифлар мазкур йўналишларда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.
Янги Ўзбекистон шароитида ўзаро юқтириш, ишонтириш, тақлид қилиш, идентификация конформлик каби инновацион технологияларни қўллаш орқали мутолаа социо моделини такомилаштиришда ёзувчилар, китоб нашр этиш, китоб тарқатиш, кутубхона иши мутахассислари, давлат ҳокимияти органлари вакиллари, турли хил “оммавий ахборот воситалари вакиллари”, ПР-технологлар ва китобхонлардан иборат субъектларнинг ўзаро ижтимоий ҳамкорлигининг тақазоланиши очиб берилганлиги тўғрисидаги хулосалар ва диссертациядаги бошқа бир қанча амалий таклифлардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг Ижтимоий тармоқларни тадқиқ этишга қаратилган социологик тадқиқотларида фойдаланилган. (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2026-йил 16-февралдаги 1-16-227-сон далолатномаси). Натижада илмий хулосалар, амалий таклифлар “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилаётган социологик тадқиқотларнинг самарадорлиги ошишига хизмат қилган.